Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИК ТУРЛАРИ


Download 1.55 Mb.
bet40/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИК ТУРЛАРИ
1.Жисмоний зўравонлик қуйидагиларни ўз ичига олади:
- итариш, қаттиқ ушлаш, отиш, тупуриш, кафт,мушт ёки бегона нарсалар билан уриш, ушлаб туриш, бўғиш, уриш, тепиш, қурол ишлатиш, куйдириш, жабрланувчининг ижтимоий ёки тиббий ёрдамга мурожатини назорат қилиш ва бошқалар.
Бу зўравонлик ҳаракатларининг энг кенг тарқалган ва хавфли турларидан биридир.
2 Жинсий зўравонликка қуйидагилар киради:
- доимий жинсий босим, зўрлик, таҳдид ёки шантаж орқали жинсий алоқа қилишга мажбурлаш (зўрлаш; аёлларга, бошқа одамлар ҳузурида, болалар ёки учинчи шахслар иштирокида жинсий алоқа қилишга мажбурлаш; жинсий мажбурлаш ёки оғриқ келтирувчи ва жабрланувчининг соғлиғига жинсий характердаги ҳаракатлар орқали зарар етказиш ва бошқалар).
3. Психологик зўравонликка қуйидагилар киради:
-оғзаки ҳақоратлар; шантаж; турмуш ўртоғи устидан назорат ўрнатиш учун болаларга ёки бошқаларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари; ўзингизга, жабрланувчига ёки бошқаларга нисбатан зўравонлик таҳдиди; уй ҳайвонларига зўравонлик ёки мулкни йўқ қилиш орқали қўрқитиш; таъқиб қилиш; жабрланувчининг фаолияти, унинг ижтимоий доираси, турли манбаларга киришни назорат қилиш (ижтимоий ва тиббий ёрдам, дори-дармонлар, транспорт воситалари, дўстлар билан мулоқот қилиш).
4. Иқтисодий зўравонлик қуйидагиларни ўз ичига олади:
- болаларни қўллаб-қувватлашдан бош тортиш; даромадни ушлаб қолиш; оилавий пулни беҳуда сарфлаш; молиявий қарорларнинг кўпини ўз-ўзидан қабул қилиш - масалан, озиқ-овқат сотиб олаётганда, болалар ёки аёлиннинг эҳтиёжлари инобатга олинмаслиги ва натижада болалар ёшига мос озиқ-овқатни олмаслиги билан намоён бўлиши мумкин; аёли харидларни амалга оширганда чекларни ва кетган сарф-ҳаражатни миқдорини кўрсатиб ҳисобот бериши лозим.
5. Жабрланувчи устидан назорат ўрнатиш учун болалардан фойдаланиш:
-болаларга жисмоний ёки жинсий зўравонлик; болаларни гаров сифатида ишлатиш; уларни жабрланувчига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилишга мажбурлаш; болалар манипуляцияси ва таҳдидларидан фойдаланган ҳолда ота-она ҳуқуқлари учун кураш; жабрланувчини назорат қилиш учун болалар ташрифидан фойдаланиш; "Сиз ёмон онасиз, чунки сиз ишлашни хоҳлайсиз" каби сўзлар орқали таъна қилиш ва ҳоказо.
Оилавий зўравонлик гувоҳи бўлган болалар ҳавотирланиш, тушкунлик, мактабда ўзлаштиришининг тушиб кетиши, ўзини паст баҳолаш, қўрқинчли тушлар ва жисмоний касаллик каби эмоционал ва хулқ-атвор муаммоларига дуч келиш хавфи юқори. Болалик ва ўсмирлик даврида агрессив хатти-ҳаракатларга мойиллик шаклланади Умуман олганда, ота-она муносабатларида зўравонлик гувоҳи бўлган болалар, зўравонликка учраган болалар билан бир хил психологик муаммоларга дуч келадилар.
БУЛЛИНГ (ПСИХОЛОГИК БОСИМ).
Иштирокчилар қуйидагиларни қила олади:

  • Зўравонликнинг турлари ва оқибатлари ҳақида маълумот олиш.

  • Зўравонликка қандай жавоб беришни билиб олиш.

Мақсад:

Зўравонликнинг турлари ва оқибатлари ҳақида маълумот олиш.

Вазифалар:

Зўравонликка қандай жавоб беришни билиб олиш.

Умумий вақт:

2 соат

Усуллар:

Слайдли тақдимот, ақлий ҳужум, мунозара, пантомима, кичик гуруҳларда ишлаш, машқ ва ўйинлар.

Зарур материаллар:

Флипчарт, рангли маркерлар, дарахт тасвири чизилган ватман, мева ёки гул шаклидаги стикерлар, қайчи, рангли қоғоз, ручка.



Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling