2000-2010 йилларни қамраб олган учинчи босқичда мамлакатда демократик янгиланиш ва модернизатсиялаш жараёнлари амалга оширилди. Ушбу босқичнинг асосий вазифаси сифатида ўтиш даврининг обектив эҳтиёжи ҳамда миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш вазифаси кун тартибига қўйилди.
Натижада мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари чуқурлашди, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил суд тизими мустаҳкамланди, фуқаролик жамияти асослари ривожланди, фуқароларнинг иқтисодий ва сиёсий фаоллиги ортиб борди.
Шу билан бирга, Ислом Каримовнинг ―... эришилган бундай марралар - барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳукуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш борасида биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисми, холос (Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Консенсияси. 19-ж. –Т., “Ўзбекистон”. 2011. Б-39.), деган фикрлари юқоридаги мулоҳазаларимизни тасдиқлайди.
Мустақил давлатимиз 2010 йилдан бошлаб янги - туртинчи босқичга қадам қўйди. Ушбу босқич демократик ислоҳотлар ва мамлакатни модернизатсиялаш жараёнини янада чуқурлаштириш босқичи ҳисобланади.
Бу даврда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ этиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, иқтисодиётни янада либераллаштириш мақсадида демократик бозор ислоҳотларини чукурлаштиришга қаратилганлиги билан характерланади.
2016 йилдан Ўзбекистон янги тарихининг бешинчи босқичи бошланди. Бу давр 2016 йил сентябр ойидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти вазифасини бажарувчи, 2016 йил декабр ойидан эса умумхалқ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланган Ш.М.Мирзиёев фаолияти билан бевосита бошланувчи даврдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |