Ўзбекистонда бюджет-солик сиёсатини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари
Download 59.75 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqzbekistonda-byudzhet-solik-siyosatini-takomillashtirishning-ustivor-y-nalishlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотоация
- Калит сўзлар
Ўзбекистонда бюджет-солик сиёсатини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари Ш.Қ.Фозилчаев Тошкент молия институти Аннотоация: Ушбу мақола бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий моҳияти, амалга ошириш тактика стратегиялари, Ўзбекистонда бюджет-солик сиёсатини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Калит сўзлар: бюджет, солиқ, бюджет-солиқ сиёсати, давлат бюджети, солиқ юки Priorities for improving fiscal policy in Uzbekistan Sh.Q.Fozilchaev Tashkent Financial Institute Abstract: this article discusses the economic significance of fiscal policy, tactical implementation strategies, issues of improving fiscal policy in Uzbekistan. Keywords: budget, tax, fiscal policy, state budget, tax burden Барқарор иқтисодий ўсишга эришиш - ихтиёрий иқтисодий сиёсатнинг мақсади ҳисобланади. Ушбу вазифани ҳал қилишда бюджет-солиқ бошқарувини тартибга солиш муҳим рол ўйнайди. Бюджетсолиқ сиёсати давлатнинг иқтисодиётга кенг миқёсда таъсир ўтказишига имконият яратиб (бошқа тартибга солиш турлари билан таққослаганда) хато ва самарасиз қарорлар қабул қилганда макроиқтисодий ҳолатни ёмонлашуви хатарини бошидан кечиради. Шу нуқтаи назардан ҳам келажакда иқтисодиётнинг ривожланиши маълум даражада ушбу хатарларни тўғри баҳолаш ва фискал сиёсатининг самарадорлигига боғлиқдир. Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсир этиш механизмлари хусусиятлари, унинг ўзгаришларида вужудга келадиган катта миқдордаги ижобий ва салбий оқибатларнинг мавжуд бўлиши билан ифодаланади ҳамда ушбу жараён вақт бўйича кескин фарқ қилиши мумкин. Хусусан, тиббиёт ва таълим ҳаражатларининг реал ўсиши инсон капитали сифатини ва иқтисодий ўсиш суръатларини ўрта даврга мўлжалланган муддатга оширади. Бошқа томондан эса, агар қўшимча бюджет ҳаражатлари солиқ ставкаларини оширишни тақозо этса, бу эса аҳолининг эгалик қиладиган даромадлари ва товар ишлаб чиқарувчилар фойдасининг пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1757 жамғариш қисқариб, корхоналаринг инвестиция фаоллиги пасаяди. Юқорида кўриб чиқилган инсон капитали сифати ўсишидан келадиган ижобий самарага нисбатан, ўсиш учун салбий самара тез содир бўлади. Агар бюджет ҳаражатлари ўсиши бюджет камомадларига мос равишда ўсиб борса, бунда қисқа муддатли даврда пул ҳажми ортади ва инфляция жараёнлари тезлашиб, фоиз ставкалари ошади ҳамда иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилувчи омиллар ва бошқа муаммолар пайдо бўлади. Бюджет-солиқ сиёсатининг ўзига хос бўлган энг асосий хусусияти шундан иборатки, бу сиёсат мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига ва иқтисодий муваффақиятларга узлуксиз равишда таъсир кўрсатиб туришга йўналтирилган бўлиши керак. Биламизки, яқин ўтмишда мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига, маълум маънода, тўсқинлик қилиб қолган бюджет-солиқ сиёсати юргизилди. Бунинг устига шу даврлар мобайнида мамлакат тараққиётини таъминлашда фаол бюджет-солиқ сиёсатнинг ролига етарлича баҳо берилмади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ва энг аввало, иқтисодий соҳада молиявий муносабатларнинг роли бузиб кўрсатилди. Молия ва молиявий дастакларнинг фаол роли инкор этилиб, бюджет-солиқ сиёсат талаб этилган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган зарур усулларни ишлаб чиқишга ожизлик қилиб қолди. Ривожланишнинг узоқ даврига мўлжалланган ва илмий жиҳатдан асосланган концепцияларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, кам самара берадиган, қисқа муддатли фойда олишни кўзлаб амалга оширилган чора- тадбирлар иқтисодиётни қийин аҳволга олиб келди. Ўзбекистон иқтисодий ривожланишда бозор муносабатларига юз тутар экан, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби, молиявий муносабатларида, шу жумладан бюджет-солиқ сиёсатида ҳам чуқур ислоҳотларни амалга оширишга тўғри келди. Белгиланган стратегик вазифалар давлатнинг тактик чора-тадбирлари асосида бажарила бошланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сонли Фармонини қабул қилиниши мамлакатимиз келажагини белгилайдиган ҳамма соҳадаги стратегияни яратди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бюджет-солиқ сиёсати тизимида қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Буни 2021 йил 1 январдан бошлаб эса, Солиқ кодексининг умумий қисми бўйича эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланишини ижобий фаолият деб қайд этиш мумкин. Мамлакатимизда пул-кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион сиёсат, "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1758 ижтимоий сиёсат, мигарацион сиёсат ва бож сиёсатида ҳам кескин ижобий силжишлар самарали тарафга ўзгарди. Эндиликдаги асосий вазифаларимиз мамлакатимиз бюджет-солиқ сиёсати муаммолари қаторига унинг давр билан ҳамнафаслигини таъминлаш, унинг давлатимиз ривожланишининг ўзгарган шароитларига тезда мослаша билишини таъминлаш, ўз ечимини кутаётган вазифаларни ҳал этиш учун керакли усулларни ўз вақтида топа билиш, стратегик концептуал ечимларни ишлаб чиқиш, маблағларга қараб яшаш талабига риоя этилишини таъминлаш, фуқаролар ижтимоий талаб-эҳтиёжларини қондиришнинг молиявий базасини, яъни асосини белгилашда қолдик усулидан ижтимоий харажатларнинг адреслилигини таъминлашга ўтиш каби тадбирлар киради. Шу билан биргаликда ҳозирги шароитда ишлаб чиқилган давлат бюджет- солиқ сиёсати концепциясининг мақсади иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини бутун чоралар билан ошириш асосида жамият аъзоларининг турмуш фаровонлиги даражасини таъминлашдан иборат. Бюджет-солиқ сиёсати стратегиясининг ижтимоий йўналтирилганлиги халқ фаровонлигини оширишга юбориладиган молия ресурсларини кўпайтириш имкониятларини қидириб топишда намоён бўлибгина қолмай, балки иқтисодий сиёсатнинг бош мақсадига бутунлай янгича ёндошувда ҳам намоён бўлади ва эндиликда аҳоли турмуш даражаси ва ишлаб чиқаришнинг ўсишини молия ресурслардан самарали фойдаланиш йўналишларини белгилайди. Бюджет-солиқ сиёсатини фаоллаштириш мақсадида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш амалиётини тубдан ўзгартириш катта аҳамиятга эга. Бюджет воситасида, шунингдек, юқори ташкилотлар орқали амалга ошириладиган «вертикал» услубга қарама-қарши молиявий ресурсларни молия бозори орқали «горизантал» қайта тақсимлаш ҳам борган сари янада кенг ривож топади. Маблағларнинг ўтказиб турилиши эса молиявий ресурслардан талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда фойдаланишни назарда тутади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. − Давлат бюджетидаги дефицитни йўл қўйилган энг кам даража доирасида (ЯИМнинг 3-4%и атрофида) чеклашга йўналтирилган қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш. − Давлат харажатларининг биринчи навбатда иқтисодиётдаги зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг ўсишини кўзлаб йўналтиришни таъминлаш. "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1759 − Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг конституция билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи молиявий базани яратиш, эркин меҳнат ва ишбилармонлик асосида аҳоли турмуш даражасини кўтариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Ижтимоий ҳимоянинг адресли бўлишига, молиявий маблағларнинг ижтимоий ёрдамга ҳақиқатда муҳтож аҳоли қатламларига етиб боришини таъминлаш. − Давлат бюджети ва корхоналар молиявий аҳволининг барқарорлигини таъминлаш. − Бюджет интизомига қатъий риоя қилиш. − Солиқ сиёсатини эркинлаштириш ва такомиллаштириш. − Маҳаллий бюджетларни шакллантириш манбалари бўлган республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ чегара ўтказиш. − Давлат бюджети даромадларини катта қисмини маҳаллий бюджетларга бериш, уларнинг даромад манбаларини мустаҳкамлаш. − Солиқ сиёсати белгилаб берган чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этувчи тегишли бюджет-солиқ механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ва бошқалар. Бюджет бошқарувида аниқланган ва юқорида кўрсатилган тенденцияларнинг бартараф этилиши ҳамда бюджет ва макроиқтисодиёт индикаторларининг оптимал ҳолати иқтисодиётнинг но хом ашё соҳаларида товар ишлаб чиқарувчилар ва аҳолининг кам даромадли қатламларини босқичма босқич солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш механизмини соддалаштириш ва шароитларини тенглаштириш, амалдаги солиқ кодексини бошқа давлатларда умумқабул қилинган талаблар ва стандартларга мослаштириш йўналишларида солиқ сиёсатини такомиллаштиришни талаб қилади. Бунинг учун биринчи навбатда: – солиқ тушумлари турларининг умумий сонини чегаралаш, уларни баҳолаш усулларини соддалаштириш, фойдага солинадиган солиқнинг базасини аниқлаш усулларини ҳалқаро стандартларга мослаштириш йўналишларида солиқ қонунчилиги қайта кўриб чиқиш; – иқтисодиётнинг хом ашё ва қазиб олувчи секторларида солиққа тортишнинг чегаравий қийматларини аниқлашда солиқ юкини саноатнинг қайта ишлаш тармоқларидан қазиб олувчиларга қайта тақсимлаш заруриятидан келиб чиқиш керак. Бунда қазиб олувчиларга ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги нормал даражаси ва ўз-ўзини молиялаш имконияти учун зарур шароитларни сақланиши зарур; "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1760 – билвосита солиққа тортишни инфляция жараёнларига таъсирини камайтириш, ишлаб чиқаришни солиққа тортишни пастлатиш йўналишларида такомиллаштириш керак. – билвосита солиққа тортишни соддалаштиришга тамаки ва алкогол маҳсулотларига акциз солиғини қатъий ставкаларини киритиш ёрдам беради. Акциз остидаги товарларнинг рўйҳатини босқичма босқич қисқартиришни таъминлаш, ҳамда республикадаги ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган маҳсулотларга акциз солиғини босқичма - босқич унификациялаш (биринчи босқичда бир гуруҳ таркибига кирувчи олиб кирилаётган маҳсулотга акциз солиғининг ягона ставкаларини ўрнатиш); – амалдаги кўпгина солиқ имтиёзларини бекор қилиш. Бу эса тенг рақобат шароитларини таъминлаш, солиқ соҳасида коррупцияни чеклаш, солиққа тортиш механизмининг шаффофлигини ошириш, корхоналарнинг солиқларни ҳисоблаш ишини соддалаштириш, солиқ мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилишни енгиллаштириш имконини беради; – солиқ соҳасида янги қарорлар қабул қилиш ва қонун ости ҳужжатлари ва ташкилий кўрсатмаларга тез-тез ўзгартириш киритиш амалиётини қонуний йўл билан чеклаш орқали солиқ тизимида кўпроқ барқарорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш. Бу чора-тадбирлар билан бир вақтда маҳаллий бюджетнинг даромад базасини шакллантиришда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг ролини кучайтириш зарур. Биринчи навбатда маҳаллий бюджетнинг даромад базасини мустахкамлашда ҳокимиятнинг маҳаллий органларини қўллаб-қувватлаш механизмини жорий қилиш керак. Солиқ тушумларининг республика ва маҳаллий бюджетига тушувчи улушларининг нисбатини қайта кўриб чиқилиши лозим. Маҳаллий бюджетларда билвосита солиқлар, ресурс тўловлари ва бошқа носолиқ тушумларидан кўпроқ тушумлар тўплаш керак. Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджет-солиқ сиёсатини мамлакат молия тизимининг барча бўғинларида молиявий ресурсларнинг ўсишини мутаносиблаштирилган ҳолда таъминлаш бўйича давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий қисми сифатида қараш керак. Download 59.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling