Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
Паст ҳароратли хоссали
3-бобда паст ҳароратда ёқилғи ва мойларнинг ҳаракатчанлигини яхшилаш учун депрессорли присадкаларни қўллаш самарадорлиги кўриб чиилган еди. Шуни такидлаб ўтиш керакки турли турдаги депрессорларнинг таъсир етиш механизими охиригача ўрганилмаган, таркиби бўйича катта фарқ қиладиган ёқилғиларда турли бирикмаларнинг самарадорлигини назарий жихатдан олдиндан айтишнинг хозирча имконияти йўк. ,,Кристаллизатсион назарий" деб аталиш назарияси мавжуд, унга биноан ёқилғи совутилганда суюқ фаза билан тўлдирилган кристалл панжара (каркас) ни шакллантирадиган кристаллик стуктура ҳосил бўлади ва ёқилғи ўзининг ҳаракатчанлигини йўкотади. Депрессор кристаллхар сиртида адсорбцияланади ва уланинг чатишиб ўсишига тўскинлик қилади. Депрессор мавжуд бўлганда кристалларнинг ўлчамлари камаяди ва шакли узгаради; пластинали кристаллар сирт майдони кичикрок ва каркас ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлган игнасимонларга айланади. Депрессорларнинг таъсирини тушинтириб берувчи бошқа назариялар хам мавжуд. Чамаси, турли депсерссорларнинг таъсир етиш механизми уларнинг молекуляр тузилиши, ёқилғининг гуруҳли кимёвий таркиби, совутиш тезлиги ва бир қатор бошқа омилларга қараб ўзгартириш мумкин, шуни назарга тутиш керакки, депрессорлар ёқилғида ҳосил бўлган кристалларни еритиш кобилияига эга эмас, шунинг учун уларни ёқилғига унинг лойихаланишигача (40-500 C да максадга мувофик) киритиш лозим. олди ёқилғилар (озонхона, доир мотор, газтурбинли, кема ) нинг қотиш ҳароратини пасайтириш учун хам етиленнинг винилатсетат билан ҳосил килган сополимерлари турдаги депрессорли присадкаларни хам кўллайдилар. Аммо доир ёқилғиларда, мойларда бўлгани каби, паст ҳароратларда бир вақтнинг ўзида компонентларнинг кристалланиши ва шишқаланиши кузатқилади. Кристалл фазани нормал тузқилишли алканлар хамда кисман юқори молекуляр изоалкан ва тиклоалканлар ҳосил қилади. Изоалканларнинг бир кисми ва яна купрок даражада харен ва смолалар шишқаланишга мойил. Ишқаланиш ҳарорати дистиллятлхардан олдили нефт масулотлхарига ўтишда ошади Асфалетин ва битимларнинг шишқаланиш жараёнлари энг кўп ўрганилган. Крислалл структурадан фарқ қилиб шишасимон ҳолатни кристаллари бўлмаган модданинг хаморф ҳолати деб ҳисоблаш мумкин. Кристалланган компонентларни ўзида саналган углеводородларнинг шишасимон ҳолатга ўтиш хамда хаморф ва кристалл фазалар бирга мавжуд бўлиши мумкин. н-акланларнинг суюқланиш кристалланиш ҳароратлари фарқ қилади ва тегишли равишда н-C 8 H 18 учун -57 ва -870 C ни - C16 H 34 учун +18 ва +4 ни, C24 H 50 учун +51 ва 360 C ни, n- C36 H 74 учун +76 ва +560C ни ташкил қилади. Дистиллятлар кайнаш охирининг ҳарорати ошиши билан уларнинг қотиш ҳароратлари чизикли конун бўйича ошади. Шишқаланиш ва кристалланиш арорати ёқилғи ёки мойларнинг совиш ҳароратига боғлик бўлади (20-расм). 20-расм. Кристаланиш ҳароратининг совутиш тезлигига (В) боғликлиги;1- кам олтингугуртли нефтнинг газойли.2- олтингугуртли нефтнинг газойли. Смолали - асфалтин моддалар анча катта депрессорли хоссаларига эга. Дизел Ёқилғисига 0.1% мас. мидорда гудронни ўшиш қотиш ҳароратини 2-40 C га пасайтиради. Ўшандай концентрациядаги депрессорли присадкалар қотиш ҳароратини 20-220 C ва ундан кўпга пасйтирадилар. Депрессорли присадкаларнинг эскиришга қарши присадкалар билан коникарсиз маслиги аниланган. Бу присадкаларнинг композитсиялари (пакетлари) да эскиришга қарши присадкаларнинг самарадорлиги пасаяди. Дастлабки схамадорликни тиклаш учун эскиришга қарши присадканинг концентрациясини икки-уч марта ошириши талаб етқилади. Бу присадкаларнинг коникарсиз мослигининг сабаби унга ўрганилмаган. Тахмин қилишларича, депрессор металл сиртида адсорбцияланади ва ишқаланиш сохасида металл сирт қатламининг модернификатсияланиши ва эскиришга қарши присадканинг хемосорбцияланишига тўскинлик қилади. Бензин, реактив ва дизел ёқилғилар мусбат ҳароратларда 0.01-0.02 % мас. гача ериган сувни ўзларида сахлайдилар. Ёқилғи совитилганда сувнинг ерувчанлиги пасаяди ва унинг ортикча микдори томчилар шаклида ажралиб чиади. Ёқилғининг манфий ҳароратларда ёқилғи томчиларнинг турли катталикдаги муз кристалларини ҳосил қиладилар. Учиш шароитида реактив самолиётларнинг ёқилғи бакларида муз кристалларининг ҳосил бўлиши жуда хавфлидир, чунки у ёқилғи фильтрларининг музлаши ва тиқилишига, ёқилғи систэмасининг бошқа урилмалари ишнинг бузилишига ва халокатли вазиятни келтириб чикаришга олиб келади. Реактив ёқилғиларда муз кристалларининг ҳосил бўлишини олдини олишнинг асосий усули бу махсус присадкаларни сувнинг кристалланишига қарши суюликлар (CКC); мелилтселлозолв, етилтселлозолв (,," суюлиги) ёки ,,-М" метанол билан 1;1 нисбатдаги каралшмада тетрагидрофурил спирт (ТГФ) ёки ТГФ- М нинг метанол билан 1:1 нисбатдаги аралашмада ишлатиш. Бу присадкалар 0.1-0.3% хажмдаги концентрацияда реактив ёқилғиларнинг манфий ҳароратларининг кенг интервалида мустахкам хайдаб ўтказилишини таъминлайди. Присадкаси бўлган совутилган ёқилғини хайдаб ўтказишда нозик тозалаш фильтрида босимнинг кескин ўзгариши талаб килинадиган даражада саналади. 21-расм. ҳароратга қараб реактив ёқилғини хайдаб ўтказилганда фильтрдаги босимнинг кескин ўзгариши: 1-присадкасиз: 2-0.05 % етилселлозолв билан: 3-0.01 % етилселлозолв билан: 4- 0.3 % етилселлозолв билан: 5- 0.1 % етилселлозолвнинг метанол билан(1:1): Етилселлозолвнинг метанол билан 1:1 нисбатдаги аралашмаси энг самаралидир, уни ёқилғига 0.1 % хажм микдорида кўшилганда фильтрдаги босимнинг кескин ўзгариши ҳарорат -5 0 Cдан паст бўлганда (узаро ўчиш пайтида самолёт бакидаги ёқилғи ҳарорати -400 C гача ёки ундан паст) унча ўзгармайди. CКC нинг таъсир етиш механизми қуйдагилардан иборат: 1) Присадканинг молекуласида углеводород радикалининг борлиги ҳисобига унинг ёқилғида ериши; 2)Присадка молекуласида гидроксил гурулар борлиги ҳисобига сув билан водород боғланишларни ҳосил қилиш бу эса ёқилғида сувнинг ерувчанлигини оширади. 3) Ёқилғида сув микдори кўп бўлганда (присадка томонидан уни ериган ҳолатда сақлаб туриш имконияти купроқ) присадканинг сувли фазага ўтиши ва кристалланиш ҳарорати паст бўлган еритмаларнинг ҳосил бўлиши содир бўлади. Шундай қилиб CКC сув молекулалари водород боғланишларни ва паст ҳароратда музлайдиган сувли еритмаларни ҳосил қилишга кодир. Присадканинг сув ва ёқилғи орасидаги таксимланиш коеффтсиентининг киймати ёқилғида манфий ҳароратларда муз кристалларининг ҳосил бўлишининг олдини олиш учун етарлидир. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling