тарихида муҳим даврни ташкил қилади ва илм-
фаннинг равнақига катта таъсир кўрсатади.
Хоразмий ўзининг
“Ал – жабр вал муқобала”
рисоласида олимларни уларнинг ишлари, характери
бўйича уч гурухга бўлади: 1. “Улардан бирлари
ўзларигача қилинмаган ишларни қилиб, уни келажак
авлодга қолдириб, ўзгалардан ўзиб кетадилар, 2.
“Ўзгалар ўтмишдошлари меҳнатларини шарҳлаб
берадилар ва бу билан қийинчиликларни
енгиллаштирадилар”, 3. “. . . у ѐки бу одам баъзи
китобларидан нуқсонларни топади ва узилганларни
улайди”.
Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)
Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)
Аҳмад Фарғоний математика, география,
астрономия, тарих соҳаларида ижод қилган.
Аҳмад Фарғонийнинг ижодий фаолияти
Бағдодда улуғ мутаффакир олим Ал-Хоразмий
раҳбарлигидаги
“Байт-ул-Ҳикма”
билан
боғлиқдир. У араб атамашунослигини пайдо
бўлиши ва илмий тараққиѐтига муносиб ҳисса
қўшиб, Бағдод ва Дамашқда расадхоналар
қурилишида шахсан қатнашди. Аҳмад
Фарғонийнинг
“Китоб фи Усул илм ан-Нужум”
(“Фалакиѐт илмининг усуллари ҳақида китоб”),
“Фалакиѐт рисоласи”, “Фалак асарлари
сабабияти”, “Ал-Мажистий”, “Илм-хайя”, “Ал
Фарғоний жадваллари”, “Устурлоб билан амал
қилиш ҳақида”, “Ой ернинг устида ва остида
бўлганида вақтни аниқлаш рисоласи”, “Етти
иқлим ҳисоби”, “Устурлоб ясаш ҳақида китоб”
асарларининг қўлѐзмалари Англия, Франция,
Do'stlaringiz bilan baham: |