Буюрувчи плакатлар
9.
|
Иш жойини кўрсатиб берувчи кўчма плакат. Шу ерда ишлансин
|
Яшил фонда диаметри 200 мм оқ доира. Ёзув доира ичига қора ҳарфлар билан ёзилади. Гардиши 15 мм қалинликдаги оқ рангда чизилади 250 — 250; 100 —100
|
Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида. Иш жойларига осилади. Очиқ тақсимловчи қурилмаларда, иш жойларида тўсиқлар мавжудлигида, иш жойларининг киришида тўсиқлар орқасига осилади.
|
10.
|
Юқорида жойлашган иш жойларига хавфсиз кўтарилиш учун йўлни кўрсатувчи кўчма плакат. Шу ердан чиқилсин
|
бу ҳам
|
Юқорида жойлашган иш жойига чиқиш учун рухсат этилган конструкция ёки доимий (стационар) нарвонларга осилади.
|
Кўрсатувчи плакат
|
11.
|
Электр ускуналарининг ток ўтказувчи қисмларини ерга уланган участкаларига кучланиш беришга йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатувчи кўчма плакат Ерга уланган
|
Гардиши 10 мм қалинликдаги оқ рангда. Кўк фонда қора ҳарфлар билан ёзилади 240 — 130; 80 — 50
|
Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ишлатилади. Плакат электр ускуналарининг ерга уланган участкаларига янглиш кучланиш бериш мумкин бўлган ажратгич, узгич ва куч ўчиргичларига ва уларни узоқдан бошқариладиган кнопка ва қулфларига осилади.
|
Аҳоли яшайдиган жойларга — шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, портлар, пристанлар, темир-йўл бекатлари, парклар, хиёбонлар ва пляжларни келгусидаги 10 йил муддат ичида мўлжалланган ривожланиш чегаралардаги ҳудудлари киради.
Эслатма.
1. Катта ҳажмли электр ускуналарида иловада кўрсатилган плакатларни 2:1, 4:1, 6:1 муносабатдаги ўлчамларда катталаштиришга рухсат этилади.
2. Корхоналарда ишлатилаётган Қоидаларнинг аввалги нашрларида келтирилган 1 ва 2-хавфсизлик белгилари, ушбу Қоидалар кучга (амалга) киритилгандан сўнг 2 йилгача ишлатилиши мумкин, ундан кейин эса улар ушбу Қоидаларда келтирилган хавфсизлик белгилари билан алмаштирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |