Ўзбекистоннинг энг янги
Download 96.57 Kb.
|
1-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Каримов И.А. Инсон хотираси - боқий, қадр-қиммати - улуг„. // “Халқ сўзи” газетаси, 2012 йил 10 май.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик
- Қаранг: Мирзиёев Ш.М. Нияти улуг„ халқнинг иши ҳам улуг„, ҳаёти ёруг„ ва келажаги фаровон бўлади. Асарлар
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш ва ўрганиш тизимининг ташкил этилиши.
Мустабид тузум даврида сохталаштирилган ўтмиш воқелиги хусусида тарихий адолат қарор топди, тарихни илмий ва холисона ўрганиш имконияти юзага келиб, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимига ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани киритилди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов тарихини чуқур ўрганиш жуда долзарб вазифа эканини, бугунги тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ҳақида тўхталар экан, ўсиб келаётган ёш авлод истиқлолимиз тарихини чуқур ўрганиши, бундай кунларга осонлик билан эришилмаганини тушуниб, англаб етиши зарурлигини доимо таъкидлаган эди (Каримов И.А. Инсон хотираси - боқий, қадр-қиммати - улуг„. // “Халқ сўзи” газетаси, 2012 йил 10 май.). Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг ―Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарорида ҳам ―тарихан қисқа даврда мамлакатимизнинг ўтган аср охирида кескин ижтимоий муаммолар гирдобига тушиб қолган, аҳолининг ҳаёт даражаси бўйича собиқ СССРда энг охирги ўринлардан бирини эгаллаган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли тус олган, иқтисодиёти бир ёқлама ривожланган, қолоқ аграр республикадан бугунги кунда саноати тез суръатлар билан ўсиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган замонавий давлатга айланганини очиб бериш масаласига алоҳида урғу берган эди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўгказиш тўг„рисида”ги Қарори // "Халқ сўзи" газетаси, 2014 йил 2 июл). Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур ўрганиш, бу борадаги илмий тадқиқотларни, таълим-тарбия ҳамда маънавий-марифий фаолиятнинг бутун тизимини янада юқори босқичга кўтариш муҳим аҳамиятга эга. Бу тарих фани олдида турган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим омил борки, у бугунги кун бутун жаҳон тадқиқотлари тизимида устувор ўринни эгаллаб келмоқда. Бу ―тарихдаги Инсон мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда, шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб турган дунёдаги ролини ўрганишдир. Энг муҳим вазифа, энг янги тарихни методологик ва илмий асосга таянган ҳолда тадқиқ этишдан иборат. Биз методологик асосни чуқур англаб етсак, тарихни сиёсийлаштириш, қалбакилашттириш ва бузиб кўрсатиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олган бўламиз. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли ўрганиш долзарблиги туфайли 2012 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори (ПҚ-1694) билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этилган эди. Жамоатчилик кенгаши ва унинг ишчи органи бўлган мувофиқлаштирувчи Марказ ўзининг 5 йиллик фаолияти давомида истиқлолнинг дастлабки чорак асрида амалга оширилган ишлар акс этган турли мавзулардаги монографиялар, тўпламлар ва илмий журналларни нашр этиш ишини бошқариб, уларнинг илмий-услубий ва методологик мазмунини мувофиқлаштириб борди. 2016-2017 йилдан мустақил Ўзбекистон ўзининг янги ривожланиш палласига кирди. Олдинги йилларда амалга оширилган туб-ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараси ўлароқ ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган туб ўзгаришларни янгича талқин қилиш тарихий заруратга айланди. Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, илм-фаннинг таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интегратсияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий таълим муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ―Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2789-сонли қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашига айлантирилди. Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш самарадорлигини, мазкур соҳада илмий, ўқув-методик адабиётлар, маънавий-маърифий ишлар сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи идоралараро илмий-мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи этиб белгиланди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон сивилизатсиясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик ишларини мувофиқлаштириш; -демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ―ўзбек модели моҳияти ва мазмунини, жамиятда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол очиб бериш; -илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва чоп этиш ишларини мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар сивилизатсиясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш; -Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини олиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; -фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб боришга кўмаклашиш; -Ўзбекистон тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, сотсиал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари» журнали муассислари қилиб белгиланди. Мазкур Қарорда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли равишда тарихийлик ва холислик принципларига асосланган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, шунингдек, у тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон сивилизатсиясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга йўл қўймасликка йўналтирилган бўлиб, ҳужжатда Ўзбекистон илмий жамоатчилиги олдига ўқув, илмий, ўқув- методик адабиётларни тайёрлаш ва янги авлод нашрларини чоп этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва мингақавий жараёнлар билан, айни вақтда, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар сивилизатсиясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш каби вазифалар белгилаб берилган. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиш шу мамлакат ҳар бир фуқароси, шунингдек, ҳар бир соҳа мутахассиси учун жаҳон тарихи тизимида Ватанимиз тарихининг ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларидаги муҳим воқеаларини, давлатимиз тараққиётининг ўта муҳим йўналишларини билиш ва теран англаб етишга, янги стратегик даврда Ўзбекистоннинг замонавий дунёдаги ўрни ва роли ҳамда давлатимиз раҳбари олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг устувор вазифалари ҳақида тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашиши лозим. Ўзбекистоннинг янги тарихи бўйича илмий адабиётлар яратиш долзарблигининг яна бир жиҳати шундан иборатки, глобаллашув шароитида Ўзбекистон ёшлари турли мафкуравий оқимлар таъсирига тушиб қолиши мумкин. Бу мафкуралардан баъзилари мустақил Ўзбекистон ва унинг сиёсатини онгли равишда пароканда қилишга йўналтирилгани яхши маълум. Шу боис, илмий ва ўқув фани сифатида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ўз ичига ахборот хавфсизлиги тизимининг бир қисми сифатида ана шундай куч ва оқимларга қарши тарғиботни олиши шарт. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи – конструктив тарихий хотира, ватанпарварлик ва фаол фуқаролик позитсиясини шакллантирувчи восита ҳамдир Тарих, ҳуқуқ, иқтисод ва фалсафа соҳалари мутахассисларининг махсули бўлган ушбу фанда хронологик ёндашув асосида, мустақил давлатчиликнинг тадрижий ривожланиши, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт, янгича ҳуқуқ тизимининг шаклланиши, ташқи сиёсат, миллий муносабатлар ва маданиятга оид масалалар батафсил ёритилади. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ва амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевларнинг давлат раҳбари сифатидаги кенг қиррали фаолиятларига алоҳида ўрин берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаб ўтганидек: ―Олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантиришимиз зарур. Хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим. Ўтмишга берилган баҳо албатта холисона, энг муҳими, турли мафкуравий қарашлардан холи бўлиши зарур. Афсуски, юртимиз тарихини ўрганишда ўтган даврда археологик тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмади. Шунинг учун Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари фаолиятини, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур. Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак (Қаранг: Мирзиёев Ш.М. Нияти улуг„ халқнинг иши ҳам улуг„, ҳаёти ёруг„ ва келажаги фаровон бўлади. Асарлар 3- жилд. -Т.: “Ўзбекистон”. 2020. 24-25 б.) Download 96.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling