Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet25/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Стресс турлари


Баъзи ҳолатларда «стресс» нинг таърифи қўзғатувчининг ўзига тегишлидир. Масалан, жисмоний — бу кучли совуқ ёки чидаб бўлмайдиган иссиқлик, атмосфера босимининг пасайиши ёки ошиши.
Кимёвий стресс тушунчаси остида барча токсик моддаларнинг таъсири тушунилади.
Руҳий стресс ўта салбий ёки ижобий ҳис-туйғулар натижаси бўлиши мумкин.
Жароҳатлар, вирусли касалликлар, мушакларнинг ортиқча юкланиши — биологик стрессдир.
Натижасига қараб психологияда қуйидаги турдаги стресслар ажратилади:
Эустресслар («фойдали» стресслар). Муваффақиятли яшаш учун ҳар биримиз стресснинг бироз миқдорига муҳтожмиз. Бу бизнинг ривожланишимизнинг асосий омили. Бу ҳолатни «уйғониш реакцияси» деб аташ мумкин. Бу уйқудан уйғониш кабидир. Эрталаб ишлашга бориш учун аввало ётоқдан туриш ва уйғонишингиз керак. Иш фаоллигига эришиш учун сизга туртки — кичик дозада адреналин керак. Эустресс айнан шу вазифаларни бажаради.
Дистресслар (зарарли стресслар) кескин зўриқишларда юзага келади. Стресснинг айнан шу тури барча тушунадиган стрессни ифодалайди. Стресс оқибатлари:

Стресс сабаблари


Стресснинг сабаби аслида инсонни таъсирлайдиган, безовта қиладиган ҳар қандай нарса бўлиши мумкин. Мисол учун, ташқи сабабларга бирон нима туфайли падо бўлган безовталикни киритса бўлади (иш жойини ўзгартириш, қариндошнинг ўлими).
Стресснинг ички сабаблари ҳаётий қадриятлар ва эътиқодларни ўз ичига олади. Бунга шахсий баҳолаши ҳам киради.
Стресс ва депрессия аёл-эркакларда тахминан тенг даражада учраши мумкин. Бироқ, ҳар бир организм ўз хусусиятларига эга. Агар сиз ўзингизда стресс ҳақида сўзлаши мумкин бўлган аломатларни сезсангиз, биринчи навбатда ҳолат сабабчиларини аниқлаш керак. Стресснинг оқибатларидан кўра сабабларини бартараф этиш анча осонроқ. «Барча касалликлар асабдан» дегани ёлғон эмас.
Кўп одамлар стрессга қарши антидепрессантлар, спиртли ичимликлар ёрдамида курашишга одатланишган. Бироқ бундай йўлни танлаш уларга ўрганиб қолиш ва мутаххасис ёрдамсиз улардан воз кеча олмасликка олиб келади.



Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling