Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Әдебиеттер
1. «Химик анықтамалығы» журналдары. №1, №2, 2010ж. 
2. Қазақстан Республикасы білім беруді дамытудың 2005-2010 жылдарға арналған 
Мемлекеттік бағдарламасы. 2005ж. 
3. Салихова А. «Оқушылардың шығармашылығын дамыту» Ғылыми-әдістемелік
журнал, №5, 2009 ж. 
4. Тестілеу білімді тексеру құралы ретінде //Халықаралық ғылыми-практикалық 
конференция материалдары «С. Аманжолов оқулары - 2005». - Ӛскемен, 2005ж. – 376-81б. 
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ УЙҒОНИШ – УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИДА 
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР 
Г.Ю.Смайлова - Қорақалпоғистон Республикаси ХТХКТМО
ҳудудий маркази Амалий фанлар ва мактабдан ташқари
таълим методикаси кафедраси доценти 
 
Барчага маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг келажаги сўзсиз ѐш авлоднинг 
тарбияси ва тараққиѐти билан боғлиқ. Мамлакатимиз таълим тизимида амалга 
оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотлар таълим-тарбия сифатининг юқори даражада 


169 
бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, ушбу йўналишда муваффақиятни белгиловчи 
асосий омиллардан бири –ўқувчи ѐшларни ҳар томонлама ижодкор, мустақил фаолият 
юритадиган қилиб тарбиялашдир.
Бугун жаҳон миқѐсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси 
тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиѐтнинг мутлақо янги босқичига қадам 
қўйганимиз, эришаѐтган ютуқларимизнинг эътирофидир. Халқимизнинг улуғвор 
қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи 
Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги 
Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас», деб 
таъкидлаб ўтган эди давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиѐев.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг эртанги кунига ишончни -
мустаҳкамлаш, аждодларга муносиб бўлиш учун ислоҳотларни илмдан бошлаш керак. 
Чунки илмсиз ҳеч бир соҳада натижа бўлмайди. Шунинг учун бу борадаги муаммоларни 
самарали ҳал этиш, мамлакатимизда кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан 
такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда улуғ алломаларимиз — Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий 
номидаги иқтидорли болалар мактаблари, халқимизнинг ардоқли адиблари номлари 
билан аталган ижод мактаблари, ―Темурбеклар мактаби‖, Президент мактаблари, 
хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил 
этилгани юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар 
очиб бермоқда.
Ушбу ўқув масканлари янги авлод кадрларини етиштиришда муҳим пойдевор 
бўлиши, шубҳасиз. Чунки Президент мактаблари иқтидорли болаларни аниқлаш, уларга 
илғор технологияларни қўллаган ҳолда сабоқ бериш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим 
бўлади. Бу истеъдодли ѐшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва 
интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришга хизмат қилади. 
Кўриб гувоҳи бўлганимиздек, Нукус шахридаги Президент мактабида ―STEAM — 
таълим‖ (Science — табиий фанлар, Тechnology — технологиялар, Engineering — техник 
ижодкорлик, Аrt — санъат, Мathematics — математика) дастури жорий этилган. Бу ерда 
ўқувчилар тинимсиз ўз устида изланади, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши доимий 
назорат қилиб борилади. 
Фан – бу тафаккур бўлиб, қайсики, жамиятдаги барқарорликни таъминлаб берувчи 
устувор омиллардан биридир. Фан ривожланар экан, нафақат иқтисодиѐт, балки 
ижтимоий-маданий соҳа ҳам тараққий этади. Фанга бўлган эътибор инсон тафаккурини 
ўстириш ва улғайтиришга хизмат қилади. Жамият тафаккури ўсса, маданият ва санъат 
соҳаси ҳам мана шу талабларга ҳамоҳанг равишда ўсади ва тараққий этади.
Демак, хулоса ўрнида, давлатимиз раҳбарининг «….мен йил бошида Олий 
Мажлисга йўллаган Мурожаатномадаги бир фикрга эътиборингизни қаратишни ўринли, 
деб биламан. Яъни: ―Энг катта бойлик - бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос - бу яхши 
тарбия, энг катта қашшоқлик - бу билимсизликдир‖. Чиндан ҳам, бугун биз улуғ ниятлар 
билан пойдевор қўяѐтган янги Уйғониш даври мамлакатимизда мана шундай улкан 
бойлик яратишга, халқимизнинг ҳаѐтини фаровон қилишга ва келгуси авлодларга 
ўзимиздан муносиб мерос қолдиришга хизмат қилади. Ишонаманки, ўз тарихида не-не 
буюк ишларни шараф билан амалга оширган халқимизнинг интеллектуал ва маънавий 
салоҳияти, куч-қудрати ва олижаноб фазилатларига таяниб, ўз олдимизга қўйган улуғ ва 
эзгу мақсадларимизга албатта эришамиз…» [1; б.1-3] – деган сўзларини келтириб 
ўтишни лозим деб билдим. Демак, бу эзгу мақсадларимиз аста-секин амалга ошиши учун 


170 
биз барчамиз улуғ аждодларимиздан ибрат олиб, уларга муносиб бўлиб, доимо орзу-
интилишлар ва яхши ниятлар билан яшашимиз керак, албатта. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling