Ўзбекистон тариxи


 Қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш ва унинг


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
3. Қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш ва унинг 
асоратли оқибатлари. 
 
Ўзбекистон ССРда эса ―аграр инқилоб‖нинг стратегия ва 
тактикаси Ўзбекистон Компартиясининг 2-съезди (1925 йил 
ноябрь)да тасдиқланган эди. Бу жараѐн ЎзССР МИК нинг ―Сув 
ва сувни национализация қилиш тўғрисида‖ ва ―Ер-сув ислоҳоти 
тўғрисида‖ декретлари (1925 йил 2 декабр) билан бошланган эди. 
1925-1929 йилларда ЎзССРда ер-сув ислоҳотининг 2-
босқичи ўтказилди. Бу ислоҳот жойларда шарт-шароитлар ва 
тайѐргарлик даражасига қараб 3 босқичда амалга оширилган. 
Биринчи босқич 1925-1926 йилларда Фарғона, Тошкент, 
Самарқанд вилоятларида бўлди. Иккинчи босқичда 1927 йил 
Зарафшон вилояти (Бухоро ва Ўрта Зарафшон округлари)да ер-
сув ислоҳоти ўтказилди. Учинчи босқич - 1928-1929 йилларда 
Қашқадарѐ, Сурхондарѐ, Хоразм округларида ислоҳот амалга 
оширилган 
эди. 
Қабул 
қилинган 
декретлар 
асосида 
белгилангандан ортиқ ерлар, иш ҳайвонлари ва меҳнат қуроллари 


308 
тортиб олинди. Бойлар, йирик савдогарлар, уламолар ва бошқа 
мулкдорларнинг ерлари ва бутун мол-мулки мусодара қилинди. 
1929 йил кузидан СССРда қишлоқ хўжалигини маъмурий-
буйруқбозлик 
усули 
билан 
коллективлаштириш 
(жамоалаштириш)га киришилган вақтда Ўзбекистонда аҳвол ана 
шундай эди. ВКП(б) МК Сиѐсий бюросининг ―Ёппасига 
жамоалаштириш тўғрисида‖ги қарори ва ВКП(б) МК Ўрта Осиѐ 
бюросининг ―Қулоқларни синф сифатида тугатиш билан боғлиқ 
тадбирлар тўғрисида‖ги кўрсатмалари (1930 йил 26 январ) 
асосида Ўзбекистон Компартияси МК 1930 йил 17 февралда 
―Коллективлаштириш ва қулоқ хўжаликларини тугатиш 
тўғрисида‖ 
қарор 
қабул 
қилган. 
Ўзбекистон 
ССРда 
қулоқлаштириш компанияси 1930 йил февралдан бошлаб авж 
олган. 
Айни пайтда қулоқларни синф сифатида тугатиш 1930 йил 
1 февралда СССР МИК ва ХКС қарорларида ҳам расман 
қонунийлаштирилди. Қулоқларга қарши курашда уларнинг мол-
мулкларини мусодара этиш ва ўзларини бошқа ҳудудларга сургун 
қилиш учун тегишли ташкилотларга ҳамда республикалардаги 
партия ташкилотларига тегишли ҳуқуқлар берилди.
Ўзбекистон Компартияси раҳбарларидан бирининг ВКП(б) 
МК Бош котиби И.В.Сталинга ѐзган хатида Ўзбекистонда 
коллективлаштириш жараѐни ва колхозларни ташкил қилиш 
суръатлари ҳаддан ташқари ошириб юборилганлиги кўрсатилади. 
Ҳатто Андижон ва Қўқон (Фарғона) округларида ѐппасига 
колхозлаштиришни 1931 йил баҳорида 100 фоизга бажариш 
эълон қилинади.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling