Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

каби
муқагиасдир. Асарлар, 
3- 
жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996, 183-6.
23 Ш 1


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
лигини таъминлаб, бирорта ҳам ижтимоий табақа, қатлам 
ва гуруқлар манфаатларининг сезиларли зарар кўришига 
йўл бермасдангина жамиятнинг жипслигини сақлаб қолиш 
мумкин.
Иккинчидан, туб ислоҳотларни, тарихий давр, истиқ- 
лол мамлакатимиз олдига қўйган вазифаларни собиқ ту- 
зумнинг давлат ва жамият институтлари, эскича фикр- 
лайдиган ва ишлайдиган кадрлар билан амалга ошириб 
бўлмайди. Эски усуллар билан янги жамият қуриш мумкин 
эмас эди. Лекин, айни пайтда, янги институтларни шакл- 
лантирмасдан, янги усулларни ўзлашгирмасдан, янги кадр- 
ларни тарбияламасдан, эскиларидан ҳам ёппасига бирда- 
нига воз кечишнинг иложи йўқ эди. Одамлар эса янги- 
ликлар тезроқ бўлишини, турмуш тезроқ яхшиланишини 
истайди.
Шу боис Ислом Каримов мамлакатимизда ислоҳотлар 
йўлида ташланган ҳар бир қадамдан одамларни атрофлича 
хабардор этиб борди. Бу борадаш тарғибот-ташвиқот иш- 
ларига ислоҳотларнинг ўзидан, ташкилий чора-тадбирлар 
дастурини амалга оширишдан кам эътибор бергшмади. Олий 
Мажлис (Кенгаш)нинг ҳар бир сессиясида, Вазирлар Маҳ- 
камасининг мамлакатни ижтимоий-иқшсодий ривожлан- 
тириш масалаларига бағишланган йиллик йиғилишлари- 
да бу мавзуда чуқур таҳлилга асосланган маърузалар қилди, 
рисолалар ёзди, ОАВга интервьюлар берди. Юртбошимиз 
«Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманп- деган доно 
нақлни янги жамият қуриш жараёнининг муҳим тамойи- 
ли сифатида илгари сурди. Умуман, ислоҳотларнинг стра- 
теш к мақсадларини, уларга эришишда асосий устувор ва- 
зифалар ҳамда узлуксиз устувор вазифалар нималардан 
иборат эканини, ўзгаришлар қандай амалга оширилаётга- 
нини халқ онгига етказишга, таргабот-ташвиқотга, маъ- 
навий-маърифий ишларга жамият ҳаётини янгилашнинг 
таркибий қисми сифатида қаради. Бу ҳам Ўзбекистонда 
олиб борилаётган прагматик сиёсатнинг узвий бир қисми 
эди.
Прагматик сиёсатни доимий изланишларсиз, аниқ 
иқгисодий, ижтимоий ҳисоб-китобларсиз, прогнозларсиз, 
я т
24


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
мавжуд вазият ва эртанги кун талаб қиладитан янгилик- 
ларни, ўзгаришларни амалга оширмасдан туриб тасаввур 
қилиш қийин. Прагматик сиёсат давлат бошлиғидан во- 
қеалар ривожини, бир қарашда кўзга ташланмайдиган 
тенденцияларини олдиндан кўра олиш билан бир қа- 
торда ижодий новаторликни талаб қилади. Чунки қарор- 
лар, институционал қайта қуришлар, амалий саъй-ҳара- 
катлар, дайлат ва хўжалик идоралари фаолияти эртанги 
кун талабига мос келиши, мўлжаллар аниқ белгиланиши, 
режалар ҳавойи эмас, реал бўлиши керак. Ўзбекистонда 
ислоҳотларни ўтказишда бу масалаларга ғоят жиддий эъти- 
бор берилди.
1. БОЗО Р ИҚГИСОДИЕГИГА ЎТИШ ЗАРУРАТИ ВА 
ЎЗБЕКИСТОННЙНГ ЎЗ ТАРАҚҚИЁТ 
ЙЎЛИНИНГ АСОСЛАНИШИ
Ислом Каримовнинг новаторлиги, биринчидан, ислоҳот- 
ларнинг мақсадини, муҳим асосий устувор йўналишл арини, 
иккинчидан, Ў збекистонимиз мустақил тараққиётининг 
методологиясини, ўзбек моделининг беш тамойилини, 
учинчидан, ислоҳотларни амалга оширишнинг комплекс 
назариясини ҳавда ҳар бир соҳа ислоҳоти учун хусусий 
концепцияларни, устувор йўналишлар, тамойиллар, мезон- 
лар ва ижтимоий мўлжалларни ишлаб чиқишида намоён 
бўлди. Улар назарий-мантиқий жиҳатдан асосланди, ҳаётий 
мисоллар ва жамиятдаги мавжуд аҳвол таҳлили билан да- 
лилланди.
Масалан, Ўзбекистоннинг ўз истиқпол ва тараққиёт 
йўли бўлиши лозимлигини Президент қуйидагича асос- 
лайди: «Ўзбекистон бошқа давяатлар тараққиёти жараё- 
нида тўпланган ва республика шароитига татбиқ қилса 
бўладиган барча ижобий ва мақбул тажрибалардан, шак- 
шубҳасиз, самарали фойдаланади. Гап бирон-бир модел- 
ни, ҳатго у ижобий натижалар берган такдирда ҳам, кўр- 
кўрона кўчириб олиш ҳақида бораётгани йўқ. Аниқ-рав- 
фан воситалар ва усуллар қайси мамлакат учун мўлжал- 
ланган бўлса, ўша мамлакатнинг ўзига хос шароитидаги- 
на ижобий натижа беради.
25 m i


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча 
унумли тажрибани рад этмаган ҳолда, ўз ижтимоий-иқги' 
содий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлимизни танлаб 
олиш республиканинг қатьий позициясидир»1.
Муаллиф бундай хулоса ўтмиш йнлларининг хЗТола- 
рини, давлат тузилишининг шакл ва услубларига нисбатан 
. мавжуд қарашларни идрок этиш (таҳлил ва умумлаигти- 
риш), таркиб топган ижтимоий воқеликка реал баҳо 
бериш, Ўзбекистон халқининг тараққиётга, муносиб тур- 
муш шароитига интилиши билан боғлиқлигини асослай- 
ди. У мазкур йўлнинг асосий мазмун-моҳиятини сохта 
инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва куч- 
ли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион Йўл билан мада- 
ниятли тараққиётга ўтиш ташкил қилишини алоҳида таъ- 
кидлайди1
2.
Жамият - ниҳоятда мураккаб тизим. Унинг ҳар бир 
таркибий қисми кўплаб тузилмалардан иборат. Тизимнинг 
ҳар бир қисми умумий қонуниятга бўйсунса-да, ўзининг 
ички, нисбатан мустақил қонунларига эга. Жамият тизи- 
мининг баъзи қисмларини нисбатан тезроқ ўзгартириш, 
қайта қуриш мумкин бўлса, баъзиларини тезда ўзгарти- 
ришнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Масалан, сиёсий ти- 
зимни инқилобий йўл билан қўлга киритиб, нисбатан 
тез ўзгартириш мумкин, иқгисодий тизимни ўзгартириш 
учун эса анча вақг керак. Аммо, Президент Ислом Ка- 
римовнинг қатъий фикрига кўра, ҳар қандай инқилобий 
усуллар ижтимоий ларзаларни келтириб чиқаради, иқти- 
содиётни эса чуқур инқирозга мубтало этади. Шу сабаб- 
дан Ўзбекистонда эволюцион, яъни тадрижий йўл тан- 
ланди.
Бундай йўл танланганининг сабабларидан яна бири 
одамлар онги ва турмушидаги хусусиятга бориб тақалади: 
«Одамларнинг онги ва турмушига ўнлаб йиллар мобай- 
нида, кўпинча зўравонлик йўли билан сингдирилған нар-
1 Ислом Карииов, Ўзбокистон: миллий истиқпол, иқгисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жидд, Т., «Ўзбекистон», 1996, 40-6.
2Ўша
асар, 40-6.
# / / /
26


ЎТИШ ДАВРИ: ТАҒАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
саларни бир зумда ўзгартириш мумкин эмас. Бунинг учун 
ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги муносабатларнинг кескин- 
лашувига ва уларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга 
барҳам бериш билан жамиятни янгилаш ва ўзгартириш 
зарурлигига одамларнинг ўзини ишонтириш, ҳаракатга 
келтирувчи кучларни ва меҳнатнинг рағбатлантирувчи 
омилларини ўзгартириш»1 орқалштгна эришиш мумкин. 
Муаллиф меҳнатнинг рағбатлантирувчи омиллари деган- 
да, энг аввало, инсоннинг турмуш шароити, даромадла- 
ри, тўқлиги ва фаровонлиги унинг меҳнати сифати ва 
миқдорига боғлиқ бўлишини таъминлашни назарда тут- 
моқда. Инсон қанча яхши меҳнат қилса, шунча яхши 
яшашига амин бўлиши лозим. Ислоҳотлар жараёнида ав- 
валги тузумдан қолган меҳнатга ҳақ тўлашдаги текисчи- 
ликни ва айрнм кишнларда ҳосил бўлган боқимандаликни 
бартараф этмасдан туриб, туб ўзгаришларни муваффақи- 
ятли амалга ошириш қийин.
Ўзбекистоннинг мустақил тараққиет йўли ўзига хос 
ва мос бўлишининг яна бир сабаби (тадрижийлик унинг 
асосий усули) шундаки, «Мавжуд ижтимоий-иқгисодий 
муаммоларнинг кескинлиги, уларнинг ўзига хос хусусияти 
бу муаммоларни ҳал этишга алоҳида ёндашувни тақозо 
этади. Турмуш шароити ва тарзининг миллий хусусият- 
лари, шарқ маданиятига мансублик ҳам шуни талаб 
этади»2.
Муаллиф «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт 
йўли» асарида, жумладан, қуйидаги асосий хусусиятлар 
ва шарт-шароитларни ажратиб кўрсатади:

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling