СТРЕСС ҲОЛАТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МАШҚ ВА ЎЙИНЛАР.
“КУТУВЛАР ДАРАХТИ” (“КУТУВЛАР ГУЛДАСТАСИ”) машқи. 10 дақиқа.
Жиҳозлар: Дарахт расми, мева шаклидаги стикерлар. (Ёки гулдондаги гул шохлари расми ва гул шаклидаги стикерлар)
Ишнинг бориши. Иштирокчилар тренингга келишларидан мақсад ва кутувларини мева шаклидаги стикерларга ёзадилар.
Бу машқнинг асосий мақсади – машғулотлар охирида иштирокчилар қай даражада ўз кутувларига эришганликларини аниқлашдан иборат. Яъни учинчи кун охириди иштирокчилар бирма-бир ўз кутув ва хавотирлари ёзилган стикерларини ўқийдилар ва қанчалик ўз кутувлари ва ҳавотирлари оқланганлигини айтадилар.
“ИНТЕРВЬЮ-ТАҚДИМОТ” машқи. 25 дақиқа
Мақсад: ипггирокчиларнинг бир-бирлари билан танишуви, улар орасида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш. Тақдимот қилиш қобилиятини ривожлантириш.
Ишнинг бориши. Гуруҳ жуфтликларга бўлинади ва иштирокчилар 2 дақиқа давомнда (1+1) ўзаро интервью ўтказадилар. Кейин ҳар бир иштирокчи узининг жуфтини таништиради. Тақдимотдан кейин таништирилувчидан ҳамкори томонидан айтилган гапларга қўшимча қилмокчи бўлган жойлари бор-йўқлиги ва у тўғрисидаги ҳикоя қанчалик тўғри бўлганлиги хақида сўралади.
“ТАНИШИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ”. 5 дақиқа
Мақсад. Танишишда давом этиш, иштирокчиларни стресс ҳолатига тушириш.
Жиҳозлар. А4 форматдаги қоғоз, фломастер ёки маркерлар.
Ишнинг бориши. Иштирокчиларга қоғоздан табличкалар ясаш ва катта босма харфлар билан ўз исмини ёзиш таклиф этилади.бунда бошловчи атайин кўрсатмани тўлиқ бермайди. Ҳамма ясаб бўлгач, юқори тонда ясалган табличкалар ва ундаги ёзувлар борасида танбеҳ беради. (Масалан: “Мен шунақа ясашни айтганмидим? Шу босма харфларми? Сизга ижод қилишга рухсат берилдими?” ва ҳоказо). Вазифани нотўғри бажарганликда айблаб, кўпчиликни хижолатга туширгач, тренер буни атайлаб қилганини, тренер кўпинча иштирокчиларга кўрсатмани нотўғри ёки чала беришлари натижасида болаларда стресс ва фрустрация ҳолати юзага келишини тушунтиради.
Рефлексия. Иштирокчилардан нимани ҳис қилганлари, нима учун бундай бўлганлиги сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |