Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Давомийлиги: 1 соат 20 дақиқа


Download 1.55 Mb.
bet15/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Давомийлиги: 1 соат 20 дақиқа
Режа:



Тренинг мазмуни

Давомийлиги

Тренинг воситалари

Машқ мақсади

1-сессия. Кириш қисми

15.

Видеоролик

15 дақ.

Компютер, видеопроектор, калонка

тўсиқларни енгиб ўтиш
кўникмаларини шакллантириш.

16.

"Мен ноёбман" машқи

15 дақ.

2 хил рангдаги тўплар

ўзингизнинг ноёблигингиз ҳақидаги ғояни
шакллантириш

17.

"Ўз-ўзига муносабат” машқи

15 дақ.

Тарқатма материаллар

ўз-ўзига муносабатни шакллантириш ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш

2-сессия. Асосий қисм

18.

"Орзулар ороли" машқи

15 дақ.

Тропик орол
расми

ижобий ҳиссий муҳитни яратиш

19.

"Менинг ўз- ўзимни идрок
қилишим" машқи

15 дақ.

Барча иштирокчиларга қоғоз-ручка, флипп-чарт.

Ўз "мен"ини англаш қобилиятини ривожлантириш








3-сессия. Хулоса қисми

20.

Қайта алоқа

10 дақ.

Барча иштирокчиларга қоғоз-ручка, флипп-чарт.

Куннинг сарҳисобини қилиш

Жами: 1 соат 20 дақ.


Тренинг бориши.
1-сессия. Кириш қисми
Видеоролик: “ТЎСИҚЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИШ”.
Инсон ҳаётда яшар экан, турли хил муаммоли вазиятларга дуч келади. Бошқача қилиб айтганда, ҳаёт - оқ ва қора чизиқлардан иборат, шундай экан, ҳар бир инсон ўз ҳаётининг муайян босқичида оғир, муаммоли дамларни бошдан кечиради.
Хўш муаммо ўзи нима?
Муаммо” сўзи луғатда “ечим талаб қиладиган ноаниқ ва қийин масала”, деб таърифланган экан. Яна бошқасида эса “тушуниш, бажариш ёки амалга ошириш қийин бўлган нарса”, дея таърифланади
Шу билан бирга муаммо бу - кутилмаганда кескин ўзгарган реал воқеа ва ҳодисаларнинг кимгадир ёқмаслиги ва уни ўзгартириш учун хоҳишнинг пайдо бўлиши. Содда қилиб айтганда реал вазиятга бўлган негатив ёндашуви ва уни ўзгартиришга ҳаракат қилиш.
Барча муаммоларнинг иккита ўхшаш жиҳатлари бор: мақсад ва тўсиқ.
Мақсад борлиги учун, унга интилиш бўлганлиги сабабли бизда муаммолар бўлади. Умуман, биз мақсадимиз сари одимлаётганимизда йўлимизни тўсиши мумкин бўлган ҳар қандай масала биз учун муаммо ҳисобланади. Бунда муаммони енгиш мақсадга етиб бориш билан баробардир. Мақсадингизга эришишнинг битта йўлини топа олмадингизми, демак бу Сиз учун муаммо. Мақсадга эришишнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи йўлларини топишингиз эса сиздаги мавжуд мауммонинг ҳал қилиниши билан тенгдир.
Тўсиқ- ҳар қандай мақсадга интилиш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолатдир.
Мақсад йўлида пайдо бўлган тўсиқ муаммонинг ўзи ҳисобланади. Тўсиқ бўлмаганида муаммо ҳам бўлмасди. Демак, тўсиқ муаммонинг мавжудлиги билан боғлиқ. Тўсиқ ва муаммо учрашиши табиий ҳолат. Аммо уни яна бир мақсад қўйиш билан бартараф этиш мумкин.


Шогирд устозидан сўради: - Агар йиқилганимдан хабар топсангиз, нима дердингиз? - Тур, дердим.
- Яна йиқилсам-чи? - Яна тур, дердим.
- Бу ҳолат қачонгача давом этиши мумкин: йиқиласан, турасан, йиқиласан, турасан?
- Тирик экансан, йиқилавер, ўрнингдан туравер. Фақат ўликларгина йиқилиб қайта турмайдилар.
Масалан: Бирон бир иш бажариш учун касаллик тўсиқ бўлиши мумкин. Аммо тузалиш ва мақсадга янги куч билан эришишга мақсад қилиш орқали бунга барҳам бериш мумкин.
Ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни енгишда бир қанча самарали усуллардан фойдаланиш мумкин.
Қийинчиликларни енгишда бир қанча самарали усуллар:
Ижобий ёндашувни сақлаб қолиш. Ҳаёт бизга айни дамда диққат доирамизда бўлган нарсаларни яқинлаштиради. Масалан, бирор машина русуми ҳақида орзу қилаётганлар кун сайин кўчада айнан шу русумдаги машиналарни кўпроқ учрата бошлашади. Аслида автомобиллар кўпаймаган бўлади. Шунчаки миямиз ўз ҳаёлларидаги мавзуга монанд объйектни кўрганда "Ана, қара, эътибор бер!" дея сигнал чироғини ёқади. Психологлар буни Бадер-Майнхоф феномени деб аташади.
Шу ўринда тўсиқларни енгиш ҳақида гап кетар экан, ижобий фикрлаш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Зеро “Тун йўқки тонг отмаса, қиш йўқки баҳор келмаса”. Бошқача қилиб айтганда ҳар салбий нарсанинг ижобий тарафи борлигини ҳам унутмаслик лозим. Ҳаётда тўсиқ учраганда фақат муаммоли тарафини ўйлайвермасдан ижобий тарафини ҳам ўйлаш юқори даражада фойдали эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Ёзувчи, психолог ва педагог Дейл Карнеги “Агар ҳаёт сенга нордон
лимон берса, сен ундан лимонад тайёрлаб ич” деган эди.
Хулоса оддий: Қанча кўп ёмонлик кутсангиз, шунча кўп оласиз. Шунинг учун бўлаётган ҳодисаларга нисбатан ижобий фикрда бўлиш муҳимдир. Акс ҳолда ёмонлик ҳамма жойдан чиқиб келаверади. Инсон тобора депрессияга тушиб боради ва аксинча: ижобий фикрлаб, эзгуликка ишониб, мия созламаларини ўзгартирса, айнан яхшиликларни кўра бошлайди. Тўғри, ижобий ёндашув барча муаммоларни ҳал қилмаслиги мумкин, лекин атрофингиздаги олам ёрқин рангларга кира бошлаши тўғри.
Сенинг ақлинг - бу истакларингни рўёбга чиқарувчи дарахт, нима ҳақида ўйласанг, ҳаёл қилсанг эртами-кечми рўёбга чиқади. Баъзан истак билан унинг рўёбга чиқиши орасидаги вақт шунчаликки, ўзинг нима хоҳлагинингни унутиб қўясан ва барчаси нимадан бошланганини тополмай юрасан.
Агар чуқурроқ ёндашилса, сенинг ҳаёлларинг сени ва ҳаётингни шаклланишига сабаб бўлишини англайсан. Ҳаёлларинг жаннатингни ҳам, дўзахингни ҳам яратади. Улар сенинг изтиробларингни ҳам, хурсандчилигингни ҳам, ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам сабабчисидир. Бунда ҳар ким ўзи - сеҳргар, ҳар ким -ўз ҳаётининг яратувчисидир. Ҳар ким атрофидаги дунёсини ўзи тўқийди ва айлантиради, сўнг унга ўзи боғланади. Ўз тўрига илинган ўргимчак сингари ўзингдан бошқа сени ҳеч ким қийнамайди. Бу онгли равишда содир бўлганда, барча нарсалар ўзгаради. Шу пайт сен барчасини ўзгартиришинг мумкин, дўзахни ҳам жаннатга айлантира оласан.
БАРЧАСИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА.
Ижодкорлик. Бу каби гаплар яқинларга нисбатан кўп айтилади. Сабаби бундай ёндашув кўп ҳолатларда иш беради. Ҳа, шундай вазиятлар бўладики, уларни ўзгартиришнинг иложи йўқ. Бироқ муаммога янгича нигоҳ билан қараш учун орқага ёки ён томонга бир қадам ташлаш ва ижодкорлик билан ёндашишнинг ўзи кифоя, шунда инсон кутмаган жойдан самарали ечим топишга муваффақ бўлинади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling