Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Мақсад. Иштирокчиларнинг “психологик (ички) заҳира” тушунчаси билан танишуви. Ишнинг бориши


Download 1.55 Mb.
bet30/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Мақсад. Иштирокчиларнинг “психологик (ички) заҳира” тушунчаси билан танишуви.
Ишнинг бориши. Тренер иштирокчилардан стрессларни енгишда муваффақият қозонган тажрибаларини гапириб беришлари сўралади. Бунда тренер стрессни қабул қилиш ҳар қим учун жуда индивидуал эканлигини эслатиб ўтади ва мисол келтиради: катта стажга эга бўлган ҳайдовчи учун катта кўчада автомобиллар тарбанд пайтда ҳаракатланиш оддий ҳол бўлса, янги ўрганган ва гувоҳнома учун яқиндагина имтиҳон топширган ҳайдовчи учун эса ўткир стрессдир.
Машқни тренер бошлаб беради ва ўз ҳаётида муаммо, қўрқув, қийинчиликни муваффақиятли (бу жуда муҳим) ҳал қилиш билан боғлиқ бирор вазиятни қисқача сўзлаб беради. Кейин иштирокчилар ким тайёр бўлса ёки доира бўйлаб оз тажрибаларидан шундай вазиятлар келтирадилар. Ҳар бир вазият тасвирлаб берилгандан кейин тренер иштирокчидан: “Сизга бу вазиятни ҳал қилишда нима ёрдам берди? Сизнинг қайси хислатларингиз ёки шахсий хусусиятларингиз шу вақтнинг ўзида вазиятни муваффақиятли ҳал қилишга ёрдам берди?”
Муҳокама. Тренер иштирокчиларга ўз эмоциялари билан бўлишишини, ва агар хоҳишлари бўлса, ҳикояси билан ҳайрон ва лол қолдирган иштирокчиларга ўз таҳсинларини айтишлари мумкинлигини таклиф қилади.



  1. «БИРГАЛИКДА РАСМ ЧИЗАМИЗ» машқи 15 дақиқа

Мақсад. Ҳамкор билан биргаликда ишлаш малакасини ривожлантириш, ўзаро муносабатларнинг самарали стратегияларини аниқлаш, ягона мақсад сари ҳамкорликда ҳаракат қилиш кераклигини англаш.
Ишнинг бориши. Иштирокчилар жуфтликларга бўлинадилар, бунда бир иштирокчи “раҳбар”, иккинчиси “ходим” бўлади. “Раҳбар”нинг кўрсатмасига асосан ходим расм чизади. Нимани чизиш кераклиги ҳақида (бу ерда мушук расми) фақат “раҳбар”лар билишади, ходимларнинг эса бундан хабари бўлмайди. Лекин топшириқни бажаришнинг шартлари қуидагича: “ходим”ларнинг кўзлари боғланган бўлади, “раҳбар” эса ишнинг мақсадини айтмаган ҳолда алоҳида элементларни чизишга вербал кўрсатмалар бериши мумкин. Яъни “ходим”лар ҳамкорликдаги меҳнат натижасида нима пайдо бўлишини билмайдилар. Расмлар тугатилгандан кейин ҳар бир жуфтлик ўз ижод намуналарини ҳимоя қиладилар ва иш жараёнида нима ҳалақит қилганию нима ёрдам берганлигини, ҳамкорликдаги фаолиятларида ўз ҳиссиётларини айтиб берадилар.
Муҳокама. Муҳокамани умумий гуруҳда қилиш ва хоҳиш билдирган иштирокчиларни эшитиш орқали ёки ҳар бир иштирокчига қуйидаги саволларни бериш орқали амалга ошириш мумкин:

  • Ижодингиз натижаларидан мамнунмисиз?

  • Ўзаро муносабатлар усулидан қониқдингизми?

  • Раҳбарлик/ходимликда нималар ёқди?

  • Ишлашга нима ҳалақит қилди?

  • Шеригингиз фойдаланган қайси стратегиялардан ҳаётда фойдаланилади?

  • Бу стратегиялар ёрдам берадими ёки ҳалақит қиладими?

  • Натижа яхшироқ чиқиши учун ўйинда нимани ўзгартириш мумкин?





  1. Download 1.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling