халқимизнинг моддий ва номоддий мероси, Ўзбекистон тарихи билан боглиқ бўлган нодир қўлёзмалар, китобларни излаш, амалий сан‟ат буюмлари ҳамда музейлар коллекцияларида, хорижий давлатларнинг илмий марказларида, шунингдек, жаҳон тарихий меросини ўрганаётган жамғармаларда сақланаётганқимматли топилмаларни ўрганиш натижалари бўйича махсус телекўрсатувлар тайёрлаш.
Хорижий телеканаллар, илмий-тадқиқот марказлари ва жамғармалар томонидан тайёрланган, жаҳон тарихининг аҳамиятли лавҳаларини акс эттирувчи, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида минг йиллар давомида содир бўлган тарихий жараёнлар билан боғлиқ бўлган воқеалар ва шахслар тўғрисида ҳикоя қилувчи кўрсатувларни сотиб олиш, ўзбек тилига таржима қилишни ташкиллаштириш ва миллий телерадиоканаллар эфирларида жойлаштиришга кўмаклашиш борасидаги вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих Институти, Ўзбекистон Миллий Университети, Шарқшунослик Университети, Тошкент Давлат педагогика университети тарихчи олимлари, шунингдек Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши масъул марказ сифатида яқиндан кўмак бериб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |