Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Мавзу № 4. Дизел ва реактив ёқилғиларнинг ёнишини яхшиловчи қўндирмалар
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Полиэтилен ва полиметилметакрилат асосида олинган турғунлаштирувчи қўндирмалар қўшилган дизел ёқилғиларини физик-механик хоссалари
Мавзу № 4. Дизел ва реактив ёқилғиларнинг ёнишини яхшиловчи қўндирмалар
Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда ҳамма нефт маҳсулотларининг турлари фақат қўндирмалар қўшиб ишлатилади, улар нефт маҳсулотларининг эксплуатацион хоссаларини сезиларли даражада яхшилайди ҳамда улар сарфини камайтиради ва механизмлар ишлаш ресурсларини оширади. Шу сабабли юқори самарадорликка эга бўлган турғунлаштирувчи қўндирмаларни маҳаллий чиқиндилар асосида ишлаб чиқариш технологиясини яратиш зарурияти туғилмоқда . Полиметилметакрилатлар асосидаги қўндирмалар қўшилган дизел ёқилғилари ёнганида қолдиқ қолмаслиги, захарли эмаслиги, нефт маҳсулотларига кимёвий мойиллиги, кам учувчанлиги билан фарқ қилади. Бундан ташқари полиметилметакрилат қўндирмалар полимер қўндирмаларни бошқа турларидан тубдан фарқ қилиб, полимеранологик ўзгаришлар синтезида кимёвий модификацияланишга енгил учрайди, бу ўз навбатида маҳсулотга янги бебаҳо физик-кимёвий хоссаларни беради. Қуйи молекуляр полиэтилен ва метилметакрилатни чокланган маҳсулотини гидроксиметилбензоксазолтион билан этирефикациялаб турғунлаштирувчи қўндирмалар синтез қилинди. «Шўртан газ-кимё» мажмуаси чиқиндиси полиэтиленни сода эритмасида қайнатиб тозаланди. Сўнгра қуйи молекуляр полиэтилен углерод (IV)-хлоридда эритилди, унга динитрилазоизомой кислотаси инциатори солиб, 80 оС гача қиздиргандан сўнг метилметакрилат солинди ва 5 соат давомида аралаштирилди. Полиэтилен ва полиметилметакрилат асосида олинган турғунлаштирувчи қўндирмалар қўшилган дизел ёқилғиларини физик-механик хоссалари
Расм. Дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини ундаги композицион турғунлаштирувчи қўндирмалар билан боғлиқлиги графиги Ҳосил бўлган этанол ёрдамида чўктирилди, уни фильтрлагандан сўнг доимий оғирликка келгунча 60 оС ҳароратда вакуум қуритиш шкафида қуритилади. Ишлаб чиқарилган усулда полиметилметакрилат асосида олинган қўндирма (ПМП) дизел ёқилғиларини қотиш ҳароратини пасайтириш учун ишлатилади ва технологик қурилмаларда ва узатиш қувурларида юқори молекуляр бирикмалар қолдиқларини ҳосил бўлишини олдини олади. [97-101]. Шундай қилиб, ПЭММАБОТ асосида синтез қилинган турғунлаштирувчи қўндирмаларни (қўндирма) текшириш натижалари шуни кўрсатдики, дизел ёқилғилари қотиш ҳарорати камайиши SAP 110 (Англия) маълум қўндирмага нисбатан 2,8 маротоба юқоридир (-28оС). Аниқланишича, янги турғунлаштирувчи қўндирмалар (қўндирма) паст ҳароратда қотиш тавсифини яхшилайди, шунингдек, тайёрланган дизел ёқилғисини физик-кимёвий ва технологик хоссалари Dst 9892001 стандарти талабларига тўла жавоб беради. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling