Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


«БЎЙИНГИЗ БЎЙИЧА САФЛАНИНГ”


Download 1.55 Mb.
bet32/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

«БЎЙИНГИЗ БЎЙИЧА САФЛАНИНГ” машқи. 15 дақ.

Мақсад. Инсонда битта ёки бир нечта эҳтиёжларнинг фрустрацияси намоён бўлишини (атроф-муҳитдан кўрув канали орқали ахборот олиш имконининг йўқлиги, вербал мулоқот қилишнинг тақиқланиши) ўз хулқ-атворининг танловига таъсир қилишини англаш.
Ишнинг бориши. Тренер иштирокчиларни айлана бўлиб туриб олишни ва диққат билан бир-бирларини кузатиб олишларини илтимос қилади ҳамда қуйидагича кўрсатма беради: «Илтимос, кўзларингизни юминг. (Ўйиннинг таъсирчанлигини ошириш учун иштирокчиларга махсус кўзойнаклар ёки кўзбойлоғичлар тарқатилиши мумкин). Энди мутлоқ жимликда, УМУМАН ГАПЛАШМАСДАН ва иложи борича тезроқ бўйингиз бўйича сафланиб олинг».
Одатда, биринчи дақиқалардаёқ вербал мулоқот тақиқи бузилади. Кўпинча иштирокчилар энг баланд иштирокчилар қайси томонда туриши кераклиги, мулоқот қилишнинг мумкин бўлган вариантлари ва ҳоказолар ҳақида саволлар бера бошлайдилар. Бу холларда тренер овоз тонини нейтрал сақлашга ҳаракат қилиб, битта жумлани такрорлайверади: «Гаплашиш мумкин эмас» ёки «Жим ўйнаймиз» каби. Ҳамма сафланиб бўлгач, тренер кўзларини очишни (Кўзойнакларни ечишни) ва сафланиш тартибига қарашни таклиф қилади.
Муҳокама. Ҳар бир иштирокчи галма-галдан тренер саволларига жавоб беради. Сиз ҳатти-ҳаракатларнинг қандай стратегиясини танладингиз? Ўйиннинг асосий қоидаларини буздингизми? Бу ўйин ҳақиқий ҳаётий вазиятга ўхшайдими? Ўз хулқиниздан қониқдингизми, ниманидар ўзгартиришни истармидангиз? Сизга самарали ҳаракат қилишингизга нима ҳалақит қилди? Ва ҳоказо.



  1. «ФРУСТРАЦИЯ ­- ПСИХОЛОГИК СТРЕСС ШАКЛИ СИФАТИДА». 25 дақиқа

Фрустрация (лотинча frustratio – алдов, издан чиқиш, режаларнинг бузилиши) – инсоннинг мақсадга эришиш ёки вазифаларни амалга оширишда объектив жиҳатдан ҳал қилиб бўлмайдиган (ёки субъектив жиҳатдан шундай туюладиган) қийинчиликларга нисбатан психик ҳолати. Демак, фрустрация бу эҳтиёжларнинг қондирилмаганлигини оғир бошдан кечиришдир. Фрустрацияни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: «Эҳтиёж – тақиқлаш – салбий эмоциялар». Фрустрация, айниқса, мақсадга эришишда ҳалақит берувчи тўсиқ бирданига ва тўсатдан пайдо бўлса – оғир кечирилади. Қандай сабаблар фрустрация ҳолатини чақириши мумкин?
Фрустрациялар жуда хилма-хил бўлсада, уларни 4 гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Жисмоний тўсиқлар (сабаблар) – қамоқхона деворлари, одамсиз шосседа автомобилнинг бузилиб қолиши каби. Бундай тўсиқларни енгишни Т. Хэнкс ижро этган «Изгой» кинофильмидаги қаҳрамоннинг кимсасиз оролда яшаб кетганлигида кўриш мумкин.

  2. Биологик тўсиқлар – касаллик, ўзини ёмон ҳис қилиш, кучли чарчоқ, қариш. Бундай тўсиқлар ўз касбидан эрта кетишга мажбур бўлган спортчилар, балет артистлари каби касб эгаларида кучли касбий стрессларнинг сабаби бўлиши мумкин.

  3. Психологик тўсиқлар, қўрқувлар ва фобиялар, ўз кучига ишончсизлик, ўтмишдаги негатив тажриба. Бунинг ёрқин исботи бўлиб тақдимот қилишдан олдин қаттиқ ҳаяжонланишни олиш мумкин, бунда ҳатто яхшилаб қилинган тайёргарлик ҳам ёрдам бермай қолади.

  4. Ижтимоий-маданий тўсиқлар – жамиятда мавжуд нормалар, қоидалар, тақиқлар. Касбий фаолиятдаги ижтимоий-маданий тўсиқлар кўпчиликнинг ёки раҳбарнинг фикрини – унинг нотўғри эканлигини билсак ҳам – қўллаб-қувватлаш шарти, ишхонадаги баъзи бефойда таомилларга риоя қилиш.

Фрустрация одатда жаҳл, агрессия, айбдорлик хисси, ғазаб каби негатив эмоцияларни бошдан кечириш билан рўй беради. Бу ҳиссиётларни кучли бошдан кечириш хулқ-атворнинг дезадаптив шаклларига олиб келиши мумкин:

  • бошқа одамга йўналтирилган, (агар “ҳаммасига айбдор” одам топилса «козел отпущения») ёки ўзига йўналтирилган агрессив реакциялар («ўзининг сочини битталаб юлмоқ», «бошини деворга урмоқ»). Баъзи ҳолатларда агрессия самарали ва ўз ўрнида бўлиши мумкин – вазиятдан қочиш, ҳар қандай фаолиятдан бош тортиш, апатия;

  • регрессия, яъни катталар ўзларини худди ёш боладек тута бошлайдилар – урушиб қолгандан кейин овқатланишдан бош тортадилар, гаплашмай қўядилар, хафа бўладилар, вазиятни хал қилишга ёрдам берадиган мўъжизани кутадилар;

  • ҳаракатларнинг қўзғалувчанлиги, бунда инсон ташқи ҳаракатларини назорат қила олмайди ва мақсадсиз ва тартибсиз ҳаракатлар қила бошлайди – айтайлик, инсон эшик ёпиқлигини билсада, уни очқичини тортаверади ва ичкарига кира олмайди;

  • ҳимояланиш механизмларини ёқиш, бундай механизмлар бу вақтда фрустрациянинг ўткирлигини сезишга ёрдам беради («бунга эришишни унчалик ҳам истамаган эдим!»).

Албатта, хулқ-атворнинг бу шакллари муаммонинг ҳал бўлишига ёрдам бермайди, лекин фрустрацияни бошдан кечириш натижасида вужудга келган зўриқишни пасайтиришга олиб келади.
Фрустрацияга мослашиш реакцияларини кўриб чиқамиз. Бу реакцияларга муаммони қандайдир усулда ҳал қилишга ва шунинг натижасида зўриқишни пасайишига олиб келадиган хулқ-атвор киради. Бундай ҳатти-ҳаракатга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • тўсиқларни янги метод ва воситалар ёрдамида ёки ўз хулқи стратегиясини ўзгартириш орқали енгиш;

  • тўсиқни айланиб ўтиш йўлларини қидириш;

  • компенсация – эҳтиёжларни қондиришнинг бошқа омилларини қидириш;

  • белгиланган мақсаддан кечиш, янги мақсадни танлаш, қадриятларни қайта баҳолаш.

Психологияда шахснинг фрустрацияга толерантлиги, фрустраторлар таъсирига чидамлилигини ўрганиш долзарб бўлиб бормоқда. Фрустрация ҳолатида мослашиш ҳатти-ҳаракатларига унинг болалагида ўзлаштириб олинган шундай вазиятларда ўзини қандай тутиш кераклигини кўрсатиб берувчи ота-оналар сценарийси таъсир кўрсатади. Яъни фрустрация ҳолатига тушгач, биз отамиз ёки онамиз ўткир стресс пайтида фойдаланган хулқ-атвор моделларидан фойдаланимиз.
Фрустрацияни ўткир стресс сифатида таҳлил қиларканлар, мутахассислар фрустрацияга мослашувни кўтарувчи турли методларни таклиф қиладилар. Масалан, бу бирор ҳатти-ҳаракатлардан воз кечиш (чунки фрустрация пайтида биз мантиқан фикрлаш ва ўз ҳатти-ҳаракатларимиз келтириб чиқарадиган оқибатларни тушуна олиш қобилиятини йўқотамиз) ёки ўз-ўзини назорат қилиш усуллари ва ўз-ўзини бошқариш техникаларидан фойдаланиш. Шунингдек, ўзини ҳимоя қилиш учун позитив йўналишдаги формулалар ва қисқача жумлаларни тузиш ва қайтариш кучли қўлловчи омил бўлиб ҳисобланади (“Менинг қўлимдан келади!”, “Биз ютиб чиқамиз!”) Фрустрацион толерантлик агар инсон бир қарашда умуман иложсиз бўлиб кўринган вазиятда ундан чиқиш вариантларини ўйлаб топиш ва қидиришни бошлаганда ортиши мумкин. Бу босқичда ҳатто фантастик ва хатарли кўринган ғоялар ҳам умуман ечими йўқ деб ўйлагандан кўра яхшироқ.




  1. Download 1.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling