Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet41/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Машғулотнинг бориши.
Кириш қисми
Видеоролик:
Ҳар қандай ҳодисани муҳокама қилиш ва таҳлил қилиш унинг моҳияти ва асосий турларининг дастлабки таърифини назарда тутади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра,
Зўравонлик - бу ўз мавқеи ва имкониятларини суиистеъмол қилган ҳолда қасддан ўзига ва бошқа шахсга, ёки бир гуруҳ шахсларга қаратилган, жисмоний куч ишлатиш, шунингдек, руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган таҳдид шакли. Жисмоний куч ишлатиш орқали ўлим ва ногиронликка олиб келадиган танага шикасит етказиш ҳисобланади.
Аксарият ҳолларда зўравонликнинг турли хил кўринишлари (жисмоний, психологик, иқтисодий ва виртуал) жинслар тенгсизлиги ва кучларнинг номутаносиблиги туфайли гендер асосида юзага келади. Жинсий зўравонликни қизлар ва аёллар тез-тез учратишади. Эркакларнинг устунлиги, мавқеини кучайтирадиган ва шафқатсизликни ривожлантирадиган ижтимоий нормалар ўғил болаларда тажовузкор хатти-ҳаракатларни келтириб чиқариши мумкин. Қизларнинг итоаткор ва бўйсунувчан бўлишини билган ўғил болалар уларга нисбатан босим, мажбурлаш ва куч ишлатиши мумкин.
Эркакликларини намойиш қилиш мақсадида улар ўзидан кучсизни хўрлаши, камситиши ва жисмоний, ҳатто жинсий зўрлашлари мумкин.
Зўравонлик ҳаракатлари, намоён бўлиш турлари ва шаклларидан қатъи назар, битта ёки мунтазам равишда бир кишига қарши такрорланиши мумкин. «Буллинг » ёки “травля” яъни "Безорилик", атамаси зўравонликни мунтазам равишда ифодалаш учун ишлатилади ва жабрланувчини ўзи ва бошқалар наздида хўрлаш ҳамда қадрсизлантириш орқали ҳуқуқбузарнинг кучи ва ваколатларини мустаҳкамлашга қаратилади.
Амалий қисм.
1-машғулот. “Тушунчалар таҳлили” методи ёрдамида “Зўравонлик турлари”ни таҳлил қилиш
Кўрсатма: “Зўравонлик турлари” бўйича мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни таҳлил қилинг, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларни топинг, билимларингизни мустаҳкамланг, такрорланг, баҳоланг. Жами: 30 дақиқа.
1-чи босқич- 10 дақиқа
2-чи босқич- 5 дақиқа
3-чи босқич- ҳар бир гуруҳга 3 дақиқа, жами 15 дақиқа
1-чи босқич: Тингловчиларга бўш катаклар мавжуд жадвал берилади
1 гуруҳ

Тушунчалар

Сизнингча бу тушунча қандай маънони англатади?

Қўшимча маълумот

жисмоний зўравонлик







2 гуруҳ


Тушунчалар

Сизнингча бу тушунча қандай маънони англатади?

Қўшимча маълумот

психологик зўравонлик







3 гуруҳ


Тушунчалар

Сизнингча бу тушунча қандай
маънони англатади?

Қўшимча маълумот

иқтисодий зўравонлик









4 гуруҳ

Тушунчалар

Сизнингча бу тушунча қандай маънони англатади?

Қўшимча маълумот

виртуал зўравонлик ёки киберҳужум








5 гуруҳ

Тушунчалар

Сизнингча бу тушунча қандай маънони англатади?

Қўшимча маълумот

жинсий зўравонлик













3-чи босқич- гуруҳлар тақдимоти
2-машғулот. Кичик гуруҳларда ишлаш: "Мактаб зўравонлиги
иштирокчиларининг мотивлари ва ҳаракатлари"
Ҳар бир гуруҳ ўз ролини олади:

  1. Буллерлар-Зўравонлик гуруҳи - ўзини тутиш сабаблари - сариқ карточкалар.

  2. Зўравонликка дучор бўлганлар - нима қилиш керак - яшил карточкалар.

  3. Зўравонликка дучор бўлганлар - нима қилмаслик керак - қизил карточкалар.

  4. Мактаб ўқувчиларининг қариндошлари - уларнинг ҳаракатлари - кўк карточкалар.

  5. Мактабдаги катталар - ҳаракатлари - мовий карточкалар

Гуруҳ топшириқни муҳокама қилади ва ўз фикрларини карточкаларга ёзади.
КГ (кичик гуруҳ) иш тақдимоти
Ҳар бир гуруҳ ўз ғояларини тақдим этади ва карточкалар ҳар хил флипларга бириктирилади. Умумий қоралаш.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling