Ўзи ҳақида қайғуриш. Кўпчилик ўзини айбдор ҳис қилиб, ҳолдан тойгунча меҳнат қилиб, бу босқични ўтказиб юборади ёки кейинга қолдиради. Мураккаб дамларда омон қолиш учун ўзингиз ҳақингизда қайғуришингиз зарур. Ҳаддан ташқари чарчаш ёки клиник депрессия инсон саломатлигига бениҳоя зарар эканлигини унутмаслик лозим. Шундай экан, инсон ҳеч нимага қарамай, ўзини хурсанд қилиши лозим.
Тўсиқларни енгиб ўтиш -инсоннинг онгли ҳаракатларида, ўз-ўзини билишида ифодаланадиган, айниқса мақсадга эришиш йўлида учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиб чиқишда намоён бўладиган ихтиёрий фаоллигидир
Олтин қоида!
Унутманг! Ҳаётдаги қийинчилик, муаммо ва тўсиқларнинг жуда кўп ижобий тарафи ҳам бор. Улар сизни сабрли ва иродали қилади, улар сизни мақсад сари янада олға боришингизни таъминлайди, улар сизни янада тиришқоқ қилади!
"Мен ноёбман" машқи.
Мақсад: ўзингизнинг ноёблигингиз ҳақидаги ғояни шакллантириш.
Тренер: Бу ерда биз бир-биримизни кутиб олдик ва энди сизларга "Мен ноёбман" деб номланган қуйидаги машқни бажаришни таклиф қиламан. Барчамиз биламизки, сайёрамизда биз каби ҳеч ким йўқ. Ҳар бир инсон ноёбдир. Лекин баъзан буни унутамиз. Энди сизга турли хил рангдаги иккита тўп бераман. Бири чапга, иккинчиси ўнг томонга ўтади. Чапдаги иштирокчи тўпни қабул қилиб, " мен ҳамма каби...» ижобий хислатларни. Иккинчи тўпни олган иштирокчилар " мен ҳамма каби эмас...» салбий жиҳатларни айтади. Иштирокчиларнинг қайси бирида иккита тўп топилса, унга ўзи хоҳлаган хислатни айтишни танлаш ҳуқуқи берилади. Машқ охирида тренер иштирокчиларнинг ҳаммасига хос умумий фазилатларга эга деган хулосага олиб келади, аммо ноёб, фақат битта шахсга хос бўлган фазилатлар хусусида мунозаралар олиб борилади.
"Ўз-ўзига муносабат” машқи.
Мақсад: ўз-ўзига муносабатни шакллантириш ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |