Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзи ҳақида қайғуриш.
- "Мен ноёбман" машқи. Мақсад
- "Ўз-ўзига муносабат” машқи. Мақсад
Ўзида сабрни тарбиялаш. Болалик ва ёшлик дамларида бир йўла барчасини қўлга киритиш мумкиндек туюлади. Аммо улғайган сайин вақтни назорат қилиб бўлмаслиги тушуниб етилади. Инсонлар тайм-менежментга доир кўникмалари қанчалик кучли бўлмасин, вақти-соати келмаган ишлар ҳам бор. Февралда гул ўсмайди, бола осонликча туғилмайди, катта уй бир кунда қуриб битказилмайди. Инсон қадрли нарсага эга бўлмоқчи бўлса, кутиб туришига тўғри келади. Буни тушуниш ва қабул қилиш муҳим. Инсон ҳаммасига эга бўлиши мумкин, шунчаки биттада эмас.
Ўзи ҳақида қайғуриш. Кўпчилик ўзини айбдор ҳис қилиб, ҳолдан тойгунча меҳнат қилиб, бу босқични ўтказиб юборади ёки кейинга қолдиради. Мураккаб дамларда омон қолиш учун ўзингиз ҳақингизда қайғуришингиз зарур. Ҳаддан ташқари чарчаш ёки клиник депрессия инсон саломатлигига бениҳоя зарар эканлигини унутмаслик лозим. Шундай экан, инсон ҳеч нимага қарамай, ўзини хурсанд қилиши лозим. "Мен ноёбман" машқи. Мақсад: ўзингизнинг ноёблигингиз ҳақидаги ғояни шакллантириш. Тренер: Бу ерда биз бир-биримизни кутиб олдик ва энди сизларга "Мен ноёбман" деб номланган қуйидаги машқни бажаришни таклиф қиламан. Барчамиз биламизки, сайёрамизда биз каби ҳеч ким йўқ. Ҳар бир инсон ноёбдир. Лекин баъзан буни унутамиз. Энди сизга турли хил рангдаги иккита тўп бераман. Бири чапга, иккинчиси ўнг томонга ўтади. Чапдаги иштирокчи тўпни қабул қилиб, "мен ҳамма каби...» ижобий хислатларни. Иккинчи тўпни олган иштирокчилар "мен ҳамма каби эмас...» салбий жиҳатларни айтади. Иштирокчиларнинг қайси бирида иккита тўп топилса, унга ўзи ҳоҳлаган хислатни айтишни танлаш ҳуқуқи берилади. Машқ охирида тренер ўсмирларга иштирокчиларнинг хаммасига хос умумий фазилатларга эга деган хулосага олиб келади, аммо ноёб, фақат битта шахсга хос бўлган фазилатлар хусусида мунозаралар олиб борилади. "Ўз-ўзига муносабат” машқи. Мақсад: ўз-ўзига муносабатни шакллантириш ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш. Тренер: Энди сизларга турли хил шахсларни акс эттирувчи фикрлар ёзилган жадвалларни бераман. Иборалар рўйхатини ўқинг, ўзингизга тегишли бўлган хусусиятларни таъкидлаб, унга бўлган муносабатингизни унинг ёнидаги жойни хохлаган рангга бўянг. Тўғри ёки нотўғри жавоблар, мос ёки нотўғри ранглар йўқлигини унутманг. Узоқ вақт давомида иккиланмасдан танлов қилишга ҳаракат қилинг (жадвал иловада тақдим этилади). Мунозара: энди ушбу жадвалга диққат билан қаранг. Жадвалларингизда қайси ранглар устунлик қилади? Нима деб ўйлайсиз? Бу сизнинг ўзингизга бўлган муносабатингиз билан қандай боғлиқ? Келинг, бир оз дам олинг. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling