Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Мавзу № 5. Антиоксидловчи қўндирмалар
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
Мавзу № 5. Антиоксидловчи қўндирмалар
Антикосидловчи (оксидланишга қарши). Мотор ёқилғилари ва турли мақсадларга ишлатиладиган мойларнинг кимёвий барқарорлигини ошириш мақсадида уларга антиоксидловчи қўндирмалар қўшилади. Антиоксидловчиларнинг кўшилиши оксидланиш реакцияларини маълум даражада секинлаштиришга ёрдам беради. Бу катта амалий аҳамиятга эга. Тўйинмаган компонентларни сақлаган мотор ёқилғиларига антиоксидловчиларни қўшган уларнинг оксидланиш индукцион даври анча узаяди бу эса ёқилғини сақлаш муддатини узайтиради. Антиоксидловчи қўндирмаларнинг қалин қатламда оксидланадиган трансформатор, трубина ва шунга ўхшаган нефт мойларига қўшилиши улардан узлуксиз фойдаланиши муддатини узайтиради ва ниҳоят юпқа қатламда ҳам оксидланишга дучор бўладиган мотор мойларига қўшиладиган қўндирмалар тўпламида антиоксидловчиларнинг бўлиши уларнинг термооксидловчи барқарорлигини оширади. Антиоксидлонувчилар сифатида турли–туман органик моддалар таклиф қилинган. Улар орасида фенол, полифенол, алкилфенол, олтингугирт, фосфорт металлар (Ba,Zn)ни сақлаган мураккаб органик бирикмалар ҳам бор. Антиоксидловчиларнинг таъсир этиш механизми шундан иборатки, қўндирма молекулалари занжир реакцияларини узиб секинлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб қолади. Антиоксидловчиларнинг баъзи бир турлари оксидланишнинг энг бошида ўзининг таъсирини кўрасатади шу билан улар бирламчи радикаларнинг пайдо бўлишини секинлаштиради. жадвал Антиоксидловчи қўндирмалар ва уларнинг ишлатилиш соҳалари
Бошқа қўндирмалар антиоксидлашни тўхтатиш учун фаол пероксидлар билан реакцияга киришиб уларни барқарор кислород сақлаган бирикмаларга айлантиради. Турли антиоксидловчиларнинг самарали таъсири кўпинча барқарорлаш–тирилаётган маҳсулотнинг кимёвий таркиби ҳамда муҳит омиллари айниқса ҳароратга боғлиқ бўлган кўпчилик қўндирмаларнинг секинлаштирувчи таъсири 160–170 0С дан юқори бўлмаган ҳароратларда намоён бўлади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling