Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

“Қосимовчилик-1929-1930 йилларда миллий анъанавий 
суд ва ҳуқуқ соҳасидаги қадриятларни сақлаб қолиш 
тарафдорлари 
бўлган 
ватанпарвар 
руҳдаги 
ҳуқуқшунос 
мутахассисларни 
мустабид 
совет 
тузумига 
мажбуран 
бўйсундириш йўлидаги (репрессия) қатағонга қарши ҳаракат 
бўлди. 
1929 йилда ЎзССР Олий судининг раиси Саъдулла 
Қосимовнинг ―қосимовчилик‖ деб номланган ишини кўриб 
чиқиш бошланади.
С.Қосимов, Б.Шарипов, судялар М.Мирзокиров, И.Хўжаев, 
суд идораси ходими Спиридонов устидан 1930 йилнинг мартида 
бошланган суд жараѐни натижалари олдиндан тайѐрланган 
ѐлғонга айлантирилган эди. Давлат ва жамоат айбловчилари 
С.Қосимов ва маслакдошларининг ҳақиқий жиноий ишларини 
исбот қила олмадилар. Бироқ, уларнинг Мунаввар Қори 
Абдурашидхонов томонидан ташкил этилган ―Турк одами 
марказияти‖ партияси билан алоқалари, С.Қосимовнинг Султон 
Сегизбоев ва адвокат Убайдулла Хўжаев (Асадуллахўжаев), 


328 
Япониядаги Туркистон миллий қўмитасининг мухтор вакили 
(аслида бундай қўмита бўлмаган) Ҳасанхон Қори Каримов билан 
дўстона муносабатда бўлганлиги бир неча маротаба эсга олинди. 
С.Қосимов ва унинг тарафдорлари ―босмачилар‖ни қўллаб-
қувватлашда, ―аксилинқилобчи миллатчи ташкилотлар‖ аъзолари 
билан алоқа боғлаганликда, ислом динини ҳимоя қилишда 
айбландилар. Ҳолбуки, С.Қосимов ва Б.Шарипов ўз хизмат 
вазифаларини бажариш вақтида туб миллат манфаатларини 
имконият доирасида ҳимоя қилишган эди. С.Қосимов тергов ва 
суд жараѐнида СССР Олий суди томонидан Ўзбекистоннинг 
суверенлик 
ҳуқуқи 
ва 
миллий 
манфаатлари 
поймол 
қилинаѐтганлигини очиб ташлашдан чўчимади. 
1930 йилнинг 22 июнида хукм эълон қилинади. Уларнинг 
ҳаммаси ѐт синф манфаатларини ҳимоя қилганликларида, 
Шарипов 
эса 
босмачиларга 
фаол 
ѐрдам 
берганликда 
айбланадилар. Катанян сўнгги суд жараѐнида: ‖...адолатли қонун 
ғалаба қилсин ва қон тўкилсин!‖ деб хитоб қилади. Қосимов ва 
унинг 3 тарафдори отиб ташланадилар.
Бу жараѐннинг асл моҳияти кўзга кўринган маҳаллий 
арбобларни тугатишга қаратилган эди. 
Минглаб зиѐлилар йўқ қилинишининг чўққиси 1937-39 
йилларга тўғри келди.1937 йил декабр-1938 йил январида ХКС ва 
ЎЗ КП (б ) МҚнинг ―ЎзССР Халқ Маориф Комиссарлиги 
тизимида зиѐнчилик оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-
тадбирлар тўғрисида‖ги қарори эълон қилингандан сўнг, халқ 
таълимининг барча соҳаларида, айниқса маҳаллий тилда дарс 
бериладиган 
мактаблар, 
педагогик 
билим 
юртлари 
ва 
институтларида ўқитувчи кадрлар ва талабаларни ―тозалаш‖ 
ишлари авж олдириб юборилди.
Халқ таълими тизимидаги маорифпарвар зиѐлиларга қарши 
олиб борилган қувғин ва қатағонларга ―халқ душманлари, чет эл 
жосуслари‖-А.Икромов, Ф.Хўжаев, Н.Каримов ва бошқалар 
ўзларининг Маориф комиссарлигидаги ―одамлари‖- Усмонов, 
Рўзиев, Сорокин, Кожуховлар орқали халқ маорифига катта зиѐн 
этказишган, деган бўҳтонлар ―асос‖ қилиб олинди: ―Улар турли 
чоралар билан ўзбек халқини социалистик маданиятнинг илғор 
вакили-буюк рус халқидан ажратмоқчи бўлдилар, ѐшларни 
миллатчилик билан заҳарлашга ҳаракат қилдилар... Улар бир 
томондан, ўзбек мактабларида Ленин ва Сталин асарларини 


329 
ўрганишга имкон берувчи рус тили ўқитилишига қаршилик 
кўрсатиб, 
иккинчи 
томондан, 
марксизм-ленинизм 
классикларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилинишига 
тўсқинлик қилдилар.‖

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling