«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан


Download 375.85 Kb.
bet29/35
Sana09.06.2023
Hajmi375.85 Kb.
#1472314
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
Химоя воситалари.

Изоляцияловчи тагликлар
3.2.14. Изоляцияловчи тагликлар барқарорлиги ва мустаҳкамлигини текшириш каби намунавий синовлардан ўтказилади.
3.2.15. Йиғилган изоляцияловчи тагликларнинг чидамлилигини текширишда унга бир текисда тақсимланган оғирлиги 350 кг юк 1 минут мобайнида таъсир этилади. Бунда изоляцияловчи таглик тўшамасининг эгилиши ва бошқа деформациялар (ёриқлар, кўтариб турувчи изоляторлар яхлитлигининг бузилиши, тўшама алоҳида бўлакларининг бир-бирига уланган жойлари бўшаб кетганлиги, синган жойлар ва ҳ. к.) кузатилмаслиги шарт.
3.2.16. Тагликнинг барқарорлигини синашда унинг четига 80 кг оғирликдаги юк қўйилганда тўнтарилиб кетмаслиги текширилади.
3.2.17. Ишлатиш жараёнида тагликлар синалмайди.
Противогазлар
3.2.18. Противогазлар 3 ойда 1 марта кўздан кечирилиб, унинг сиртқи қисмида бузилишлар йўқлиги, клапанларининг созлиги ва бошқалар текширилади. Бундан ташқари, противогазлар махсус корхоналарда унда ишлатилган фильтрларнинг турига қараб, ишлатиш йўриқномасида кўрсатилган усул ва муддатларда даврий синовлардан ўтказилади ва қайта зарядланади. Ҳар бир синовда баённома тузилиб, кучланишидан қатъи назар, ишлатиладиган ҳимоя воситаларига босиладиган штамп противогазга ҳам босилади. Противогазлар кўздан кечирилганлиги тўғрисидаги хулосалар ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журналига ёзиб қўйилади (1-илова).

1-илова. Ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журнали
(тавсия қилинаётган шакл)

__________________________________________________________________________________________________

(ҳимоя воситаларининг номи)

Инвентарь рақами

Синов муддати

Кейинги синов муддати

Даврий кўздан кечириш муддати ва хулосаси

Кейинги кўздан кечириш муддати

Сақланадиган
жойи

Эслатма






















Эслатмалар.
1. Шахсий фойдаланишда бўлган ҳимоя воситалари учун қуйидаги устунлар қўшилади: «Берилган сана» ва «Ҳимоя воситаларини шахсий фойдаланиш учун олган шахс имзоси».
2. Бегона ташкилотларга синов баённомаси берилганда баённома рақами «Эслатма» устунига ёзиб қўйилади.

2-илова. Диэлектрик резинадан қилинган ҳимоя воситаларини синовдан

Download 375.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling