"Ўзбекистон темир иўллари" датк


Download 1.26 Mb.
bet11/27
Sana30.01.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1141191
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Иытисодиёт назариси

ЯМД = ЯИМ + мамлакат резидентларои томонидан хориждан олинган даромадлари — норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари.
ЯИМва ЯМД нинг принципал фарқлари шундаки улардан биринчиси мамлакат резидентлри томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса, иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди.
Соф ички маҳсулот (СИМ) ва Соф миллий даромад (СМД) кўрсаткичлариЯИМ ва ЯМД кўрсаткичларидан амортизация (истеъмол қилинган асосий капитал) суммаси миқдорига фарқ қилади.
СИМ = ЯИМ-А
СМД = ЯМД-А
Макроиқтисодий таҳлилда шунингдек МҲТга кирмаган Шахсий даромад (ШД) кўрсаикичи ҳам қўланилади.
ШД = СМД -[ ИСА (Ижтимоий суғурта ажратмалари) + Т (билвосита солиқлар) + (P1.1) корпорация фойдасига солиқлар) + P1.3 (Корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдаси + бизнеснинг фоиз даромадлари ] + трансферт тўловлари (TR) + фоизлар кўринишида олинган шахсий даромад
Фоизлар кўринишида аҳоли олган даромадга давлат қарзлари бўйича олинган фоиз даромадлари ҳам киритилади.
Шахсий даромаддан аҳоли тўлайдиган даромад солиғи, мулк солиғи ва айрим носолиқ тўловларини айириб ташлаб шахсий тасарруфдаги даромад (ШТД) кўрсаткичи топилади.
ШТД уй хўжаликлари томонидан истеъмол (С) ва жамғариш (S) учун ишлатилади.
Макроиқтисодий таҳлилда уй хўжаликларининг ШТД ва Ялпи миллий тасарруфдаги даромад (ЯМТД) кўрсаткичлари ўзаро фарқланади.
ЯМТД = ЯМД + Хориждан олинган соф трансфертлар
Хориждан олинган соф трансфертлар = Мамлакат ташқарисидан олинган трансфертлар - Мамлакатдан ташқарига берилган трансфертлар)
Ялпи миллий тасарруфидаги даромад якуний истеъмол ва миллий жамғариш учун ишлатилади.
ЯМТД = Якуний истеъмол + Миллий жамғармалар
Якуний истеъмол уй хўжаликларининг истеъмол харажатларидан ташқари ҳукуматнинг истеъмолга харажатларини ҳам ўз ичига олади.
Асосий макроиқтисодий айниятлар.
Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макро-иқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни билдирмасдан бир бутунга нисбатан унинг бўлакларининг нисбатини, ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради.
Бунга мавзуимизнинг ЯМТД нинг якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Шу билан бирга иқтисодиётда мувозанат бўлиши учун айрим кўрсаткичларнинг айнан тенг бўлиши талаб этилади. Турли макроиқтисодий кўрсаткичлар, ёки кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги мавжуд бўладиган, ёки мавжуд бўлиши иқтисодий қонуният ҳисоблаган ўзаро тенгликка макроиқтисодий айният дейилади.
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling