Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Download 1.39 Mb.
bet21/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Реологик хоссали.
Сурковчи мойларнинг реологик хоссалини қовушқоқ (қуюқлаштирувчи) присадкалар ёрдамида ростладилар. қовушқоқ присадкаларни мой ишининг -40 дан (совуқ двигателни қишки мавсумда ишга тушириш) +200 2500 C гача (ишлаётган двигателнинг силиндирида) бўлган ҳарорат интервалида двигателнинг нормал ишлашини таъминлаш учун Кўллайдилар.
Паст ҳароратларда двигателларнинг ишга тушириш хоссали кам ковушкокли сурковчи мойни қўллаш билан таъминланади. Аммо юқори ҳароратлада бу мойларнинг ковушкоклиги кескин пасаяди, эскириши ошади, ишаланадиган деталларнинг тирналиши содир бўлади, мойни куйиндига сарфи ошади. Жадаллаштирилган режимларда (юқори ҳароратларда) талаб килинадиган қовушқоқликни ва манфий ҳароратларда паст қовушқоқликни саралаб олиш учун мойга юқори молекуляр полимерли ёки сополимерли ковушкокли присадкаларни кўшадилар. Масалан, 1000 C да ковушкоклиги 3-5 мм2/с бўлган ковушкокли мойли асоснинг куюклаштиришини полизобутилен, полиметил-метакрилат, полиалкилстирол ва шунга ўхшаган бирикмаларни 1.5-3 % гача бўлган микдорга кўшиб амалга оширадилар.
Полимерли присадкаларнинг таъсир етиш механизми куйдагича бўлади. Присадкалали мойнинг ковушкоклиги полимер макромолекулаларининг ўлчамли ва шаклига, уларнинг мой молекулалари билан ва ўзаро ассотсатсияланишига боғлик бўлади. Манфий ҳароратларда полимер макромолекулаларининг хажми уларнинг шакли ўзгариши ҳисобига камаяди: чизикли конфигуратсияси тўпчасимонга айланади. Шу сабабли сурковчи мой молекулаларининг узунлиги бўйлаб полимер макромолекулалари билан боғланиши (ўзаро таъсирлашиш) кискаради. Натижада ишқаланиш, яъни куюуклаштирилган мойнинг ковушкоклиги камаяди. Шунинг учун куюклаштирилган мойлар полимерли присадкаси бўлмаган ковушкоклиги бир хил бўлган 1000 C даги мойларга нисбатан яхширок паст ҳароратли хоссаларига эга. Юқори ҳароратда полимер макромолекулаларнинг ҳаракатчанлиги ошиши ва тўпчасимон молекулаларнинг чизикли ҳолатга ўтиш сабабли полимер макромолекулаларининг бутун узунлиги бўйлаб баъзали мойнинг молекулалари билан ўзаро таъсирлашиш кучаяди. Натижада макромолекулаларнинг хажми катталашади ва ички ишқаланиш мойда ошади.
куюклаштирилган мойларни қўллаш двигателни ишга тушириш йенгиллашиш, ишқаланишга кетадиган механик йўкқотишланинг камайиши ҳисобига ёқилғини 5-15 % гача тежалишига олиб келади. ковушкокли присадкаларнинг камчилиги бўлиб улар макромолекулаларнинг юқори бўлмаган термик ва механик баркарорлиги ҳисобланади. Двигател узок вақт давомида ишлаб турганда бу присадкаларнинг деструктсияси ва мой ковушкоклигининг камайиши содир бўлишиши мумкин.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling