Вариантлар рўйхати.
Қуйидаги саволларга жавоб беришда гуруҳлардан муаммони ҳал қилиш босқичларидан фойдаланишни сўранг. Сўнг эхтимолий жавобларни муҳокама қилинг: Уй эгасининг қўшнилари унга навбат билан ёрдам беришлари мумкин. Уй эгаси кўмак учун ўз хизматини таклиф қилиши мумкин эди. Шаҳар раҳбарияти унга нисбатан талабларни юмшатиши мумкин эди.
Афзаллик ва камчиликларни ҳисобга олиш.
Қуйидаги саволларга жавоб беришда гуруҳлардан муаммони ҳал қилиш босқичларидан фойдаланишни сўранг. Сўнг эхтимолий жавобларни муҳокама қилинг: Бу рўйхатда келтирилган вариантларга боғлиқ бўлади. Эхтимолий оқибатлар ҳақида ўйланг. Қайси вариантни танлашни ҳал қилинг.
Қуйидаги саволларга жавоб беришда гуруҳлардан муаммони ҳал қилиш босқичларидан фойдаланишни сўранг. Сўнг эхтимолий жавобларни муҳокама қилинг:
Бу каби вазиятда онгингиз, юрак, қўлларингиз ва умидларингиз сизга нима дейди?
Бошловчи: Муаммони ҳал қилиш режангиз ҳақида бошқалар билан бўлишиш жуда муҳимдир. Улар сиз учун ресурс бўлиб хизмат қилишлари мумкин. Уларнинг турли хил фикрлари сизнинг режангизни такомиллаштириши мумкин. Ҳамманинг бир фикрга келиши жуда муҳимдир. Мулоқот қилиш аҳамиятга эга. Акс ҳолда можаро келиб чиқиши мумкин.
4-машқ: “Реал ҳаётий муаммолар”.
Ўзингиз аниқлаган муаммони ҳал қилиш ва таҳлил қилиш учун гуруҳингиз билан (ёки шерикларингиз билан) ишланг. Иш дафтаридан қўлланма сифатида фойдаланинг ва фикрларингизни баҳам кўришга тайёр бўлинг. Шуни ёдда тутингки, турли хил жавоблар «тўғри» саналиб, бу вазиятда кўплаб натижалар бўлиши мумкин. Гуруҳлардан ўз ҳулосаларини топшришларини сўрайман.
•Иштирокчиларга 5 дақиқа вақт беринг, сўнг ҳар бир гуруҳдан ҳисобот беришларини сўранг. Айтинг:” Ҳозиргача қандай хулосага келганингизни эшитайлик. Дастлаб ҳар бир гуруҳ муаммони ҳал қилганликлари тўғрисида ҳисобот беришларини истардим”.
•Муаммони ҳал қилиш жараёнини босқичма-босқич амалга оширинг ва ҳар бир гуруҳни ўз фикрлари билан ўртоқлашишга чақиринг. Эҳтимол, бу баъзи бир қизиқарли фикрларни келтириб чиқариши мумкин, чунки гуруҳлар муаммога бошқа бурчакдан қарашлари ёки турли хил вариантларни танлаш устидан ўйлашлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |