"Ўзбекистон темир йўллари" аж тошкент темир йўл муҳандислари институти


Станцияда тузилган поезд билан ишлашнинг технологик жараёни ва уни меъёрлаш


Download 144.35 Kb.
bet5/14
Sana02.01.2022
Hajmi144.35 Kb.
#197065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Umarov.B.B TS-29 HISOB KITOB

Станцияда тузилган поезд билан ишлашнинг технологик жараёни ва уни меъёрлаш

Саралаш паркида вагонлар йиғилиши тугалланиб, поезд тузилгандан сўнг, таркиб қабул қилиш-жўнатиш ёки жўнатиш паркига чиқарилади. Ушбу паркда таркиб билан жўнатиш бўйича амаллар бажарилади.

Станцияда тузилган поезд билан ишлаш амалларига қуйидагилар киради:

- назорат техник кўриги ва вагонларни таркибдан узмасдан таъмирлаш;

- назорат тижорат кўриги ва тижорат носозликларини бартараф этиш;

- автотормозлар кўриги ва синови;

- ҳужжатларни тайёрлаш, натура варақасини тузиш ва таркиб оғирлиги ҳисобининг тўғрилигини текшириш;

- локомотив бригадаси томонидан ҳужжатларнинг қабул қилиб олиниши.

Назорат техник кўриги ва вагонларни таркибдан узмасдан таъмирлаш локомотив улангунга қадар якунланиши керак.

Тузиш станцияси ходимларига тузилган поезднинг техник ва тижорат жиҳатидан созлиги, юкларнинг очиқ ҳаракат таркибига тўғри жойлаштирилганлиги ва маҳкамланганлиги, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги, натура варақасининг тўғри тузилганлиги, вагонларнинг таркибда тўғри жойлаштирилганлиги ва бириктирилганлиги бўйича мажбурият юклатилади. Поездни жўнатиш бўйича амаллар юк ҳужжатларини муҳрланган ҳолда машинистга имзо қўйиб топшириш билан тугалланади.



Станцияда тузилган поездларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
, мин.

Download 144.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling