Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

«биринчидан,
давлат бошқаруви тизимининг ўзини ри- 
вожланган ва демократик мамлакатлар намунаси асосида, 
уларга ўхшатиб такомиллаштириш. Бу тўхтовсиз давом 
этадиган жараёндир;
иккинчяЬ
аН
у
кддрлар масаласини ҳал этиш. Бошқарув 
тизимининг асосий, ҳал қилувчи жойларида замонавий 
фикр юритадиган, ўз халқи, ўз Ватани манфаатларига ғоят 
садоқатли, юқори малакали кадрлар ишлаши дозим;
' Ислом Карнмов. Биз келажагимизни ўз қулимнз билан қурамиз.
Асарлар, 7-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1999 й., 383-6.
шт
112


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
учинчидан.
ижроия ҳокимияти устидан жамоатчилик, 
аввало сайлаб қуйиладиган ҳамда ваколатли органлар на- 
зоратини, бошқача айтганда, зарур ваколат бериладиган 
халқ депутатлари амалга оширадиган назоратни бутун чо- 
ралар билан кучайтириш лозим;
т
ўрт
инчидан,
халқ ноиблари ва раҳбарлар ўз сайлов- 
чилари олдида ўз вақгида ҳисобот беришлари ҳам қарз, 
ҳам фарздир»’.
Давлат институтларини такомиллаштириб, фаолияти- 
ни демократлаштириш аҳолининг сиесий фаоллиги ва 
ҳуқукий маданиятини юксалтириш, жамият институтла- 
рини ислоҳ қилиш, уларни сон ва сифат жиҳатдан ўсти- 
риш, ривожлантириш билан бевосита боғлиқ.
Ислом Каримов фуқаролик жамияшни барпо этиш бир 
қатор вазифаларни марказий ҳокимият идораларидан ма- 
ҳаллий бошқарув органларига, жамоат тузилмалари ва фу- 
қароларнинг ўзини ўзини бошқариш тузилмаларига бос- 
қичма-босқич ўтказиб боришни кўзда туташини эътироф 
этиб, давлат тасарруфида қандай масалалар ва нега қоли- 
ши тўғрисида мулоҳаза юритади. Булар конституцион ту- 
зумни ҳимоя қшшш, мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва му- 
дофааси, ҳуқуқ-тартибот, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, 
мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва иқғисодий фаолият эр- 
кинликлари, ташқи сиёсат масалаларидир.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган пул ва валюта муома- 
ласини тартибга солиш, экология, умуммиллий транспорт 
ва муҳандислик коммуникациялари ва шунга ўхшаш бошқа 
бир қатор масалалар ҳам давлат миқёсида ҳал эшлади.
Юртбошимизнинг фикрича, қолган барча вазифалар, 
бозор иқгисодиёти, мулк масалалари, моддий фаровон- 
лик ва ижтимоий ҳимоя, бандлик, ижтимоий инфрату- 
зилма ва ободончилик масалалари маҳаллий ҳокимият цдо- 
ралари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган- 
лари томонидан ҳал қилиниши лозим. «Айни шу йўл би- 
лан биз фуқаролик жамиятининг мустаҳкам асосларини 
барпо этишимиз мумкин»>3, деб хулоса қилади Президент.
1 Ўша асар, 387-6.
1
Ўша асар, 388-6.
п з


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Қонун билан маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқа- 
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари- 
ни кенгайтириш қийин эмас. Аммо қонун меъёрларини 
амалга ошириш механизмини яратиш эса осон эмас. Шу 
туфайли маҳаллий ҳокимиятлар ва фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари ўз зиммасига олган вазифаларни 
самарали ҳал этиши учун уларнинг даромал манбалари 
мунтазам кенгайтириб боридци, шу жумладан, умумдав- 
лат солиқларининг бир қисми маҳаллий бюджетларга 
йўналтиридди. Ушбу соҳаца хизмат қилаётган кадрлар учун 
турли илмий-амалий семинарлар ташкил этилди. Фуқа- 
ролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-тех- 
ника базаси, уларнинг маҳаллий ҳокимликлар, ижтимоий 
таъминот, меҳнат идоралари, газлаштириш, электр тар- 
моқлари ва бошқа коммунал хизмат корхоналари билан 
алоқалари, ҳамкорлиги йўлга қўйилди.
Марказий ҳокимият идоралари ваколатларининг бир 
қисмини маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказиш ҳоки- 
миятни марказлашувдан холи этиш - децентрализация 
дейилади. Маҳаллий ҳокимият идораларининг баъзи ва- 
колатларини жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилиши эса сиё- 
сийлашувдан холи этиш - деполитизация деб аталади, Чун- 
ки давлат, унинг тузилмалари сиёсий ташкилотдир. Дав- 
латнинг ҳар бир қарори, саъй-ҳаракатлари сиёсий харак- 
терга эга бўлиб, сиёсатнинг муайян кўриниши, йўналиши 
ҳисобланади: иқтисодий сиёсат, arpap сиёсат, кадрлар 
сиёсати, таълим сиёсати ва ҳ.к. Давлатнинг ҳар бир қаро- 
ри ҳамма учун, бутун мамлакат, ҳар бир ташкилот ва фу- 
қаро учун мажбурий. Давлат ўз ваколатларини амалга 
ошириш учун тегишли механизмга эга - маъмурий, суд- 
ҳуқуқ органлари, қонунлар мажмуаси ва ҳ.к. Аммо фуқа- 
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат таш- 
килотлари ҳамма учун мажбурий бўлган қарорлар чиқа- 
риш ҳуқуқига ҳам, уларни амалга оширадиган, зарурат 
туғилганда, куч ишлатадиган тузилмаларга ҳам эга эмас. 
Уларнинг фаолияти сиёсий мазмун касб этмайди. Улар- 
нинг қарорлари ортида жамоатчиликнинг фикри, баҳоси, 
# / / 114


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
ахлоқий меъёрлар туради. Давлат қарорлари ортида эса 
ҳуқуқ меъёрлари туради. Маъмурий органлар кимгадир 
қандайдир чора кўрса, айтайлик, қайсидир фуқарони жа- 
римага тортса, албатта, қонунга таянади. Агар қонунда 
ушбу ҳолат кўзда тутилмаған бўлса, ҳеч қандай чора кўра 
олмайди. Маҳалланинг қарорини бажармаган киши (оила) 
эса маҳалладошларидан танбеҳ, дакки эшитади, агар бу 
ҳол давом этаверса, охири у ёмонотлиққа чиқади.
Ислом Каримовнинг фуқаролик жамияти асосларини 
барпо этиш ва ривожлантириш йўли ҳақидаги мулоҳаза- 
ларидан ҳокимиятни тегишли даражада марказлашувдан 
ва қисман сиёсийлашувдан холи этмасдан туриб бунга эри- 
шиб бўлмаслига англашилади.
Марказий ҳокимият ваколатларининг бир қисмини бос- 
қичма-босқич маҳаллий ҳокимият идоралари ва фуқаролар- 
нинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиш жараёни- 
да «аҳолининг касб ва ижгимоий таркиби манфаатларини 
янада тўлароқ ифодалаш ва ҳимоя қилишда нодавлат
жамоат тузилмаларининг ҳуқуқ ва мавқеларини ошириш 
даркор. < Кучли давдатдан — кучли фуқаролик жамияти 
сари» деган сиёсий қурилиш дастурининг моҳияти шунда 
яққол намоён булади»1, — деб ҳисоблайди Президентимиз.
Суд-ҳуқуқ тизими бевосита давлат ва жамият инсти- 
тугларидир. Суд давлат ҳокимиятининг учинчи мустақил 
тармоғи бўлса, прокуратура, тергов идоралари ижроия 
ҳокимият тузилмаларидир. Адвокатура эса кўпроқ жами- 
ят институти ҳисобланади.
Мазкур тизимда ислоҳотларни чуқурлаиггириш мақ- 
садида адвокатура тизимини кучайтириш, унинг чинакам 
мустақнллигини таъминлаб, ваколатлари ва мақомини 
прокуратура мақомига тенглаштириш учун қонунчилик ва 
амалий соҳаларда чора-тадбирлар амалга оширилиб бо- 
рилади. Суд тизимини ислоҳ қитиш судьяларнинг ҳақиқнй 
мустақиллигини таъминлашга қаратилиши лозимлигини 
эътироф этиб, Юртбошимиз парламент ҳузурида суд-ҳуқуқ
1 Ислом Каримов. Биз келажашмизни уз қўлимиз билан қурамиз.
Асарлар, 7-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1999 й, 389-6.

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling