Р = Корпорацияларнинг соф фойдаси (P1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари (Р2) + амортизация (А);
ЯИМни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга бўлиб топиш мумкин:
ЯИМ = Тп + W+P
Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан олинган реинвестиция кўринишидаги даромадлар пайдо бўлади.
Шунингдек, ЯИМни даромадлар кўринишида аниқлашда, иқтисодий назарияда, даромадларни қуйидаги компонентларга бўлиш кўзда тутилади:
амортизация (А);
билвостиа солиқлар (Т);
ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W);
ижара ҳақи тўлови ва рента кўринишидаги даромадлар(Ю);
капитал учун олинган фоиз даромадлари (R2);
мулкдан келадиган даромад (нокорпоратив корхоналар даромади) (Pi);
корпорация фойдаси (Р2).
Корпорациялар фойдаси ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
а) корпорацияси фойдасидан тўланадиган солиқлар (P1.1);
в) корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси(Р1.3).
Келтирилган ёндошвуга кўра:
ЯИМ (Y) = A + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади.
Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар.
Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар жумласига Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи ҳам киради. Бу кўрсаткич МҲТнинг олдинги кўринишида ҳисобланган Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) кўрсаткичи билан моҳиятан бир хил.
ЯМД — мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир.
ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида тасаввур этиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |