Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари.
Макроиқтисодий статистика ва таҳлилда узоқ давр мобайнида ялпи миллий маҳсулот ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларидан баравар фойдаланиб келинди. Ҳар иккала агрегат кўрсаткич ҳам мамлакатдаги иқтисодий фаоллик даражасини характерласада капитал ва ишчи кучи миграцияси мавжудлиги сабабли улар ўзаро фарқ қилишади.
Бугунги кунга келиб Миллий ҳисобчилик тизимини қўллайдиган деярли барча давлатларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида тан олинди.
ЯИМ — мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат.
ЯИМ нинг «ички» деб аталишига сабаб унинг мамлакат резидентлари томонидан яратилишидир. Резидент деганда мамлакатнинг юридик ва жисмоний шахсларгина шунршмайдиГЧунки мамлакат юридик шахси бошқа мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ фаолият юритса, ўша мамлакат резиденти деб қаралади.
ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади:
1) ишлаб чиқариш усули;
2) харажатлар усули;
3) даромадлар усули.
Ҳар учала усул билан ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади.
ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш.
Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.
Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилгдн товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга, олиниши керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунича бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.
Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.
Якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди..
Do'stlaringiz bilan baham: |