2.Бошқаларни жалб қилинг - муаммо яна кимга таъсир қилиши, сизга ким ёрдам бериши ёки муаммо ҳақида маълумотга эга бўлиши ҳақида ўйланг.
3.Мумкин бўлган энг яхши натижани тасвирлаб беринг - нима бўлишини истар эдингиз?
4.Вариантлар рўйхати - Мумкин бўлган энг яхши натижага эришиш учун қандай стратегиялар ва чораларни қўллай оласиз? Одатда бир нечта ечимлар мавжуд.
5.Афзалликлари ва камчиликларини кўра биланг - Юқоридаги иккита ёки учта вариантни танланг ва уларни ҳар бир вариантнинг афзаллик ва камчиликларига эътибор қаратинг; қай бири самарали ва қулай – қай бири самарасиз (ёки самарасизроқ) ва мушкулроқ.
6.Қайси вариантни танлашни ўйланг - оқибатлари қандай? Сиз онгингиз, юрагингиз, қўлларингиз ёки умидларингиз асосида атайлаб танловни амалга оширишингиз мумкин.
3-машқ: “Муаммоларга ечим топишни амалда қўллаш”.
Келинг, вазият ва муаммони ҳал қилишнинг ушбу босқичларидан қандай фойдаланиш ҳақида суҳбатлашайлик. Бир шаҳарда низо юзага келди. Аксарият аҳоли ўз уйлари ва мулкларини жуда тартибли ва озода тутадилар. Уларнинг мол-мулклари саранжом-саришта ҳолатда сақланади.
•Эслатма: Сиз гуруҳдан ўз жамоаларида саранжом сақланадиган мол-мулк қандай кўринишини сўрашингиз мумкин. Аммо шаҳар марказида ўз уйини ва мол-мулкини саранжом сақлашга ҳаракат қиладиган бир фуқаро бўлиб, маблағ ёки ҳасталик туфайли сўнгг вақтда у ўз уйини қўшнилари каби сақлаб туролмай қолди.
Қуйидаги саволларга жавоб беришда гуруҳлардан муаммони ҳал қилиш босқичларидан фойдаланишни сўранг:
-Муаммони қандай аниқлайсиз?
Гуруҳнинг ушбу босқич бўйича жавоб ишлаб чиқишларига ва жавобларини иш дафтарларига ёзишларига рухсат беринг. Сўнг, эхтимолий жавобларни муҳокама қилинг: одам ўз уйини саранжом сақлашда ёрдамга муҳтож. У оиласини боқиш учун жуда кўп ишлаб, ўз уйига қарашга сира ҳам вақти етмайди.
-Кимни жалб қилиш мумкин?
Қуйидаги саволларга жавоб беришда гуруҳлардан муаммони ҳал қилиш босқичларидан фойдаланишни сўранг. Сўнг эхтимолий жавобларни муҳокама қилинг: Уй эгаси. Унинг ён қўшнилари. Ижтимоий ишчи. Шаҳар идорасидан вакил.
Эхтимолий бўлган энг яхши натижани тасвирлаб беринг.
Қуйидаги саволларга жавоб беришда гуруҳлардан муаммони ҳал қилиш босқичларидан фойдаланишни сўранг. Сўнг эхтимолий жавобларни муҳокама қилинг: Бу уй эгасининг уйи шаҳарнинг қолган қисмида бўлгани каби бир хил даражада сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |