Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet2/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

2-машқ. “Ўзига ишонч”.
Ўзига бўлган ишонч ва ўзига бўлган ҳурмат кўпинча бир-бирига ўхшаш бўлади, аммо улар ўзгача маъно касб этади. Кимдир 2 сининг қандай фарқ қилишини айтиб бера оладими?
•Иштирокчиларнинг жавобларини тингланг
Ўз-ўзини ҳурмат қилиш - бу ички туйғу бўлса, ишонч эса ташқи туйғудир. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш биз ўзимизга қандай муносабатда эканлигимизни англатиб, бу бизнинг ички туйғуларимиз ва ўз-ўзимизни қадрлаш даражасини акс этади.
Ишонч - бу ўзимизни ташқи дунёда, атрофимиздаги одамлар билан бўлган муносабатимизда, шунингдек вазиятлар ва ҳолатларда қандай қабул қилишимизни акс эттиришдир – масалан, биз югуриш, дўстлар орттириш ёки яхши яшашга ишончимиз комил - буларнинг барчаси бизни атрофдаги муҳит тан олиши ва тасдиқлашига боғлиқ.
Ўз-ўзини ҳурмат қилиш, атрофимиздаги ташқи шароитдан қатъи назар, бизнинг ички қадриятимизнинг аксидир. Шу тариқа, биз ҳаётда ёмон вазиятга тушганимизда, бошқалар биздан юз ўгирсалар ҳам, бу ўзимизнн қандай қадрлашимиз ва ҳурмат қилишимизга таъсир кўрсата олмайди. Бу ишончга кўра ўзгармас ва қадрлироқдир.
3-машқ. “Ўз-ўзини англаш”.
Ўз-ўзини англашдаги илк қадам кучли ва заиф жиҳатларингизни баҳолашдан иборатдир.
Ўзингизни қадрлашингизга таъсир қиладиган иккинчи омил - бу сизнинг ҳаётингиздаги одамлардир. Шубҳасиз, биз оиламизни танлай олмаймиз, лекин дўстларимизни ва атрофимиздаги инсонларни танлашимиз мумкин.
Агар сизни қадрлайдиган ва ҳурмат қиладиган ҳамда сизга яхши муомала қиладиган инсон бўлса, қўлингизни кўтаринг.
•Иштирокчиларнинг жавобини тингланг
Шу билан бирга, сизга ёмон муносабатда бўлган ёки ўзингиз ҳақингизда ёмон фикрлашга мажбур қиладиган инсонлар билан вақт ўтказишни чеклаш ёки тўхтатиш оқилона қарор бўлади. Ўзингиз ҳақингизда ёмон фикрлашга
Иштирокчиларнинг жавобини тингланг.
Кимдир сизни тез-тез танқид қилса ёки сизга нисбатан ҳурматсизлик кўрсаса, сиз муносабатларни тугатишни истайсиз. Биз келгуси машғулотларда кимгадир "йўқ" жавобини бериш орқали бу одамнинг сизга бўлган таъсирини чеклаш учун "чегара"ни қандай белгилаш ҳақида суҳбатлашамиз. Шубҳасиз, биз ўз оиламизни ўз ҳаётимиздан бутунлай чиқариб ташлай олмаймиз, аммо уларнинг сўзлари ва хатти-ҳаракатларининг бизга бўлган таъсирини чеклаш усулларини топишимиз мумкин.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling