Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар
1. Yoʻldoshev R.A., Mirjalolova L.R. Ona tili ta‘limida kompetensiyaviy yondashuv. – 
Toshkent: Fan va texnologiyalar Markazining bosmaxonasi», 2019. – 7-bet. 
2. Yoʻldoshev R.A., Mirjalolova L.R. Ona tili ta‘limida kompetensiyaviy yondashuv. – 
Toshkent: Fan va texnologiyalar Markazining bosmaxonasi», 2019. – 8-bet. 
3. Лебедева Т.Л. Формирование языковой компетенции на уроках русского языка: 
Материалы Августовская конференция 2016 г. Балтийск: МБОУ СОШ № 5. 
 
БОЛА ҨУҚУҚЛАРИНИНГ ҨИМОЯ ҚИЛИНИШИ ВА ҨУҚУҚИЙ 
АСОСЛАРИНИНГ МУСТАҨКАМЛАНИШИ 
А.К.Кадрекова – Нукус ДПИ
Бошланғич таълим кафедраси п.ф.ф.д (PhD)
Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо 
этиш учун биз ҳаѐтимизнинг барча жабҳаларида конституциявий назоратни 
кучайтиришимиз зарур. Бу эса, натижада, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг шаъни, 
қадр-қиммати, мол-мулкининг дахлсизлигини сақлаш, фуқароларнинг меҳнат қилиш, 


280 
таълим олиш, тиббий ѐрдамдан фойдаланиш каби энг асосий ҳуқуқларини тўла 
таъминлаш имконини беради. 
Шу боис, 2019 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-
4296-сонли ―Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорнинг қабул қилиниши 
мамлакатимизда бола ҳуқуқларига оид қонунчиликни янада такомиллаштириш ва уни 
халқаро талабларга мувофиқлаштириш имконини беради, чунки Ўзбекистонда яшаѐтган 
33 млн аҳолининг 12 млндан ортиғини болалар ташкил этади. Жумладан, Ўзбекистон 
БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига 1992 йил 9 декабрда қўшилган 
бўлиб, у Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилган биринчи 
халқаро ҳужжат ҳисобланади. 
―Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш‖ тушунчаси турли вазиятларда турли 
ташкилотлар томонидан ҳар хил маънода қўлланилади. Бола ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишнинг энг содда кўриниши ҳар бир боланинг ўзига етказиладиган зиѐндан ҳимоя 
қилиниш ҳуқуқига алоқадор масалаларни атрофлича муҳокама қилишдан иборатдир. 
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларнинг саломатлигини сақлаш, ривожланиши ва 
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилиш учун 
ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлиги давр тақозосидир.
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кенг қамровли бўлиб, зудлик билан ҳал этилиши 
лозим бўлган масалаларни қамраб олади. Улар орасида мактабларда кузатиладиган 
зўравонлик ҳам алоҳида эътиборни жалб қилади. Зеро, бола ҳуқуқларининг бузилиши 
инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўлиб, болаларнинг саломатлиги ва ривожланишига 
қарши қаратилган ҳар қандай ҳолатларга йўл қўйилмайди. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги 
Қонунида илк маротаба ―бола (болалар)‖ тушунчасига таъриф берилди: ―Бола (болалар) 
– ўн саккиз ѐшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар)дир‖. Болага 
берилган ушбу таъриф жуда муҳим, чунки ―Бола ҳуқуқлари кафолати тўғрисида‖ги 
Қонун кимларни ҳимоя қилишга қаратилганлигини аниқ белгилаб беради. [1;24-26] Бу 
халқаро ҳужжатлар билан мувофиқ бўлиб, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 
1-моддасига кўра, ―18 ѐшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан 
қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади‖ 
[2;14]. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги 
Қонунига кўра, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиѐсатининг асосий 
йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
- бола ҳаѐти ва соғлигини муҳофаза қилиш;
- боланинг камситилишига йўл қўймаслик;
- боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
- болалар ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини таъминлаш;
- бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; 
- бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда 
ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг очиқлиги 
ҳамда ошкоралигини таъминлаш;
- болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига 
кўмаклашиш;


281 
- бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари, нодавлат нотижорат, 
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликни ривожлантириш; 

болаларнинг 
ижтимоий 
кўникиши, 
вояга 
етмаганлар 
ўртасида 
ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш ва бошқалар. 
Боланинг қонуний вакиллари ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ва 
ҳомийлар эканлиги қонунда белгиланган. 
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари, ногирон 
болалар, жисмоний ва (ѐки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг 
тиббий-ижтимоий ѐрдам олишга бўлган ҳуқуқи кафолатланиши мамлакатимизда 
ижтимоий ҳимоянинг устуворлигини белгилаб беради. 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда ―Бола ҳуқуқларининг 
кафолатлари тўғрисида‖ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир 
боланинг инсон ҳамда фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларига тегишли бўлган 
ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади. 
Шу боис, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг бола ҳуқуқларига оид 
билимларни эгаллаганлик даражасини аниқлаш, таълим муассасаларида бола 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаѐтган ишлар ҳолатини ўрганишни 
режалаштирдик. 
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бола ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, унинг 
ривожланиш тенденциялари ва ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши жамиятда ҳар бир 
боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланишини 
кафолатлашга хизмат қилади.

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling