Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet16/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Хатолардан сабоқ чиқариш. Инсонга барча ҳолатларни таҳлил қилиш оғриқли кечиши мумкин, бироқ у жуда фойдали бўлади. Ишларнинг ёмонлашувига олиб келган ҳодисаларни яхшилаб таҳлил қилиш лозим. Қаерида хато қилинган, бошқача йўл тутилганда нима бўлар эди ва ҳ.к. Охир-оқибат инсон "қоронғу кунларни қандай четлаб ўтиш мумкин бўлганлиги"га доир аниқ тасаввурга эга бўлади. Хатоларни такрорламаслик имкони нолга тенг эканини билганида эса, оғир дамлардан ўтиш нисбатан енгилроқ кечади.
Миннатдор бўлиш. Ҳаётдан ва атрофдаги одамлардан тақдим этилган тажриба учун миннатдор бўлиш лозим.
Амалий машғулот:
У ёки бу яқин кишингиз ҳақида ўйланг: у сизнинг ҳаётингизга қандай ўзгариш киритмоқда, нималарга ўргатмоқда, қандай ҳолатларда ишончли елка бўлиб хизмат қилмоқда, унинг қўллаб-қувватлашисиз қандай яшардингиз ва ҳ.к.
Нима учун ҳаётингизда шу инсон борлигидан миннатдорсиз - шу ҳақида қисқа (ёки кайфиятингизга қараб узун) хат ёзинг. Шундан сўнг унга қўнғироқ қилинг ва ўз ижод маҳсулингизни ўқиб беринг. Айни дамда бошингиздан ўтаётган қийинчиликлар ҳаётингиздаги ҳақиқий қадриятлар билан таққосланганда у қадар аҳамиятсиздек кўрина бошлайди.
Ўзингиз назорат қила оладиган нарсаларга эътибор қаратинг. Инсон тўсиққа учраганда эҳтимол, вазиятни ўзгартириш учун кўп муваффақиятсиз уринишлар қилади. Уринишлар шу қадар кўп бўлганки, бошқа ҳаракат қилгиси келмай қолади ва бирор нарсани ўзгартира олишига бошқа ишонмайди. Инсон ўзининг назорати остидаги нарсаларни излаш ва шунга эътибор қаратиши - ночорликка қарши энг самарали кураш усулларидан бири. Бундай ҳолатда инсонларга ҳаёлан бўлса ҳам ҳаётидаги ўзи бошқариши мумкин бўлган нарсалар ҳақида кўп ўйлаб кўриши тавсия этилади. Чунки бу вазиятда ўз кучига бўлган ишонч шунча тез қайтади. У билан бирга эса - қийинчиликларни енгиб ўтиш учун зарур бўлган ирода ҳам.
Сизни тушунадиган инсонлар қуршовида бўлиш. Инсонлар учун атрофдаги ўзига яқин одамларни йиғиш — мураккаб вазиятда қолганда қилиши мумкин бўлган энг муҳим нарслардан бири. Бу вазиятда инсонга уларнинг меҳр-муҳаббати зарур. Инсон ўзини аҳамиятли ҳис қилиши учун аввало, улар ҳақида қайғуриши керак. Ўзига ишонган одамлардан ҳақиқат ва маслаҳат тинглаши учун унга уларнинг ҳаққонийлиги зарур. Уларнинг сизни тушуниши, қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишлари, агар қандайдир сабабларга кўра, бундай одамлар йўқ бўлса, ҳозир миядан ўтаётган қийинчиликларга дуч келган бошқа кишиларни жалб қилиш муҳим. Улар қийинчиликни енгиб ўтишга ёрдам берувчи зарур тавсиялар беришади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling