Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


СТРЕССНИ БОШҚАРИШНИ ЎРГАНАМИЗ


Download 1.55 Mb.
bet24/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

7. СТРЕССНИ БОШҚАРИШНИ ЎРГАНАМИЗ.
МИНИ-МАЪРУЗА. «СТРЕСС» 20 дақиқа.
«Стресс» сўзи инглизчадан таржима қилинганда босим, юк, таранглик, зўриқиш деган маъноларни англатади. Бу организмнинг жисмоний/психологик таъсирга ноанъанавий акс жавоби бўлиб, ўз-ўзини бошқариши ва асаб тизимининг бузилиши билан характерланади. Илмий номланишини 1936 йилда канадалик физиолог Ганс Селье томонидан киритилган бўлиб, бу олим томонидан стресснинг умумий концепцияси – организмнинг экстремал омилларга қарши мослашув реакцияси эканлиги талқин қилинган. Бу концепциянинг ва “стресс” тушунчасининг жуда машҳурлигининг сабаби кундалик ҳаётнинг кўпгина ходисаларини осон тушунтира олишидадир: инсоннинг дуч келинадиган қийинчиликларга, низоли вазиятларга, тасодифларга реакцилардир.
Стресс — инсон организмининг ҳаддан ташқари зўриқиш, салбий эмотсиялар ёки оддийгина зерикишга бўлган жавоб реакциясидир. Стресс чоғида инсон организми ечим излашга ундайдиган адреналин гормони ишлаб чиқаради. Кичик миқдордаги стресс ҳамма учун керак, чунки бу кишини фикрлашга, муаммодан чиқиш йўлини топишга ундайди, стресссиз ҳаёт зерикарли бўлар эди. Бошқа томондан, агар стресс жуда кўп бўлса, тана заифлашади, кучсизланади ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини йўқотади.
Ҳар қандай стресснинг 3 босқичи мавжуд:
1) ҳавотирланиш реакцияси – организмнинг ҳимоя кучлари ва заҳираларини зудлик билан тайёргарлик ҳолатига келтирилиш;
2) қаршилик фазаси – бунда организм стресс юзага келтирган таъсирларга қарши курашади;
3) кучсизланиш фазаси, агар курашиш жуда шиддатли ва узоқ давомли бўлса, организмнинг мослашув имкониятларини пасайтиради. Стресс ҳолати маълум биохимик реакцияни юзага келтиради, унда қонга адреналин чиқарилади. Буни физиологик маъноси – душман билан курашиш ёки ундан қочиш учун организмнинг бор кучини тўплаш, мобилизация қилишдан иборат. Лекин замонавий одам ўз муаммоларини доим ҳам жисмоний куч ёки қочиш орқали ҳал қилмайди, шу сабабли бизнинг организмимизда ишлатилмай қолиб кетган гормонлар сайр қилиб юради ва организмимизни қўзғатиб, асабларимизнинг тинчланишига йўл қўймайди. Шу билан бирга стресс ҳолати турли хил органик бузилишларга олиб келиши билан хавфли – юрак-қон-томир, аллергик, иммунитет билан боғлиқ ва бошқа касалликлар. Савол туғилиш табиий: нима қилиш керак? Стрессларга учрамасликнинг иложиси борми? Афсуски, стрессларга дучор бўлмасликнинг умуман иложиси йўқ. Бу атроф-муҳитга мослашиш механизмидир. Ундан ташқари, Стресс – организмнинг салбий омилларга қаршилигини нафақат пасайтириши, балки кучайтириш ҳам мумкин.
Дистресс – бу ҳаддан ташқари зўриқиш бўлиб, атроф-муҳит талабларига организмнинг адекват жавоб бериш имкониятларини пасайтиради. Эустресс – ижобий эмоциялар натижасида юзага келадиган стресс, организмни қувватлантирувчи кучсиз стресс.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling