Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet31/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

«ДАҚИҚА» машқи 5 дақиқа

Мақсад. Вақтни идрок қилишни ўрганиш.
Ишнинг мазмуни. Тренер иштирокчиларга қуйидаги кўрсатмани беради: «Кўзларингизни юминг ва мен “бошладик” дейишим билан бир дақиқа ўтган вақтни илғашга ҳаракат қилинг. Бунда ичингизда санашингиз мумкин эмас. Сиз бир дақиқа вақт ўтди, деган хулосага келишингиз билан кўзларингизни очинг, қўлингизни кўтаринг ва барча иштирокчилар кўзларини очмагунларича жим ўтиринг. Бошладик».
Бу машқ тренерга иштирокчиларнинг мослашувчанлиги ҳақида бир оз маълумотга эга бўлишга ёрдам беради. Масалан, бир дақиқаси 60 секунддан ортиқ давом этадиган одамлар анча юқори мослашувчанлик қобилиятига эга бўладилар. Паст мослашувчанлик даражасига эга бўлган одамлар 60 сониядан кам бўлган вақтни дақиқа сифатида идрок қиладилар. Бир дақиқани энг тез идрок қилиш депрессия ёки юқори ҳавотирланиш ҳақида далолат бериши мумкин. Тренер иштирокчиларга бу ахборотни айтмасликка ҳаққи бор, айниқса гуруҳда вақтни нотўғри баҳолайдиган инсонлар бўлса. Бундай иштирокчиларга тренер алоҳида эътибор қаратиши лозим.


СТРЕССНИНГ ИЖОБИЙ ВА САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ.

Мини-мунозара. 15 дақ.


Мақсад. Стрессларни нафақат негатив оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, балки стрессни бошидан кечираётган шахснинг заҳираларини очиши мумкинлиги ҳақида англаш.
Ишнинг бориши. Иштирокчилар 2 гуруҳчага бўлинади. (Бирорта ўйиндан фойдаланиш мумкин). Биринчи гуруҳ ўзаро келишиб стресснинг салбий оқибатларини ёзадилар, иккинчи гуруҳ иштирокчилари стресснинг позитив томонларини аниқлайдилар (стрессни енгиб бориш давомида биз нималарни ўрганамиз, қийин вазиятларда ўзимиз ва ўз заҳираларимиз ҳақида нималарни билиб оламиз). Гуруҳларда ишлаш учун вақт - 5 дақ.
Гуруҳларда фикрлар ёзиб бўлингач, ўзаро мунозарага киришиш таклиф қилинади, бунда гуруҳлар аргументлари навбатма-навбат айтилади. Энг кўп аргументлар келтирган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
Муҳокама. Одатда, биринчи гуруҳ кўпроқ далиллар келтиради. Бу ҳолатда тренер қуйидагиларни изоҳ қилиши керак: биринчи гуруҳ иштирокчилари келтирган негатив далилларнинг кўплигига қарамай, бу оқибатлар айнан кучли, жароҳатли ёки сурункали стресслардан кейин юзага келади. Бахтимизга, бундай стресслар ҳаётимизга камдан-кам кириб келади. Стресснинг қолган турлари организмнинг тонусини ушлаб туриши, ички заҳираларни фаоллаштириши билан бизнинг ҳаётга мослашувимизни кучайтиради.




  1. Download 1.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling