"Ўзбекистон темир иўллари" датк
- мавзунинг амалий машғулоти
Download 1.26 Mb.
|
Иытисодиёт назариси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-Мавзу. Иқтисодий фаолиятнинг ўлчаш натижалари. Асосий макроиқтисодий тенгламалар.
1- мавзунинг амалий машғулоти.
I Дарсга қўйилган саволлар: Макроиқтисодий тушунча, унинг мақсади, вазифалари. Макроиқтисодий моделлар. Макроиқтисодий сиёсат. II Асосий терминлар ва тушунчалар: Макроиқтисодиёт предмети, макроиқтисодий сиёсат, норматив иқтисодиёт, позитив иқтисодиёт, индукция, дедукция, гипотеза, қонунлар, принциплар, моделлар, иқтисодий фикрлаш. III Иқтисодий машқ. Ресурслар, товарлар ва хизматлар, ҳамда даромадни доиравий айланишини қуйидаги схемада тушунтириш. IV Тестлар: 1. Макроиқтисодиёт нима? а) бозор хўжалигидаги корхона иқтисодиёти. б) иқтисодиёт инфратузилмаси. 11
Амортизация бўмаган ҳолатда, соф инвестициялар ижобий (ёки нолга тенг). Товар запасларини реализацияси ялпи вас соф инвестицияларни қисқаришига олиб келади. “Ким учун ишлаб чиқариш” муаммо давлатни аралашувисиз ҳал қилиб бўлмайди. А.Смитнинг фикрича, истеьмолчилар ва тадбиркорларнинг ҳолати альтрустик йўналишлар орқали белгиланади. 2-Мавзу. Иқтисодий фаолиятнинг ўлчаш натижалари. Асосий макроиқтисодий тенгламалар. Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Алоҳида фирмалар фаолиятига баҳо беришда қўлланиладиган кўрсаткичлардан фарқли тарзда бу кўрсаткичлар миллий иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятига умумий баҳо бериш, макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида рақобатга бардошлилиги даражасини аниқлаш имконини беради. Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради: ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий дароимад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол(С), Жамғариш (8) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари; иқтисодиётнинг таркибий тузилиши; мамлакат экспорти ва импорти ҳажми, таркиби, ЯИМдаги улуши ва ўсиш суратлари; ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар (Меҳнат унумдорлиги, Фонд қайтими); давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари; ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси; аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар. Давлат бюджети тақчиллиги ва инфляция сурати каби кўрсаткичлар умумий макрриқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД, С, 8 кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида, аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими (МҲТ) ташкил этади. Мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, унга тизимли баҳо бериш учун юқорида санаб ўтилган барча кўрсакичлардан фойдаланиш зарур, акс ҳолда бир томонлама ёндошувга йўл қўйилиши мумкин. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling