Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
-мавзу : “ТЎСИҚЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИШ”
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўш муаммо ўзи нима
- Барча муаммоларнинг иккита ўхшаш жиҳатлари бор: мақсад ва тўсиқ.
- Қийинчиликларни енгишда бир қанча самарали усуллар
- Хулоса оддий
- Сенинг ақлинг
3-мавзу : “ТЎСИҚЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИШ”.
Инсон ҳаётда яшар экан, турли хил муаммоли вазиятларга дуч келади. Бошқача қилиб айтганда, ҳаёт - оқ ва қора чизиқлардан иборат, шундай экан, ҳар бир инсон ўз ҳаётининг муайян босқичида оғир, муаммоли дамларни бошдан кечиради. Хўш муаммо ўзи нима? Муаммо бу - кутилмаганда кескин ўзгарган реал воқеа ва ҳодисаларнинг кимгадир ёқмаслиги ва уни ўзгартириш учун хоҳишнинг пайдо бўлиши. Содда қилиб айтганда реал вазиятга бўлган негатив ёндашуви ва уни ўзгартиришга ҳаракат қилиш. Барча муаммоларнинг иккита ўхшаш жиҳатлари бор: мақсад ва тўсиқ. Мақсад борлиги учун, унга интилиш бўлганлиги сабабли бизда муаммолар бўлади. Умуман, биз мақсадимиз сари одимлаётганимизда йўлимизни тўсиши мумкин бўлган ҳар қандай масала биз учун муаммо ҳисобланади. Бунда муаммони енгиш мақсадга етиб бориш билан баробардир. Мақсадингизга эришишнинг битта йўлини топа олмадингизми, демак бу Сиз учун муаммо. Мақсадга эришишнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи йўлларини топишингиз эса сиздаги мавжуд мауммонинг ҳал қилиниши билан тенгдир. Мақсад йўлида пайдо бўлган тўсиқ муаммонинг ўзи ҳисобланади. Тўсиқ бўлмаганида муаммо ҳам бўлмасди. Демак, тўсиқ муаммонинг мавжудлиги билан боғлиқ. Тўсиқ ва муаммо учраши табиий ҳолат. Аммо уни яна бир мақсад қўйиш билан бартараф этиш мумкин. Масалан: Бирон бир иш бажариш учун касаллик тўсиқ бўлиши мумкин. Аммо тузалиш ва мақсадга янги куч билан эришишга мақсад қилиш орқали бунга барҳам бериш мумкин. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни енгишда бир қанча самарали усуллардан фойдаланиш мумкин. Қийинчиликларни енгишда бир қанча самарали усуллар: Ижобий ёндашувни сақлаб қолиш. Ҳаёт бизга айни дамда диққат доирамизда бўлган нарсаларни яқинлаштиради. Масалан, бирор машина русуми ҳақида орзу қилаётганлар кун сайин кўчада айнан шу русумдаги машиналарни кўпроқ учрата бошлашади. Аслида автомобиллар кўпаймаган бўлади. Шунчаки миямиз ўз ҳаёлларидаги мавзуга монанд объектни кўрганда "Ана қара, эътибор бер!" дея сигнал чироғини ёқади. Психологлар буни Бадер-Майнхоф феномени деб аташади. Шу ўринда тўсиқларни енгиш ҳақида гап кетар экан, ижобий фикрлаш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Зеро “Тун йўқки тонг отмаса, қиш йўқки баҳор келмаса”. Бошқача қилиб айтганда ҳар салбий нарсанинг ижобий тарафи борлигини ҳам унутмаслик лозим. Ҳаётда тўсиқ учраганда фақат муаммоли тарафини ўйлайвермасдан ижобий тарафини ҳам ўйлаш юқори даражада фойдали эканлигини унутмаслигимиз лозим. Хулоса оддий: Қанча кўп ёмонлик кутсангиз, шунча кўп оласиз. Шунинг учун бўлаётган ҳодисаларга нисбатан ижобий фикрда бўлиш муҳимдир. Акс ҳолда ёмонлик ҳамма жойдан чиқиб келаверади. Инсон тобора депрессияга тушиб боради ва аксинча: ижобий фикрлаб, эзгуликка ишониб, мия созламаларини ўзгартирса, айнан яхшиликларни кўра бошлайди. Тўғри, ижобий ёндашув барча муаммоларни ҳал қилмаслиги мумкин, лекин атрофингиздаги олам ёрқин рангларга кира бошлаши тўғри. Сенинг ақлинг – бу истакларингни рўёбга чиқарувчи дарахт, нима ҳақида ўйласанг, ҳаёл қилсанг эртами-кечми рўёбга чиқади. Баъзан истак билан унинг рўёбга чиқиши орасидаги вақт шунчаликки, ўзинг нима хоҳлагинингни унутиб қўясан ва барчаси нимадан бошланганини тополмай юрасан. Агар чуқурроқ ёндашилса, сенинг ҳаёлларинг сени ва ҳаётингни шаклланишига сабаб бўлишини англайсан. Ҳаёлларинг жаннатингни ҳам, дўзаҳингни ҳам яратади. Улар сенинг изтиробларингни ҳам, хурсандчилигингни ҳам, ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам сабабчисидир. Бунда ҳар ким ўзи - сеҳргар, ҳар ким -ўз ҳаётининг яратувчисидир. Ҳар ким атрофидаги дунёсини ўзи тўқийди ва айлантиради, сўнг унга ўзи боғланади. Ўз тўрига илинган ўргимчак цингари ўзингдан бошқа сени ҳеч ким қийнамайди. Бу онгли равишда содир бўлганда, барча нарсалар ўзгаради. Шу пайт сен барчасини ўзгартиришинг мумкин, дўзаҳни ҳам жаннатга айлантира оласан. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling