Ўзбекстон ресубликаси
Download 0.84 Mb.
|
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ
Назорат саволлари:
1. Диагностикалашни куллашнинг самарадорлик шартлари. 2.Автомобилларга техник хизмат курсатиш ва таъмирлашда кулланиладиган ахборот ва назоратга яроклилик тушунчалари нимани англатади? 3. Транспорт воситаларининг техник диагностикасига куйиладиган талаблар деганда нимани тушунасиз? 4.Автомобилларнинг диагностик таъминоти буйича амалга ошириладиган ишлар нималардан иборат булади? 5.Автомобиллар ва уларнинг агрегатларининг назоратга яроклилигини таъминлаш ва уни ошириш нималар хисобига бажарилади? 14. Транспорт воситаси ва унинг қисмлари диагностик параметрларини аниқлаш. 2-соатОбъектнинг техник холатини аниклаш учун структуравий параметрларининг (ейилишлар, тиркишлар) жорий кийматини аниклаш ва уни меъёрий кийматлар билан таккослаш зарур. Лекин купчилик холатларда узел ёки агрегатни кисмларга ажратмасдан туриб структуравий параметрларни улчаш мумкин булмайди. Диагностик параметрлар билвосита микдорлар булиб, структуравий параметрлар билан богланган ва объектнинг техник холати тугрисида керакли маълумот беради. Ишчи ва ёрдамчи (хамкор) жараёнлар ва уларнинг хосилалари параметрлари диагностик параметрлар булиб хизмат килиши мумкин. Техник ташхис назарияси ва амалиёти транспорт воситасининг чикиш характеристкалари микдорлари ва параметрларининг структуравий параметрларига (ташхис объектининг техник холатига) богликлигига асосланган. Ишлаётган объектнинг чикиш жараёнлари физик ёки кимёвий жараёнлар булиб, улар объектнинг ишлаши давомида содир булади ва объектдан ташкарида намоён булади. Масалан, двигател энергия ишлаб чикаради ва бир вактнинг узида ёнилги ва хаво ютади, исийди, ишлатилган газларни чикариб ташлайди, шовкин чикаради, тебранади. Хар кандай объектнинг чикиш жараёнлари иккига булинади: 1) ишчи жараёнлар - объектнинг ишчи функцияларини белгилайдиган жараёнлар (масалан, двигателда ёнилги ва эксплуатацион материалларни сарфлаш, энергия ишлаб чикариш, ишлатилган газларни чикариб ташлаш); 2) бирга содир буладиган (хамкор) жараёнлар - ишчи жараёнлар билан бир йулакай пайдо буладиган жараёнлар (фойдаси йук жараёнлар - тебранишлар, урилишлар, иссиклик чикариш ва х к.). Бундай жараёнлар - характеристика ва параметрларини кузатиш ва ташкаридан улчаш мумкин, Энди масалага тескари тарзда кapaлca, яъни струкгуравий параметрлари микдорларини чикиш жараёнлари параметрлари микдори оркали топилса, техник ташхиснинг мохияти келиб чикади. Шунинг учун хам диагностикалашда структуравий курсаткичларнинг кийматлари хакида билвосита белгилар, яъни диагностик белгилар буйича хулоса килинади ва уларнинг сифат улчовлари диагностик параметрлар хисобланади. Диагностик параметр-бу автомобил унинг агрегати ва узелининг техник холатини билвосита белги буйича аниклашнинг сифат улчови булиб, унинг катталикий кийматини аниклаш кисмларга ажратмасдан туриб амалга оширилиши мумкин. Диагностик параметрлар куйидагича синфларга ажратилади.
Структуравий (у) ва диагностик (S) парметрлар орасида объектнинг мураккаблигига боглик холда турли хилдаги узаро алокалар мавжуд булиши мумкин(18-шакл). Мураккаб холатларда диагностик параметрларнинг мумкин булган мажмуини аниклаш ва уларнинг ичидан фойдаланишга энг кулайларини танлаб олиш учун таркибий-окибат схемаларини куриш кулланилади.Структуравий-окибат схемаси механизмнинг структуравий параметрларини, аникланиши зарур булган носозликларнинг руйхатини ва фойдаланиш учун мумкин булган диагностик параметрларнинг тупламини характерловчи асосий элементларини бир бутун тупламга бирлаштирувчи граф-моделдан иборат. Механизм характерли носозликларининг руйхати унинг ишончлилиги курсаткичларини статистик бахолаш асосида тузилади.Двигател цилиндр поршен гурухининг таркибий-окибат схемасининг намунаси куйидаги шаклда келтирамиз (19-шакл). Урганиш объектини инженерлик нуктаи аназаридан урганиш асосида тузилган бундай схемадан фойдаланган холда, структуравий параметрлар ва носозликларнинг маълум бир руйхатига нисбатан диагностик параметрларнинг бошлангич руйхатини вва улар орасидаги богликликни аниклаш мумкин. Диагностик параметрлар кийматларининг узгариш конуниятлари, механизмнинг структуравий параметрларининг узгариши билан белгиланади. Структуравий параметрларга ухшаб диагностик параметрлар хам янги буюмнинг соз холатига мос келувчи номиналь Sн кийматга, объектларнинг носоз холатга утишининг шартли чегарасига мос келувчи, чегаравий Sп кийматга ва рухсат этилган чегаравий кийматга эга булади. Шу билан бирга структуравий параметрлар хам, диагностик параметрлар хам турли хил кийматларга эга булади ва одатда автомобил мураккаб механизмининг, агрегатининг, тизимининг техник холатини комплекс аниклайди. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling