"Ўзбекистон темир иўллари" датк
Download 1.26 Mb.
|
Иытисодиёт назариси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Sp=Sд+Sx=(У+TR+N-T)-C+(T-TR-N)) – G+(Xn) ёки Sp + Sd + Sx = У - С - G - Xn
- Номинал ва реал ЯИМ
Sхқ=М-Х ёки Sx = -Xn
Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми хорижда қолади ва кейинчалик ундан хорижий шериклар томонидан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади: Sp=Sд+Sx=(У+TR+N-T)-C+(T-TR-N)) – G+(Xn) ёки Sp + Sd + Sx = У - С - G - Xn S= C + I+G-Xn-C-G-Xn S = I Демак, иқтисодиётдаги инвестиция харажатлари нафақат ички жамғармалар ҳисобига, балки ташқи дунё жамғармалари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин. Мамлакатда инвесторларга кафолатланган юқори фойда олиши учун яратилган шарт-шароитлар хорижий инвесторлар оқимининг ўсишига олиб келувчи муҳим шартлардан биридир. Кейнсчилар фикрига кўра, S=I айниятга бозор механизмлари воситасида тасодифан эришилади, холос. Чунки инвесторлар ва жамғарувчиларнниг режалари ўзаро мос келавермайди. Шу туфайли давлат тўғри иқтисодий сиёсат юргизиб макроиқтисодий барқарорликни таъминлаши шарт. Номинал ва реал ЯИМ Иқтисодиётда мавжуд бўлган инфляция жараёнлари ЯИМни ҳисоблашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткич динамикаси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдор ва баҳо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Бу шуни билдирадики, ЯИМ миқдорига бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг физик ҳажми, ҳам баҳо даражаси ўзгариши таъсир кўрсатади. Иқтисодиётда доимий инфляция жараёнининг мавжудлиги макроиқтисодий кўрсаткичларни солиштирма баҳоларда ҳисоблашга зарурият сезади. Чунки, инфляция иқтисодиётнинг реал ҳолатини бузиб кўрсатади. Иқтисодиётни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни қийинлаштиради. Бу вазифани бажариш учун жориц. бахоларда ҳисобланган номинал кўрсаткичлардан эмас, балки солиштирма (базис) баҳоларда ҳисобланган реал кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур. Айрим ягона фирмадан фарқли ўлароқ миллий иқтисодиётда жуда кўп сонли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши сабабли уларнинг барчасини бир варакайига таққослама баҳоларда ҳисоблаш қийин. Шу туфайли ЯИМ таркибида катта улўшни ташкил этган энг муҳим товарлар ва хизматлар баҳосининг ўзгариши коэффициенти ( баҳолар индекси) ҳисоблаб топилиб олинган натижа бутун миллий иқтисодиёт учун та^биқ этилади. Баҳолар индексини ёки инфляция даражасини ҳисоблаш учун: — дефлятор (Пааше индекси); — истеъмол нархлари индекси (Ласпейрес индекси); — саноат ишлаб чиқариш баҳолари индекслари ҳисобланиши лозим. Дефлятор кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисоблаганади: Бу ерда: i - дефляторни ҳисоблаш учун бозор саватига киритилган товарлар сони; - жорий йилда бозор саватига киритилган i - товар ёки хизматлар ҳаж миқдори (масалан, 2 кг шакар, 2 дона кўйлак ва ҳ.к); - жорий йилда бозор саватига киритилган i — маҳсулотнинг шу йилга баҳоси; - жорий йилда бозор саватига киритилган i - маҳсулотнинг базис йилдаги баҳоси. Дефляторни ҳисоблаш шартлари: — одатда ўтган йилга нисбатан ҳисобланади; — бозор савати жорий йилда аниқланиб кейинги йилларда ўзгартирилиши мумкин; — бозор саватига ҳам истеъмол ишлаб чиқариш характеридаги товарлар ва хизматлар киритилади; — бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар турларининг умумий ЯИМ даги улуши катта қисмини ташкил қилиши керак; — бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар ҳажмлари ўртасидаги нисбат уларнинг ЯИМ даги улушлари ўртасидаги нисбатга мос келиши керак. Истеъмол нархлари индекси қуйидагича аниқланади: - базис йилда бозор саватига киритилган i - товар ва хизматлар ҳажми; - товарнинг жорий йилдаги баҳоси; - товарнинг базис йилдаги ҳажми. Истеъмол нархлари индекси ҳисоблашнинг шартлари; — бозор савати базис йил учун аниқланади ва бир неча йил давомида ўзгармайди; — бозор саватига фақат истеъмол характеридаги товарлар ва хизматлар киритилади; — бозор саватига киритилган товарлар ва хизматларнинг ҳажми истеъмол харажатларининг катта қисмини ташкил этиши керак. ИНИ кўрсаткичининг камчилиги шундаки бозор савати таркиби ўзгармас бўлганлиги туфайли аҳоли истеъмоли таркибида товарлар ва хизматлар улушининг ўзгарганлигини, шунингдек товарлар ва хизматлар сифатида рўй берган ўзгаришларни ҳисобга олиш имконини бермайди Шу сабрбли бу инднкс баҳолар даражасини бироз ошириб кўрсатади. ЯИМ дефлятори эса бозор саватига жорий йида киритилмай қолган товарлар баҳоларининг ошишини ҳисобга олиш имконини бермаслиги туфайли баҳолар даражасини бироз пасайтириб кўрсатади. Шу сабабли бу икки индекснинг ўртача даражасини характерловчи Фишер индекси ҳисобланади: Саноат ишлаб чиқарувчилар баҳо индекси истеъмол нархлари индекси сингари ҳисобланади. Лекин бозор саватига саноат маҳсулотларигина киритилиб улар улгуржи баҳоларда ҳисобланади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling