Имом Бухорий (809-870 йй.)
Имом Бухорий Бухорода туғилиб, шу ерда биринчи
билимларни олади. Сўнгра билимини янада чуқурлаштириш
мақсадида Макка, Мадина, Бағдод, Дамашқ, Куфа, Нишопур
каби шаҳарларга боради. Манбалардан бизга
маълумки, Имом
Бухорий ислом дини масалаларига бағишланган 20 га яқин
асар ѐзган. Шу китоблар орасида Бухорийнинг бутун дунѐга
машҳур қилган асари
“Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” (“Ишончли
тўплам”)
дир. Бу асар 160 қисмдан иборат бўлиб, 3450 бобни
ўз ичига олади. Бухорий ҳадисларини тўплаш ва баѐн этишда
уни ҳақиқийлигига асосий
эътибор берган, уни ҳақиқатга
яқинлигини исботловчи далилларни келтирган ва шу асосда
ҳадисларни классификация қилган олимдир. Унинг диққат
марказида фаннинг инсон учун тарбиявий аҳамияти, унинг
маънавий юксалиши, фозиллиги, донолиги, яхши ва ѐмонни
ажрата олиши туради. Умрининг охирида у ўз Ватанига
қайтиб келади ва Самарқанд яқинида вафот этади.
Мустақиллик йилларида бу улуғ бобакалонимиз руҳини шод
этиб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ташаббуси
билан унинг вафот этган жойида
улкан мажмуа-бино барпо
қилинди. Ҳозирда бу жой нафақат мамлакатимиз
фуқароларини, балки бутун мусулмон дунѐси аҳлини
зиѐратгоҳ жойига айланган.