Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Натижаларни қайта ишлаш ва интерпритация


Download 1.55 Mb.
bet28/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Натижаларни қайта ишлаш ва интерпритация. Ҳар бир “Ҳа” жавобига 1 баллдан ҳисобланади.
0-4 балл. Сиз ўзингизни стресс вазиятларида босиқ тутасиз ва ўз эмоцияларингизни бошқаришни биласиз.
5-7 балл. Сиз стресс вазиятларида ўзингизни ҳар доим турлича тутасиз. Баъзан ўзингизни тута биласиз, лекин баъзи ҳолатларда арзимаган нарзаларни деб қизишиб кетасиз ва кейин бу ҳақда афсусланасиз. Сиз стресс вазиятларида ўзингизни назорат қилишнинг индивидуал усулларини ишлаб чиқишингиз даркор.
8-9 балл. Сиз ўта чарчагансиз ва ҳолдан тойгансиз. Сиз кўпинча стресс вазиятларида ўзингизни йўқотиб қўясиз ва ўзингизни бошқара олмайсиз. Бундай ҳаракатлар натижасида ўзингиз ҳам қийналасиз, атрофдагиларингизни ҳам қийнайсиз. Ўзингизни бошқариш кўникмаларини ривожлантириш хозирги энг муҳим ҳаётий вазифангиз.



  1. «АУКЦИОН» машқи. 10 дақиқа.

Мақсад. Иштирокчиларни “Стресс” мавзусини муҳокамасига қизиқтириш, уларнинг билимларини аниқлаш.
Ишнинг бориши. Барча иштирокчилар 5 кишилик командаларга бўлинадилар, ҳар бир бешлик навбати билан ҳаётдаги инсоннинг стрессини чақирувчи биттадан сабабларни айта бошлайдилар. Сабаблар қисқа, 3-4 сўздан ортмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир айтилган сабабдан кейин тренер 3 гача санайди ва навбати келган команда 3 дейилгунча сабабни айтмаса, кейинги команда айтиши мумкин. Охирги бўлиб стресс сабабини айтган команда ғолиб ҳисобланади.
Муҳокама. Тренер иштирокчиларни «аукцион» пайтида айтилмаган сабабларни ёдга олишни илтимос қилади ва савол беради: айнан шу машқ иштирокчиларда стресс вазиятини чақирдими? Нима учун?


СТРЕСНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ОМИЛЛАРИНИ БОШҚАРИШГА ҚАРАТИЛГАН МАШҚ ВА ЎЙИНЛАР.

  1. «ТИРСАКЛАР» саломлашиш ўйини 20 дақ

Мақсад. Иштирокчилар орасида алоқа ўрнатиш, саломлашишга анъанавий қарашларни бузиш, креативликни ривожлантириш, ҳамкорининг ҳолатини тушунишга ўрганиш.
Ишнинг мазмуни. Иштирокчилар айлана бўлиб турадилар.
“Бир, икки, уч, тўрт”га саналиш ва қуйидагиларни бажариш таклиф этилади.

  • ҳар бир “биринчи” рақам қўлларини бошаларини орқасида бирлаштирадилар, бунда тирсаклари ҳар томонга қараб туриши керак;

  • ҳар бир «иккинчи” рақам қўлларини белларига қўядилар;

  • ҳар бир “учинчи” рақам чап қўлини чап белига ва ўнг қўлини ўнг тиззасига қўяди, бунда тирсаклари ҳар томонга қараб туради;

  • ҳар бир “тўртинчи” рақам қўлларини кўкракларида қовуштириб турадилар, тирсаклар ҳар томонга қаратилган.

Машқни бажариш учун бир дақиқагина вақт берилиши айтилади. Бу вақт ичида ҳар бир иштирокчи иложи борича кўпроқ иштирокчилар билан ўз исмларини айтиб, “салом” дея бир-бирларининг тирсакларига тегиб кўришиб чиқиш кераклиги айтилади.
Бир дақиқадан кейин бир хил рақамли иштирокчилар ўз гуруҳларига йиғилишлари ва ўз микрогуруҳлари ичида саломлашишлари ва қайси гуруҳ биринчи бўлишга ҳаракат қилишлари кераклиги айтилади.
Муҳокама. Қайси груҳ иштирокчилари билан саломлашиш қулайроқ бўлди ва нима учун? Жамоада эмоционал иқлим учун ким жавобгар? Жамоада ўзаро муносабатларни мукаммаллаштириш учун қандай стратегиялар ёрдам бериши мумкин? Ишда нималар стресс сабаблари бўлиши мумкин?




  1. Download 1.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling