Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
«БУ ЕРДА ЛОЛА ЎТИРАДИ...» ўйини. 15 дақиқа
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.«ПЛАСТИЛИНДАН СТРЕСС» машқи. 30 дақиқа Мақсад.
13.«БУ ЕРДА ЛОЛА ЎТИРАДИ...» ўйини. 15 дақиқа
Мақсад. Эмоционал тарангликни ечиш, гуруҳ иштирокчиларининг бир-бирларининг исмларини эслаб қолишларини мустаҳкамлаш. Стресс вазиятида ҳаракатлар стратегиясини аниқлаш (вазиятга тезда жавоб қайтариш, зудлик билан қарор қабул қилиш ҳамда осойишта ҳаракат қилиш шартлари). Бориши. Иштирокчилар айлана бўйлаб ўтириб, ўз исмларини айтадилар. Агар адашлар бўладиган бўлса ёки кимдар ўзига ўйин тахаллуси олмоқчи бўлса, исталган номни ўйлаб топиш мумкин. Тренер ўрнидан туради, ўнг томонида стул бўшаган иштирокчи ўнг қўлини стулга қўяди ва “Бу ерда Лола ўтиради” (яъни, исталган иштирокчининг номини айтиб) деган жумлани айтади. Исми айтилган иштирокчи СОКИНЛИК БИЛАН бўш стулга боради ва уни эгаллайди. Чақирилган иштирокчининг ўнг томонида ўтирган иштирокчи ўнг қўлини стулга қўяди ва жумлани қайтаради. Бошловчининг вазифаси бутун жумла бирор иштирокчининг исми билан тўлиқ айтилгунга қадар бўш стулни эгаллаб олишдан иборат. Исм айтилмаган бўлса, бошловчи бўш стулни эгаллайди, исмни айтишга улгурмаган иштирокчи эса бошловчилик қилади. Ўйин, одатда, эмоционал кўтаринкиликни ҳосил қилади, шу сабабли уни танаффусдан олдин ёки узоқ ишлагандан кейин ўтказиш тавсия этилади. 14.«ПЛАСТИЛИНДАН СТРЕСС» машқи. 30 дақиқа Мақсад. Эмоционал тарангликни пасайтириш. Кўрсатма: «Сизнинг олдингизда турли хил рангдаги пластилинлар турибди. Исталган рангдаги пластилиндан бир ёки бир неча бўлак олишингиз мумкин. Бу ранг Сизнинг шахсий стрессингизни ифодалаши керак. Энди ўз стрессимизни ясаймиз: ҳар биримизнинг стрессимиз ўзгача, кимникидир бир хил рангда, кимникидир кўплаб рангли, кимдадир кичкина, кимдадир каатта. Бошладик. Ана, “Стресс”имиз ҳам тайёр бўлди. Энди ўйлаб кўрайликчи, ҳар биримиз унга қандай муносабатдамиз? У билан гаплашинг, нимани истасангиз, унга айтинг! (иштирокчилар навбати билан гапларини айтадилар). Агар ўз стрессингизда ниманидир ўзгартиришни истасангиз, ўзгартиришингиз мумкин! Ва исталган нарсага айлантиришингиз мумкин. Ўйлаб кўринг, энди ўз стрессингизга қандай муносабатдасиз? Ташқи кўриниши жуда ўзгардими? Истасангиз, у билан яна гаплашишингиз мумкин. Шунингдек, озроқ енгиллашиш учун турли хажмдаги кўплаб шарчалар ясашингиз мумкин. Кейин кўзингизни юмган ҳолда бу шарчалардан истаган нарсангизга айлантиришингиз мумкин.» Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling