Ўзбекистоннинг энг янги
Download 96,57 Kb.
|
1-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мирзиёев Ш.М.
- Тошпўлатов Т., Ғаффоров Я.
- Эргашев Қ., Ҳамидов Ҳ.
- Ўзбекистоннинг янги тарихи.
- Ўзбекистонннинг энг янги тарихи фани
Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. Асарлар 2-жилд. -Т.: ―Ўзбекистон. 2018.
Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. Асарлар 3-жилд. -Т.: ―Ўзбекистон. 2019. Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. Асарлар 4-жилд. -Т.: ―Ўзбекистон. 2020. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. -Т.: ―Ўзбекистон. 2021. Иброҳимов А. Бизким ўзбеклар ... . -Т.: ―Шарқ, 2011. Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат / Абдуллаев М., Абдуллаева М., Абдуллаева Ф. ва бошқ. -Т.: ―Шарқ. 2006 Тошпўлатов Т., Ғаффоров Я. Тарих ўқитиш методикаси. -Т.: ―Турон-Иқбол. 2010. Эргашев Қ., Ҳамидов Ҳ. Ўзбекистон тарихи: ўқув қўлланма / -Т.: ―Ғафур Ғулом. 2018. -632 б. Эргашев Қ., Ҳамидов Ҳ. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма. -Т.: ―Фан ва технология. 2019. 796 б. Ўзбекистон тарихи (Олий ўқув юртининг номутахассислик факультетлари талабалари учун дарслик). -Т.: ―Янги аср авлоди. 2003. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон Республикаси. - Т.: ―Шарқ. 2000. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Тарих – аслида арабча сўз бўлиб, ―ўтмиш, ―ўтган воқеалар ҳақида аниқ ҳикоя қилишни англатади. У одамзоднинг энг қадимги давридан бугунги кунгача кечган ҳаётини, ўтмишдаги тарихий жараёнларни, турмуш тарзини, авлоддан-авлодга мерос сифатида ривожланиб, бойиб бораётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий, давлат қурилиши соҳаларидаги тажрибаларини, ўз халқига бош бўлиб, уларга етакчилик қилган тарихий шахслар фаолиятини тартибга солиб ўрганувчи ва тасвирловчи фандир. Инсон ўз тарихини ўрганиш, билиш орқали кишилик жамиятининг ривожланиш қонуниятлари, тараққиётининг босқичлари жараёнларини, инсонларнинг инқирозли ҳолатга тушиш сабаблари ва бу ҳолатдан чиқиш йўлидаги тажрибаларини тушуниб олади, ўтмиш сабоқларидан хулоса чиқаради ва келажакда тўғри йўлдан бориш лозимлигини англаб етади. Шу жиҳатдан, тарих фани тарихий жараёнларнинг қонуниятлари ва анъаналарини тушуниб етишга, ҳозирги замонни тўғри англашга, келажакни асосли равишда кўра билишга кўмаклашувчи илм манбаидир. Ҳар бир мамлакат, ҳар бир халқ ўзининг узоқ ва бетакрор тарихига эга. Ўзбекистоннинг, ўзбек халқининг тарихи бой ва сермазмун. Ўзбекистон жаҳон тарихининг турли халқлар, тамаддунлар туташган энг қайноқ чорраҳаларидан бири сифатида бутун инсоният тарихининг шаклланишига маълум даражада таъсир этиб борди. Шу билан бирга, аждодларимиз ҳаётида бошқа халқлар сивилизатсиясининг ҳам таъсири бўлди. Халқимизнинг давлатчилик тажрибаси ҳам бой ва қадимий. Ўзбекистон ҳудудида дастлабки мустақил давлат тузилмалари бундан салкам 3000 йил муқаддам (мил.авв. 1 минг йиллик бошларида) пайдо бўлиб, ўтган минг йилликлар давомида такомиллашиб, дунё давлатчилиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келди. Бугунги мустақил Ўзбекистон давлати халқимизнинг минг йиллик давлатчилигининг тарихий вориси – давомчисидир. Ўзбекистонннинг энг янги тарихи фани анашу мустақил Ўзбекистон давлатининг зарворли тарихини ўрганувчи фандир. Мамлакатимизнинг 1991 йилдан кейинги мустақиллик даври халқимиз қадимий тарихининг узвий ва тадрижий қисми ҳисобланади. Чунки айнан шу тарихий санадан ўзбек халқининг давлатчилик тарихи янги бир босқичга кирди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи деб аталадиган мазкур давр Ватанимиз тарихига туб ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ўзгаришлар, асрий орзуларимизнинг рўёби, буюк келажак ва фаровонлик жамиятини қуриш даври бўлиб кирди. Ҳаётимиз ва тафаккуримизда рўй бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш, эришилган ютуқлар ва муаммоларимиздан тўғри хулоса чиқариш тарихий заруратга айланди. ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предметини мустабид совет тузумининг инқирози бошланган ХХ асрнинг 80-йиллари охиридан бошлаб то бугунги кунга қадар Ўзбекистонда кечган тарихий жараёнлар ташкил этади. Ўзбекистоннинг истиқлолга эришиш арафасидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мустақилликни қўлга киритиш жараёнлари, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги тараққиёти ва ривожланиш босқичлари, истиқлол йилларида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва мавқеи, ташқи сиёсатда, айниқса, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда олиб борган сиёсати, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари асосида қўлга киритилаётган ютуқлар, республикада миллатлараро ва умуминсоний қадриятларнинг ривожланишига яратилаётган имкониятлар мазкур фаннинг ўрганиш ва таҳлил қилиш обекти ҳисобланади. Миллий истиқлол ўзбек халқининг асрий орзуси, армони эди. Бу йўлда минглаб Ватан фидойилари азиз жонларини қурбон қилдилар. Миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши катта ютуқ, унинг қадрига етиш, мустаҳкамлаш, асраб авайлаш мушкул ва масъулиятли вазифа. Ҳар қандай мамлакатнинг қудрати, унинг миллий мустақиллиги давлат чегараларининг дахлсизлиги, ўша мамлакат фуқароларининг ўз юртига меҳр-муҳаббат билан тарбия топгани, Ватан мустақиллиги ва миллий истиқлол учун курашда зарур бўлса жонини фидо қилишга ҳам тайёр бўлишдек олийжаноб фазилатларга эга бўлишларига боғлиқ. Бу фазилатларни халқ, юрт келажаги – ёшлар онгида шакллантириш ушбу фаннинг вазифаси ҳисобланади. Шу жиҳатдан ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани қуйидаги вазифаларни бажаради: Аждодлар ҳаёти билан боғлиқ ҳолда содир бўлган воқеалар ривожининг мазмун- моҳиятини, сабаб ва оқибатларини, асрлар давомида тўпланган амалий тажриба ва сабоқлардан хулоса чиқариш; халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлига кириши, мустақиллик йилларида миллий ҳуқуқий, демократик давлатчилик қурилиши, демократик-фуқаролик жамиятини шакллантириш, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш ва ўз ўрнини топиш борасидаги фаолиятини холисона ёритиш. ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани халқимиз учун ижтимоий, сиёсий, тарбиявий, маънавий сабоқлар мажмуасидир. Бу фан барча ижтимоий-гуманитар фанлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. Инсоният ҳаётининг маъно-мазмуни ва жамият тараққиётининг умумий қонуниятлари ҳақида фикр юритганда, фалсафа, давлат қурилиши ва жамиятни бошқариш масалаларида политология, иқтисодий ҳаётни ёритишда иқтисодиёт назарияси, халқнинг турмуш тарзи, тили ва миллий менталитетини тасвирлашда этнография, ўзбек тили ва адабиёти, диншунослик фанлари ютуқларидан фойдаланилади. Тарихшунослик, манбашунослик, архившунослик каби махсус фанлар энг янги тарих фалсафасини чуқур англаб етишга кўмаклашади. ХХИ глобаллашув асрида таълим соҳасида ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўқитиш замирида мамлакатнинг интеллектуал ва маънавий бойлиги бўлган ёшлар салоҳиятни юксалтиришдан манфаатдор эканлиги омили ётади. Глобаллашув шароитида билимлилик мамлакатни иқтисодий ривожлантириш ва унинг миллий бойлигини кўпайтиришнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётганлиги, ёшларнинг юксак маънавий даражаси эса инсонларда ҳуқуқий маданиятни, эркин ва демократик ҳуқуқий давлатда яшаш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини шакллантириш, ўзлигини англаш, улардан шахс, давлат ҳамда жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш имконини беради. Мазкур фаннинг ўқитилиши жараёнида талаба фан бўйича мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, уларнинг сабаблари ва оқибатларини; мустақиллик йилларидаги ўзгаришларни, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалаларини, замонавий жараёнларда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини тарихийлик ва холислик нуқтаи назаридан билиб олади; Ўзбекистоннинг энг янги тарихи муаммоларини ўрганиш, дунёқарашни мустаҳкамлашда миллий мустақиллик ғоясини қўллай билиш, атрофида содир бўлаётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш, жамият ва инсон дунёқараши ривожида тарих фанининг ўрнини англаш ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларнинг тарихдаги муҳим воқеалар билан боғлиқлигини билиш кўникмаларига эга бўлади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур билиш, маънавий-миллий ва умуминсоний масалалар бўйича ўз қарашларини илмий асослашни ва ифодалашни билиш, миллий мустақиллик ғояларига амал қиладиган фаол ҳаётий дунёқараш каби малакаларга эга бўлади. Бу ўз навбатида, ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириб, комил инсон бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этади. Асосий вазифа Ўзбекистон тарихи фанининг мантиқий давоми бўлган ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани бўйича ёш авлодни миллатнинг дардига дармон бўладиган, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган комил, ўз она юрти билан ғурурланадиган инсон қилиб тарбиялашдан иборат. Download 96,57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling