Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Сизни тушунадиган инсонлар қуршовида бўлиш


Download 1.55 Mb.
bet6/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Сизни тушунадиган инсонлар қуршовида бўлиш. Инсонлар учун атрофдаги ўзига яқин одамларни йиғиш — мураккаб вазиятда қолганда қилиши мумкин бўлган энг муҳим нарслардан бири. Бу вазиятда инсонга уларнинг меҳр-муҳаббати зарур. Инсон ўзини аҳамиятли ҳис қилиши учун аввало, улар ҳақида қайғуриши керак. Ўзига ишонган одамлардан ҳақиқат ва маслаҳат тинглаши учун унга уларнинг ҳаққонийлиги зарур. Уларнинг сизни тушуниши, қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишлари, агар қандайдир сабабларга кўра, бундай одамлар йўқ бўлса, ҳозир миядан ўтаётган қийинчиликларга дуч келган бошқа кишиларни жалб қилиш муҳим. Улар қийинчиликни енгиб ўтишга ёрдам берувчи зарур тавсиялар беришади.

  • Кечиримли бўлиш - шундай бўладики, мураккаб даврнинг муайян бир айбдори бўлади. "Агар у бўлмаганида, ҳаммаси режадагидек кетаётган бўларди!", - деб ўйлайди ва шу инсон(ёки нарса)га нисбатан нафрати ошади. Бу табиий, бироқ бузғунчи реакция: сиз вазиятдан чиқиш йўлини ўйлаш ўрнига салбий жиҳатларга диққатни қаратинг. Майли, бунга инсон ёки нарса-буюм, ҳодиса ҳақиқатда айбдор бўлсин, бироқ...ўйлаб кўринг! Эгнингиз жиққа хўл бўлгани сабаб ёмғирга жаҳл қилмайсиз-ку! Ёки соябонингизни синдирган шиддатли шамолдан қасд оласизми? Йўқ, сиз имкон қадар тезроқ уйга етиб олишга ҳаракат қиласиз, кейин иссиқ чой ичиб, синган соябонни тўғирлайсиз ёки янгисини сотиб оласиз. Бу ерда ҳам шундай. Айбдор- имкон қадар тезроқ ортда қолдириш керак бўлган "табиий офат".

  • Ўзини айблаш. Оғир дамлар ҳаммада бўлади. Бирон инсон ўзини ёмон деб айблаётган бўлса, у аслида ёмон эмас, бу шунчаки ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлган "қора чизиқ". Албатта, ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги қийинчилик ўзига хос бўлади. Сизга айнан шуниси тўғри келди. У бу инсонни нақадар ёмонлигини тасдиқловчи далил эмас, шараф билан енгиб ўтиш керак бўлган синов сифатида қабул қилиниши керак. Оқил инсон ҳатто энг разил душманига ҳам зиён етказа олмайди.

  • Қадриятлар ва асосий мақсадларни қайта кўриб чиқиш. Муваффақиятсизликлар тўқчилик ва хотиржамликда ҳатто инсон ҳаёлига ҳам келмаган ҳаётий қадриятларни кўздан кечириб чиқиш имконини беради. Устувор мақсадларни қайта кўриб чиқиш кўпинча муваффақиятсизликларни енгиб ўтишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.


  • Download 1.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling