"Ўзбекистон темир йўллари" аж тошкент темир йўл муҳандислари институти
Download 144.35 Kb.
|
Umarov.B.B TS-29 HISOB KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. “Н” участка станциясининг парк ва йўлларини ихтисослаштириш
- Изоҳ
- 3. Станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар технологияси ва уларни меъёрлаш
- Транзитқайта ишланадиган поездлар билан ишлашнинг технологик жараёнива уни меъёрлаш
2. Станциянинг иш ҳажмини ҳисоблаш
2.1.“Н” участка станциясининг иш ҳажмини ҳисоблаш Темир йўлдан фойдаланиш ишларидаги барча амаллари асосан юк поездларни тузиш режаси, поездлар ҳаракати графиги, станциянинг суткалик иш режа-графиги, поездлар ҳаракати қайдномаси ва станцияда вагонларни юклаш режаси асосида ҳисобланади ва улар 2.1, 2.2, 2.3, 2.4-жадвалларда келтирилган. 2.1-жадвал Станцияда маҳаллий вагонлар билан бажариладиган ишлар ҳажми
Изоҳ:
(+) – бўш вагонларнинг ортиқлиги; (-) – бўш вагонларнинг етишмаслиги; Бўш вагонлар берилган топшириққа асосан“A” станцияга жўнатилади.
Участка станцияда йўловчи поездлари, юк поездларни қабул қилиш ва жўнатиш (алоҳида жуфт ва тоқ), локомотивларни депога узатиш ва уларни деподан олиб чиқиш (ҳаракатланиш йўллари) ва поезд таркибларини тарқатиш ва тузиш (тортиш йўллари ёрдамида) учун алоҳида йўллар ажратилган.Қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш паркидаги йўлларнинг ихтисослашуви 2.5-2.7-жадвалларда келтирилган. 2.2-жадвал
2.3-жадвал Станциянинг поездларга оид ишлари
2.4-жадвал Вагонлар оқиминининг эгри чизиқли жадвали
Изоҳ: -транзит қайта ишланмайдиган вагонлар; - транзит қайта ишланадиган вагонлар; маҳалий вагонлар. 2.5-жадвал “И” қабул қилиш-саралаш паркидаги йўлларнинг ихтисослашуви
2.6-жадвал “Д, Е” қабул қилиш-жўнатиш паркидаги йўлларнинг ихтисослашуви
2.7-жадвал Саралаш паркидаги йўлларнинг ихтисослашуви
3. Станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар технологияси ва уларни меъёрлаш 3.1. Қабул қилиш-жўнатиш паркларида поездларга ишлов бериш технологияси ва уларни меъёрлаш Транзитқайта ишланмайдиган поездлар билан ишлашнинг технологик жараёнива уни меъёрлаш Технологик жараён вагон ва таркиблар билан ишлаш бўйича амалларни бажариш тартибини белгиловчи ишлар тизимини ва уларни бажариш меъёрларини аниқлайди. Технологик жараён поездлар ва вагонлар билан ишлашнинг энг кам вақтини, юқори иш унумдорлигини, вагонларни қайта ишлашнинг энг кам таннархини, техник воситалар ва станция штатидан самарали фойдаланишни таъминлаши керак. У илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқлари негизида тузилиши керак. Участка станцияларида транзит поездлар махсус транзит паркларга ёки жўнатиш паркларига қабул қилинади. Транзит поездлар қабул қилинувчи йўллар эҳтиёт қисмлар учун токчалар, таркибни жўнашга тайёрлаш учун зарур қурилмалар, автотормозларни синаш учун ҳаво ўтказгичлар, юқори товушли алоқа ва сўзлашув колонкалари билан жиҳозланади.Поезд келгунга қадар поезд диспетчери станцияга унинг рақами, келиш вақти ва манзили ҳақида маълумот узатади. Келаётган поездни унга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган станция ходимлари кутиб оладилар. Қайта ишланмайдиган транзит поездлар билан станцияда қуйидаги амаллар бажарилади: вагонларнинг техник ва тижорат кўриги, вагонларни таъмирлаш, бригадаларни алмашлаш, баъзи станцияларда – локомотивларни алмашиш, автотормозларни синаш, ҳужжатларни таркибга бериш ва бошқалар. Оғирлигини ўзгартирувчи ва гуруҳларини алмашловчи поездлар учун ҳужжатларни тўплаш ва натура варақаларини расмийлаштириш ишлари бажарилади. Таркибларнинг техник кўриги вагонларнинг техник ҳолатини текшириш, уларнинг автотормоз жиҳозларининг носозликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Носоз вагонлар таркибдан ажратилмай таъмирланади ёки махсус таъмирлаш йўлларида ва депода таъмирлаш учун узатилади. Таркибларнинг тижорат кўриги юкларнинг очиқ ҳаракатдаги таркибга тўғри жойлашиши ва маҳкамланишини, вагонларнинг эшиклари ва люклари тўғри ёпилиб маҳкамланганлигини, пломбаларнинг бутунлигини, цистернадан юкнинг оқмаётганлигини ва вагоннинг ҳолатини текшириш киради. Техник ва тижорат кўрикларини, ҳамда вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлашни штатида қабул қилиб-топширувчилар бўлган техник хизмат пункти (ТХП) ходимлари бажаради. Техник ва тижорат жиҳатдан поездлар билан ишлаш амалларини икки ва ундан ортиқ гуруҳдан иборат бригада амалга оширади. Бригада таркибига носозликларни аниқловчилар ва уларни бартараф этувчи чилангар-таъмирчилар киради. Вагонларнинг юк ҳужжатлари локомотив бригадасида сақланади. Ушбу ҳужжатлар пломбаланган ҳолда локомотив бригадасига ГУ-48 шаклидаги китобга имзо чекиб топширилади. Станцияда локомотив бригадалари ўзгартирилганда янги ҳужжатларни станцияга келган локомотив бригадасидан янги бригада бевосита қабул қилиб олади. Қабул қилиш ва топшириш жараёни машинист маршрутларида вақтни кўрсатган ҳолда имзоланади. Поезд қайта ишлов станциясига келганида, техник идора ходими ёки парк навбатчиси локомотив бригадасидан ҳужжатларни қабул қилади, ҳужжатларнинг ушбу поездга мослигини, уларнинг бутлигини текширади ва ҳужжатларни қабул қилгани ҳақида машинист маршрутига имзо чекади. Локомотивлари алмашинувчи қайта ишланмайдиган транзит поездларга ишлов беришга сарфланадиган вақт миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланади: мин.
Шундай қилиб, локомотивлари алмашинувчи қайта ишланмайдиган транзит поездларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт миқдори ,мин. Транзитқайта ишланадиган поездлар билан ишлашнинг технологик жараёнива уни меъёрлаш Қайта ишланувчи поездлар билан станцияда қуйидаги амаллар бажарилади: поезднинг келиши бўйича амаллар, тарқатиш, вагонларни тўплаш, тузиш, жўнатиш бўйича амаллар. Поезднинг келишига қадар тайёргарлик ишлари олиб борилади: алоқа тармоқлари бўйича қўшни техник станциядан тарқатиш учун келаётган поезднинг телеграмма-натуркаси олинади, ундаги маълумотларга асосланиб поездларни тарқатиш ва тузиш ишлари режалаштирилади. СТМ да телеграмма-натурка варақасидаги ҳар бир вагон рақами қаршисига тарқатилгандан сўнг йиғилиши керак бўлган, йўл рақами ёзилади ва техник идора ходими саралаш варақасини тузади. Саралаш тепалиги йўқ станцияларда саралаш варақаси поезд тузувчиларга, вагонлар ҳаракати тезлигини тартибга солувчиларга, агар стрелкалар марказлаштирилган бўлса, марказлаштириш пости операторига, ҳамда техник хизмат кўрсатиш пункти ходимларига тарқатилади. Поезднинг келиши бўйича амаллар тарқатиш бўйича маневрларнинг бошланишига қадар бажарилади ва техник ва тижорат кўриги томонидан таркибни текшириш, поезд ҳужжатларини қабул қилиш ва почта орқали техник идорага жўнатиш, таркибни ажратиш жойларида автотормоз шлангларини узиш киради. Техник идора ходими таркибни қайта ишлаш билан бир вақтда телеграмма-натурканинг тўғри белгиланганлигини текширади. Станция номига келган маҳаллий вагонлар ҳужжатларини ТХП ходимлари штамп босиб, вагонларни тушириш жойларига беради: юк ҳовлисига, контейнер майдонларига, саралаш платформаларига ва бошқа маҳаллий ишлар олиб бориладиган жойларга. Таркибни тарқатишга тайёрлашда, вагонлар параллел равишда техник ва тижорат кўригидан ўтказилади. Автотормоз шлангларини саралаш варақасига мувофиқ слеср – автоматчиклар узади. Қайта ишланадиган транзит поездларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланади: ,мин. Download 144.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling