Нажмиддин Кубро (1145-1221 йй.)
Нажмиддин Кубро (1145-1221 йй.) - тасаввуф
таълимотининг Ўрта Осиѐдаги йирик
вакилларидан бири. Суфийликдаги Кубравия
оқимининг асосчисидир. У ўз таълимотини
ривожлантириб, шу ерда янги суфийлик
оқимига асос солади. У “
Фавоих ал-Жамол ва
фовотих ал-Жалол” (“Жамолининг
муаттарлиги ва камолотнинг эгалари”), “Ас-
усул ал-ашара” (“Ўнта қонун ва қоидалар”)
номли қатор рисола ва асарлар ѐзиб, ўз
таълимотини такомиллаштиришга эришди.
Кубровия тариқатининг асосини 10 тадан
иборат қонун-қоидалар ташкил этади. Уларга
асосан “тавба”, “зухд” (“мол-дунѐдан воз
кечиш”), “таваккал” (“Оллоҳ йўлида”),
“қаноат”, “узлат”, “доимий зикр”,
“таважжуз”, “сабр”, “муроқаба” (“камолот
топиш”) ва “ризо” (халққа етишиш) каби
қоидалар киради.
Кубровия тариқати Яссавия тариқатидан фарқ
қилиб, тарки дунѐчилик рад этилади. Унда
камолот йўлида олиб бориладиган машаққатли
меҳнат жараѐнида бу дунѐ ноз-неъматларидан
баҳраманд бўлиш кераклиги илгари сурилади.
Бу таълимотда ватанга, халққа бўлган муҳаббат
ғояси ниҳоятда кучли бўлиб, ҳар қандай оғир
шароитда ҳам халқ билан бирга бўлиш, ватан
ҳимояси учун курашиш, унинг мустақиллигини
сақлаш зарурлигини даъват қилинади.
Ўз
ғоясига содиқ Нажмиддин Кубро ватан ҳимояси
йўлида шаҳид бўлди ва жасорат намунасини ўз
муридларига кўрсата олди.
Шундай қилиб, тасаввуф Мовароуннаҳр
Do'stlaringiz bilan baham: |