1. Станциянинг техник-фойдаланиш тавсифи
1.1. "Н" участка станциясининг ва унга тегишли бўлган участкаларнинг техник-фойдаланиш тавсифи
“Н” станцияси кўндаланг турдаги узел участка станцияси ҳисобланади. Станцияда стрелка ва сигналлар электр марказийлаштирилган бошқариш усулида амалга оширилади.Станцияга автоматик блокировка билан жиҳозланган учта йўналишлар туташади.
«Н-Д», «Н-И» йўналишлари икки йўллик, «Н-Е» йўналиши бир йўллик ҳисобланади. «Н» участка станциясига туташадиган темир йўл йўналишлари схемаси 1.1-расмда келтирилган.
1.1.-расм. “Н” станцияга туташган темир йўл йўналишларининг схемаси.
“Н” участка станцияси учта қабул қилиш-жўнатиш парки, саралаш парки, саралаш қурилмалари, локомотивларга техник хизмат кўрсатиш ва вагонларни таъмирлаш, йўловчи ва юк амалларни бажариш учун қурилмалар, СМБ ва алоқа ускуналари, хизмат кўрсатиш-техник бино ва хоналарни ўз ичига олган.
“И” қабул қилиш-жўнатиш парки 4 йўллардан иборат бўлиб, “И” йўналишлардан жуфт транзит юк поездларни қабул қилиш ва жўнатишга мўлжалланган.
“Д, Е” қабул қилиш-жўнатиш парки 7 йўллардан иборат бўлиб, “Д” ва “Е” йўналишлардан тоқ транзит юк поездларни қабул қилиш ва жўнатишга мўлжалланган.
Барча йўналишлардан қайта ишланадиган юк поездларини қабул қилиш ва станцияда тузилган поездларни жўнатиш учун “Д, Е” паркида жойлашган 3 та йўллар ажратилган.
“И” ва “Д, Е” қабул қилиш-жўнатиш паркидаги йўллар ўртасида поездлардан ажратилган поезд локомотивларининг локомотив депосига қараб ва тескари йўналишларга ҳаракатланиши учун 8-ҳаракатланадиган (ходовой) йўл ётқизилган.
Саралаш парки 10 йўллардан иборат бўлиб, у маҳаллий вагонларни ҳамда терма, участка ва қайта ишланадиган вагонларни йиғиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |