Ўзбекистоннинг энг янги


Download 96.57 Kb.
bet4/9
Sana18.03.2023
Hajmi96.57 Kb.
#1281597
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan

лхарохросог олмохосийс

лхарохр хирс ах ҳсоохрс

1.

Ибтидоий жамоа тузуми даври

Мил.авв. 1 миллион – ИИИ минг йилликлар

2.

Қадимги давр: давлатчиликнинг шаклланиши ва
ривожланиши даври

Мил.авв. ИИ минг йилликлар –
Милодий ИВ аср

3. Ў

рта асрлар даври

Милодий В – ХИХ аср ўрталари

4.

Россия империяси
мустамлакачилиги даври

ХИХ аср 2 ярми – 1917 йил

5.

Мустабид совет ҳокимияти
ҳукмронлиги даври

1917 – 1991 йиллар

6.

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даври

1991 йилдан бугунги кунгача

Олтинчи даврни ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даври деб номлашнинг муҳим сабаби, Ўзбекистон 1991 йил 31 августда давлат мустақиллигига эришди ва ўзининг энг янги тарихини бошлади. Бу даврда ўзбек халқи мустақил тараққиёт йўлидан бориб, қисқа фурсатда асрларга татигулик шарафли йўлни босиб ўтди, жаҳон миқёсида ўз ўрнини топди. Шу маънода ушбу давр махсус ўрганилиши керак бўлган халқимиз тарихининг ажралмас қисмига айланди.


Энг янги тарих – жуда кўп илмий баҳс-мунозаралар предмети. Баъзан у тор маънода тушунилади, яъни сўнгги ўн йилликлар ёки ушбу даврдаги бир авлоднинг тарихи сифатида; бошқа ёндашишда эса унинг бошланиши аввалги тарихий даврлардан фарқли бўлган асрнинг ўзига хос жиҳатлари билан белгиланади. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи мазкур ёндашувларга мувофиқ келади, шу билан бирга, уни даврлаштириш масаласи юзага келди.
Энг янги тарихни даврлаштириш тамойиллари бўйича ҳам турли ёндашувлар мавжуд. Баъзи олимлар ―Энг янги тарих деганда, ―Янги даврни, яъни Европа ва Шимолий
Америкада капитализмнинг қарор топиши ва ривожланиши даврини тушунишади. Маданиятшунослик ёндашувларига асосланган Ғарбдаги тарих илмий мактаблари ―Энг янги тарихни илм-фаннинг ўсиши, техникадаги ривожланиш, шунингдек, онгнинг секуляризатсияси билан характерланган инсон ва жамият тафаккури ҳамда маданиятидаги ўзгаришлар билан асослашади.
Шу билан бирга, турли илмий йўналишларда энг янги тарих қуйидаги ҳолатлар билан боғланади:

  1. чет эл зулмидан озод бўлиш;

  2. мустақил миллий давлат барпо этиш жараёни.

Ўзбекистоннинг янги тарихи мустақилликни қўлга киритиш ва Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш тарихидир. Шу боисдан, бу тарихнинг бошланиш нуқтаси сифатида совет тоталитар тузумининг сўнгги ўн йиллиги даврида Ўзбекистон учун ўта хавфли воқеаларга бой бўлган 1989 йилни кўрсатиш мумкин. Ушбу воқеалар негизида эса инқирозга юз тутган маъмурий- буйруқбозлик тизими, республикаларнинг миллий, иқтисодий, ижтимоий манфаатларини инобатга олмаслик сиёсати ва пахта яккаҳокимлиги оқибатида ижтимоий-иқтисодий ва экологик аҳволнинг, инсонлар ҳаёт даражасининг фожиали ёмонлашуви ётар эди. Ўзбекистон тарихининг энг мураккаб даврида сиёсат майдонига келган Ислом Каримовнинг жасорати, сай-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, республика манфаатлари қатъият билан ҳимоя қилинди, мамлакатни сиёсий ва иқтисодий парокандаликдан, ички ва ташқи низолардан сақлаб қолишга эришилди. Натижада 1991 йилда Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинди. Бу ўзбек халқи ва давлатчилиги ривожланишида янги, ҳал қилувчи нуқта бўлиб қолади.
Иккинчидан, Ўзбекисгоннинг суверен давлат сифатидаги энг янги тарихи инсоният тарихи ривожланишидаги янги босқичга тўғри келди. Бу босқичда биз янги даврга қадам қўймоқдамиз, кўз ўнгимизда жаҳонда бутунлай янги тартиб ўрнатилмоқса. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи эса инсоният энг янги тарихининг ажралмас қисми сифатида замонавий дунёнинг глобал воқеалари билан чамбарчас боғлиқ.
Бундан ташқари, энг янги тарихни ўрганиш тарихчиларнинг янги авлоди пайдо бўлиши билан изоҳланади. Бу, ўз навбатида, замонавий назарияда муҳим ҳисобланган бир савол – тарихчининг жамиятга бераётган ўтмиш ҳақидаги билимларига нисбатан жавобгарлиги масаласини юзага чиқаради. Ва ниҳоят, энг янги тарих – унинг замондошлари тарихи. Биз барчамиз – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу тарихнинг бевосита гувоҳлари ва ижодкорларимиз.
Умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлининг мазмун-моҳиятини обектив баҳолаган ҳолда, Ўзбекистоннинг янги тарихини қуйидаги босқичларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Download 96.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling