Аҳмад Яссавий
Ўрта Осиѐ ҳудудида биринчи вужудга
келган суфийлик
оқими
Яссавийликдир.
Бу оқимга 1105 йилда Ясса
(Туркистон) шаҳрида туғилган Аҳмад Яссавий асос
солган. Аҳмад Яссавий Бухорода Юсуф Ҳамадонийдан
таълим олгач, яна она шаҳри Туркистонга қайтиб келади
ва шогирдлар тарбияси масаласи билан шуғулланади.
Мадраса ва хонақолар қурдиради. Яссавий
таълимотининг
асослари туркий тилда ѐзилган
“Девони Ҳикмат”
асарида
баѐн этилган. У ўтроқ ва кўчманчи туркий халқлар орасида
суфийлик таълимотини тарғиб қилишда муҳим аҳамият
касб этган.
Аҳмад Яссавийнинг фикрича шариатсиз тариқат,
тариқатсиз
маърифат, маърифатсиз ҳақиқат бўла олмайди.
Улар доимо бир-бирини тўлдиради. Бу йўл камолот йўли
бўлиб, инсон ҳаѐтининг асл моҳиятини ташкил этади.
Абдухолиқ Ғиждувоний
Юсуф Ҳамадонийнинг яна бир
шогирди
Абдухолиқ
Ғиждувоний
бўлган. У 1103 йилда Ғиждувондда
туғилиб, 1179 йилда ўз ватанида вафот этади.
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний Шарқ
фалсафа
тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. Агар бизгача
Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар”и мерос бўлиб
қолган бўлса, Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийдан
“Рисолайи Соҳибия” “Рисолайи Шайхшшуюк
Хазрати Абу Юсуф Ҳамадони”
каби
асарлар
мерос бўлиб қолган. Аммо бу асарлар ҳали яхши
ўрганилмаган ва кенг халқ оммаси орасида тарғиб
қилинмаган. Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний
устозидан кўп нарсаларни ўрганар экан, ўзи ҳам
кўп ҳолларда мустақил фикр юритиб, баъзи
масалаларда ўз йўлини шакллантиришга ҳаракат
қилган.